Ахмедова Чарос Зафаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Когнитив бузилишларнинг ривожланишида этиологик омилларнинг роли ва сурункали мия ишемияси билан оғриган беморларда терапевтик ёндашувларни ишлаб чиқиш», 14.00.13 – Неврология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Tib3551.
Илмий раҳбар: Хакимова Сохиба Зиядуллоевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.05.2023.Tib.102.03.
Расмий оппонентлар: Мавлянова Зилола Фарходовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент. Азизова Рано Баходировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
цитомегаловирус инфекциясининг сурункали бош мия ишемияси ривожланишидаги этиологик ролини, унинг мияда қон айланиши, қон томир эндотелий фаолияти ва когнитив қобилиятларга таъсирини илмий жиҳатдан баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўтказилган тадқиқот натижасида сурункали бош мия ишемиясида кузатиладиган неврологик дефицитнинг кучайиши, когнитив, координацион ва астеноневротик бузилишларнинг авж олиши билан цитомегаловирус инфекциясининг патогенетик боғлиқлиги аниқланган;
сурункали бош мия ишемиясига чалинган беморларда прокоагулянт фаолликни баҳолашда тромбодинамик таҳлил юқори ахборотли диагностик инструмент сифатида муҳим аҳамиятга эга эканлиги тасдиқланди ҳамда ушбу таҳлил натижалари билан мия гемодинамикаси кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро патогенетик боғлиқлик аниқланган;
сурункали мия ишемияси билан оғриган беморларда гемостазнинг яққол бузилишида, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш қобилиятининг пасайишида, когнитив бузилишларнинг кучайишида цитомегаловирус (ЦМВ) инфекциясининг патогенетик роли асосида бош миянинг нейровизуализацион ўзгаришлари билан корреляциясида вирусли юклама ва мия тўқимасининг структуравий деструкцияси ўртасидаги боғлиқлиги аниқланган;
илк бор цитомегаловирус инфекцияси фонида сурункали мия ишемиясини даволашда медикаментоз (нейропротектор NPep-12, антикоагулянт-антиагрегант терапия) ва номедикаментоз (арт-терапия) усулларни интеграциялашдан иборат бўлган, бир вақтнинг ўзида сурункали мия ишемияси патогенезининг қон томир, когнитив ва ҳиссий бўғинига таъсир кўрсатишга имкон берадиган комплекс ёндашув асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиғи бўйича ягона хулоса 2025 йил 7 майдаги 17/24-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: ўтказилган тадқиқот натижасида сурункали бош мия ишемиясида кузатиладиган неврологик дефицитнинг кучайиши, когнитив, координацион ва астеноневротик бузилишларнинг авж олиши билан цитомегаловирус инфекциясининг патогенетик боғлиқлиги аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025-йил 15-мартдаги №7-I-сон буйруқ асосида ва Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 2025-йил 17-февралдаги №88-U-сон буйруқ асосида амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ЦМВ-статусни инобатга олган комплекс текширув юқори аниқликдаги диагностика имкониятини яратиб, асоратлар ва ногиронлик ҳолатларини камайтирган, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаган ва уларнинг меҳнатга лаёқатлилигини сақлаб қолишга хизмат қилган. Бу эса аҳолининг саломатлигини мустаҳкамлаш ва соғлом ижтимоий муҳитни ривожлантиришга ҳисса қўшган. Иқтисодий самарадорлик: эрта диагностика натижасида госпитализация муддати ўртача 2,7 кунга қисқарган ва ҳар бир бемор учун даволаш харажатлари ўртача 630000 сўмга камайган. 100 нафар бемор ҳисобига йиллик иқтисодий самара 63000000 сўмни ташкил этган. Бу эса соғлиқни сақлаш тизими харажатларини оптималлаштиришга ва иқтисодий самарадорликни оширишга хизмат қилган. Хулоса: сурункали бош мия ишемиясида когнитив, координацион ва астеноневротик бузилишлар билан бирга цитомегаловирус инфекциясининг патогенетик боғлиқлигини инобатга олган ҳолда комплекс текширув, эрта диагностика ва реабилитация чораларини қўллаш касалликнинг оғир кечишини камайтириш, беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш ва меҳнатга лаёқатлилигини узоқ муддат сақлаб қолишда самарали усул сифатида эътироф этилган.
иккинчи илмий янгилик: сурункали бош мия ишемиясига чалинган беморларда прокоагулянт фаолликни баҳолашда тромбодинамик таҳлил юқори ахборотли диагностик инструмент сифатида муҳим аҳамиятга эга эканлиги тасдиқланди ҳамда ушбу таҳлил натижалари билан мия гемодинамикаси кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро патогенетик боғлиқлик аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025-йил 15-мартдаги №7-I-сон буйруқ асосида ва Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 2025-йил 17-февралдаги №88-U-сон буйруқ асосида амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: тромбодинамик таҳлилнинг амалиётга жорий этилиши сурункали бош мия ишемиясига чалинган беморларда прокоагулянт фаолликни эрта аниқлаш имкониятини яратди. Мия гемодинамикаси кўрсаткичлари билан боғлиқ патогенетик механизмларни инобатга олган ҳолда хавф гуруҳидаги беморларни мақсадли назорат қилиш ва индивидуал реабилитация чораларини ишлаб чиқиш таъминланди. Бу беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, оғир асоратлар ва ногиронликнинг олдини олиш, шунингдек, меҳнатга лаёқатлилигини сақлаб қолишга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлик: бир бемор учун ўртача 570000 сўм, 100 бемор учун йилига 57000000 сўм миқдорида маблағ тежашни таъминлади, лаборатор ва инструментал харажатларни 20–30% қисқартирди. Хулоса: тромбодинамика–Т2 усули СБМИ беморларида прокоагулянт фаолликни аниқ баҳолаш, мия гемодинамикаси билан боғлиқликни эрта аниқлаш ҳамда шахсга йўналтирилган профилактика ва реабилитацияни қўллашга имкония берувчи ишончли диагностик усул бўлиб, оғир оқибатларни камайтириш ва соғлиқни сақлаш харажатларини қисқартиришга хизмат қилган.
