Адилов Аброр Анваровичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Совет давлатининг Ўзбекистонда амалга оширган диний сиёсати (1917-1990 йй.)”, 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/Tar2
Илмий маслаҳатчи: Муртазаева Раҳбархон Ҳамидовна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Ишонходжаева Замира Райимовна, тарих фанлари доктори, профессор; Хасанов Бахтиёр Вахапович, тарих фанлари доктори, профессор; Расулов Бахтиёр Маҳмуджонович тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. 1917-1990 йиллар даврий чегараси  доирасида Ўзбекистонда амалга оширилган совет диний сиёсати тарихини комплекс тарзда ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Инсоният келиб чиқишини  материалистик тарзда асослаб, ҳар қандай  илоҳий куч, диний тушунчалар, эътиқод масаласини қатъий тарзда инкор этган коммунистик ғоянинг ХХ аср бошларида болшевиклар партияси томонидан назарий жиҳатдан ривожлантирилиши ҳамда динга қарши кураш  позициясидан оғишмаган ҳолда мафкуравий стратегия белгиланиб, фақат унинг тактик усулларгина мамлакатдаги реал ҳолдаги  ички ва ташқи сиёсий вазиятга мос тарзда ўзгариб туриши асосланган;
1917 йилги октябр тўнтаришидан сўнг, совет давлатининг динга, хусусан ислом динига қарши саъй-ҳаракатлари мусулмон оммаси орасида умумий норозиликнинг кучайишига сабаб бўлди. Бундай вазиятда мусулмон оммасини совет давлатига ҳайрихоҳ қилиш, уларда ўз ҳамкорини топишга ҳаракат борасида “Янги иқтисодий сиёсат” (НЭП) даврида  совет ҳукумати томонидан дин борасида маълум бир “ён бериш”, “бир қадам олдинга, икки қадам орқага” ленинча шиорга амал қилиниши боис ўлкада “Маҳкамайи-Шаръиа” диний-ҳуқуқий ташкилотининг юзага келганлиги, диний таълим, қозилик судлари, масжидлар фаолиятига рухсат берилиши ва бошқалар замирида совет давлатининг узоқни кўзлаган стратегик мақсади йўлидаги тактик қадамлар бўлганлиги, 20-йиллар ўрталаридан бошланган “худосизлик” кампанияси, бу борада ОГПУ “Шарқий” бўлими  хулосалари, “худосизлик” кураш кампаниясининг Ўзбекистонда кескин ва шиддатли тарзда амалга оширилиши билан боғлиқ жараёнлар далилланган; 
Иккинчи жаҳон уруши даврида диний сиёсат борасидаги “ён бериш” сиёсати замирида тегишли сиёсий мақсад мавжудлиги, диний ташкилотлар, хусусан Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг (ЎОҚМДБ) ташкил топиши, у билан боғлиқ жараёнлар, Бобохоновлар сулоласининг мураккаб ва зиддиятли даврдаги фаолияти, республикадаги барча конфессияларнинг ҳолати аниқланган;
“Хрушчёвча” деб аталмиш динга қарши “илмий-атеистик” руҳдаги кураш,  Ўзбекистонда бу курашнинг кескин ва қатъий тарзда амалга оширилиши, “муқаддас қадамжо”лар, диний ибодат масканларига қарши кураш, “Илмий атеизм” фанининг олий таълим тизимига тадбиқ этилиши, атеистик кураш илмий негизларининг ишлаб чиқилиши,  секуляризация жараёни, Дин ишлари бўйича кенгашнинг Ўзбекистондаги вакили фаолияти билан боғлиқ масалалар тегишли архив ҳужжатлари асосида исботланган; 
“Ривожланган социализм” даврида давлат ва дин муносабатларининг Ўзбекистондаги ҳолати, ХХ аср 80-йилларида Ўзбекистонда динга қарши курашнинг янги босқичи, Илмий атеизм институнинг Тошкент филиали фаолияти, компартия ва совет  давлати томонидан динга қарши атеистик курашнинг кучайтирилиши, бу борада республика раҳбариятининг ўзига хос “ҳиссаси”, урф-одат, анъаналарга қарши кураш масалалари тегишли ҳужжатлар асосида далилланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда амалга оширилган совет диний сиёсати тарихига оид назарий хулосалар ҳамда таклифлар асосида:
Совет ҳукмронлиги даврида Ўзбекистонда олиб борилган диний сиёсат, компартия ва совет давлатининг туб аҳолига “пролетар маданияти”ни сингдиришга ҳаракати, Қизил армия томонидан аҳоли миллий ва диний ҳақ-ҳуқуқларининг оёқ-ости қилиниши, 20-30 йиллардаги диний сиёсат, диний арбоблар қатағони, ХХ аср 50-80-йилларида маънавий-маърифий ҳаёт жабҳасида амалга оширилган динга қарши атеистик кураш масалалари, масаланинг тарихий жиҳатлари Мирзо Улуғбек  номидаги Ўзбекистон Миллий университети тарих факултети томонидан республика барча олий ўқув юртлари номутахассис ва тарих йўналиши учун тайёрлаган “Ўзбекистон тарихи”, ИИ жилд (ХИХ асрнинг ИИ  ярми – 1989 йил, июн) олий ўқув юртлари талабалари учун дарслик. –Тошкент: Янги аср авлоди, 2015 (Олий ва ўрта махсусу таълим вазирлигининг мувофиқлаштирувчи кенгаши томонидан нашр тавсияси. -№4.17.04.2015). Мазкур   дарслик совет ҳукмронлиги даврида кечган мураккаб ва зиддиятли жараёнлар, хусусан совет диний сиёсати ҳақида тегишли маълумотлар берганлиги билан илмий жамоатчилик ва талабалар учун тегишли аҳамият касб этади. 
