Қодиров Олимжон Рахимжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аеросилга сув, углерод (ИВ) оксиди, бензол ва аммиак молекулалари адсорбсия молекуляр механизмлари», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/К947.
Илмий раҳбар: Эргашев Ойбек Каримович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, DSc.03/29.08.2023.К/Т.66.02.
Расмий оппонентлар: Абдураҳманов Элдор Баратович, кимё фанлари доктори, профессор; Абдикамалова Азиза Бахтияровна, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Аеросил адсорбентида қутбли ва қутбсиз молекулаларнинг адсорбсиясига хос термодинамик хусусиятларни, сирт юзасининг тузилишини ҳамда фаол марказларда адсорбат молекулаларининг локализация ҳолатини юқори аниқликка эга адсорбсион калориметрик ускуналар ёрдамида аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
микрокалориметрик усулда сув, бензол, аммиак, азот ва углерод (ИВ) оксиди молекулаларининг аеросил адсорбентида адсорбсиясининг адсорбсия аниқ изотермалари ва тўлиқ термодинамик тавсифлари аниқланган;
аеросилда сув, аммиак, бензол ва углерод (ИВ) оксиди молекулаларининг адсорбсия дифференциал иссиқлиги босқичли кўринишда эгри чизиқлар билан ифодаланиб ва ҳар бир босқичда фаол сирт юзалардаги протон ва натрий катионлари билан ион молекуля комплекслар ҳосил бўлиши аниқланган;
аеросилга паст ҳароратли азот адсорбсия сирт юзалари БЕТ, Ленгмюр тенгламалари ёрдамида ҳисобланди. Аеросилни 150, 250, 350 ва 4500C ҳароратларда вакумли шароитда тозаланди. Ҳарорат кўтарилиши билан азотга нисбатан ўзига хос сурт юзалари катталашиҳи аниқланган;
аеросил адсорбентига сув, бензол, аммиак ва углерод (ИВ) оксиди молекулалари адсорбсияланиши жараёнида, сорбент сирт юзаларида жойлашган Ҳ+ ва На+ катионларининг сорбсион марказларга миграцияси исботланган.
аеросил адсорбенти фаол сирт юзаларида адсорбат молекулалари протон ва натрий катионлари билан ((C6Ҳ6)н/Нан+(Ҳ+), ((CО2)н/Нан+(Ҳ+), ((НҲ3)н/Нан+(Ҳ+) ва (Ҳ2О)н/Нан+(Ҳ+)) ион-молекуляр комплекслар ҳосил қилади ва кучли адсорбсияланиши ва локализацияланиши аниқланган;
аеросил адсорбентида сув, бензол, аммиак, азот ва углерод (ИВ) оксиди молекулаларининг адсорбсия изотермалари ярим логарфимик қийматлари ҳисобланди ва адсорбентга сорбсияланган молекулаларнинг сирт юзалари БЕТ, Ленгмюр тенгламалари асосида тавсифланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аеросил адсорбентининг адсорбсион хусусиятларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
нефт маҳсулотларини сув молекулаларидан тозалашда Аеросил «Фарғона НҚИЗ» МЧЖнинг «2026-2027-йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Фарғона НҚИЗ» МЧЖнинг 2025 йил 14 июлдаги 15/84-сон маълумотномаси). Натижада, бензин ва дизел ёқилғиси таркибидаги сув молекулаларини тозалаш имконини беради;
нефтни қайта ишлашда нефт маҳсулотларини таркибидаги қўшимча ароматик бирикмалардан тозалашда аеросил «Фарғона НҚИЗ» МЧЖнинг «2026-2027-йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Фарғона НҚИЗ» МЧЖнинг 2025 йил 14 июлдаги 15/84-сон маълумотномаси). Натижада, нефтни маҳсулотлари таркибидан ароматик бирикмалар (бензол) молекулаларидан тозалаш имконини беради.