учинчи илмий янгилик: сурункали мия ишемияси билан оғриган беморларда гемостазнинг яққол бузилишида, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш қобилиятининг пасайишида, когнитив бузилишларнинг кучайишида цитомегаловирус (ЦМВ) инфекциясининг патогенетик роли асосида бош миянинг нейровизуализацион ўзгаришлари билан корреляциясида вирусли юклама ва мия тўқимасининг структуравий деструкцияси ўртасидаги боғлиқлиги аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025-йил 15-мартдаги №7-I-сон буйруқ асосида ва Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 2025-йил 17-февралдаги №88-U-сон буйруқ асосида амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ЦМВ инфекциясининг сурункали мия ишемиясидаги патогенетик ролини аниқлаш беморларни хавф гуруҳига ажратиш, гиперкоагуляцион синдром ва мия перфузияси бузилишларини эрта аниқлаш, шунингдек, когнитив бузилишларнинг авж олишининг олдини олишга қаратилган индивидуал профилактика ва реабилитация чораларини ишлаб чиқиш имконини берди. Бу беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, оғир асоратлар ва ногиронлик даражасини камайтириш ҳамда меҳнатга лаёқатлилигини узоқ муддат сақлаб қолишга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлик: ушбу ёндашувни жорий этиш СБМИ беморларида касалликни эрта аниқлаш ва мақсадли даволаш имконини берди, асоратлар ва қайта госпитализациялар камайди. Натижада бир бемор учун ўртача 210000 сўм, 100 бемор учун йилига 21000000 сўм тежашга эришилди, бу эса соғлиқни сақлаш тизими харажатларини камайтириб, самарадорликни оширди. Хулоса: цитомегаловирус инфекциясининг сурункали бош мия ишемиясидаги патогенетик роли аниқланиши касалликни эрта ташхислаш, хавф гуруҳидаги беморларни назорат қилиш ва индивидуал профилактика ҳамда реабилитация чораларини қўллашга асос яратди. Бу ёндашув оғир оқибатларни камайтириш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашда самарали усул сифатида эътироф этилган.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор цитомегаловирус инфекцияси фонида сурункали мия ишемиясини даволашда медикаментоз (нейропротектор NPep-12, антикоагулянт-антиагрегант терапия) ва номедикаментоз (арт-терапия) усулларни интеграциялашдан иборат бўлган, бир вақтнинг ўзида сурункали мия ишемияси патогенезининг қон томир, когнитив ва ҳиссий бўғинига таъсир кўрсатишга имкон берадиган комплекс ёндашув асосланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025-йил 15-мартдаги №7-I-сон буйруқ асосида ва Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 2025-йил 17-февралдаги №88-U-сон буйруқ асосида амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: СБМИ беморларини даволашга комплекс ёндашув (NPEP-12 препарати, арт-терапия ва антикоагулянт- антиагрегант терапия)ни жорий этиш когнитив функциялар ва мия перфузияси кўрсаткичларини сезиларли яхшилади. Бу беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш, ногиронлик ва қайта касалхонага ётқизиш ҳолатларини камайтириш, шунингдек, меҳнатга лаёқатлилигини узоқ муддат сақлаб қолишга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлик: СБМИ беморларини даволашга комплекс ёндашувни (NPEP-12 препарати, арт-терапия ва антикоагулянт- антиагрегант терапия) амалиётга жорий этиш натижасида госпитализация муддати 10 кундан 6 кунгача қисқарди. Бу бир бемор учун стационар харажатларини ўртача 802500 сўмга камайтириш ва дори-дармон харажатларида қўшимча 140000 сўм тежаш имконини берди. 100 нафар бемор ҳисобига эса йилига қарийб 94250000 сўмлик маблағни тежашга эришилди. Хулоса: илк бор асосланган СБМИни даволашга комплекс ёндашув (NPEP-12, арт-терапия, антикоагулянт- антиагрегант терапия) беморларда когнитив функциялар ва мия перфузияси кўрсаткичларини яхшилаш билан бирга, госпитализация муддатини қисқартириш, харажатларни камайтириш ва меҳнатга лаёқатлилигини сақлаб қолишга ёрдам берувчи самарали усул сифатида эътироф этилди. Ушбу натижалар СБМИ бўйича тиббий ёрдам кўрсатиш амалиётига ЦМВ омилни ҳисобга олган ҳолда персоналлаштирилган ёндашувни жорий этиш зарурлигини асослаб берган.