“Ўзбекистон тарихи”. И китоб. (Энг қадимги даврдан – ХИВ аср ўртларигача). – Тошкент: “Ниф МШ”, 2024; “Ўзбекистон тарихи” ИИ-китоб (ХИВ  аср ўрталаридан – ХИХ аср 2-ярмигача). –Тошкент:  “Ниф МШ”, 2024. Олий о'қув юртлари тарих факултетлари талабалари учун дарслик (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018-йил 14-июндаги 531-сонли буйруғи билан дарслик сифатида нашрга тавсия этилган). Мазкур дарсликлар кейинги йилларда амалга оширилган илмий-тадқиқот ишлари натижаларини бевосита ўзида акс эттириб, мамлакат тарихини замонавий назарий-консептуал тарзда ёритиш, талабалар оммасига тегишли билимлар базасини бериш билан изоҳланади. 
Ўзбек халқи ижтимоий-маънавий  ҳаётида диний қадриятларнинг тутган ўрни, диний бағрикенглик, советлар ҳукмронлиги даврида динга бўлган салбий муносабат, унинг оқибатлари, диний арбоблар қатағони ва бошқа шу каби масалалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси  таркибидаги “Ма'рифат ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “От устида”, “Буюк юрт алломалари”, “Тарих майдони” кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиоканали компанияси “Ма'рифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2025 йил 27 февралдаги 01-33/113-сонли маълумотномаси). Мазкур кўрсатувлар ўз навбатида мавзу юзасидан кенг томошабинлар аудиториясини тарихий билимлардан воқиф бўлишларига имкон яратади.
Диссертацияда баён этилган тарихий воқелик ва жараёнлар, хусусан совет ҳукмронлиги даврида Ўзбекистонда амалга оширилган диний сиёсат, унинг мазмун-моҳияти, давлат ва дин  муносабатларининг бир ёқлама характери, советларнинг диний арбобларга қарши қатағон-зўравонлик сиёсати, ислом дини билан боғлиқ жиҳатлар А-ОТ-2021-542-сонли “Қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш, уларнинг хотирасини абадийлаштириш ва ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий ғояларининг таълим ва тарбиядаги аҳамияти ёритилган электрон платформа ва мултимедияли комплексни яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳаси доирасида электрон платформа, мултимедияли комплекс, хотира китоби мобил иловасини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий университети илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорининг 2025 йил 21-феврал санаси билан тасдиқлаган маълумотномаси). Диссертация материаллари юқорида номи қайд этилган амалий лойиҳа ишланмаси илмий даражасини оширишга бевосита хизмат қилган.
Туркистон ўлкасида совет ҳокимиятининг ўрнатилиниши, миллий урф-одат ва анъаналарнинг оёқ ости қилиниши, совет давлатининг динга қарши кураши, совет диний сиёсати, “Маҳкамайи-Шаръия” диний-ҳуқуқий маркази, умуман диссертацияда совет давридаги диний сиёсат билан боғлиқ масалалар Бремен (Германия) А&А Аусбилдунг унд Арбеит Плус ГмбҲ тадқиқот  марказининг “Марказий Осиёда Ислом” номли лойиҳасида ишлатилган. (Илмий марказ раҳбари проф. Меер томонидан 2025-йил 3-апрелда берилган маълумотнома). Тадқиқот хулосалари юқорида номи қайд этилган лойиҳа ишланмаси илмий даражасини ошишига бевосита хизмат қилиб, бу боражаги баъзи бўшлиқларга чек қўйган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish