Абдурахманова Дилноза Фуркатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юрак нуқсони билан туғилган эрта ёшдаги болаларни юрак жарроҳлигигача олиб бориш усулини такомиллаштириш”, 14.00.09 – Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2024.1.PhD/Tib4264.
Илмий раҳбар: Акрамова Хурсандой Абдумаликовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети,_DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Шамансурова Элмира Амануллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Куртиева Шадия Асановна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади.
туғма юрак нуқсонлари бўлган эрта ёшдаги болаларнинг саломатлиги ҳолати, жисмоний ривожланиши ва биокимёвий кўрсаткичларини баҳолаш асосида уларни операциягача бўлган даврда олиб бориш усуллини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
D витаминининг етишмаганда, соматомедин С миқдори меъёрда бўлганда туғма юрак нуқсонли (ТЮН)ли болаларда жисмоний ривожланиш бузилишлари хавфини 2,7 баравар ортиши (OR = 2,7; p = 0,04), шунингдек, D витамини меъёрда бўлиб, соматомедин С миқдорининг пасайиши ҳам ривожланишни орқада қолиш эҳтимолини 3,9 баравар оширади (OR = 3,9;p = 0,01), уларнинг бир вақтда пасайиши салбий таъсирни қарийиб 9 бараварга кучайиши исботланган;
ТЮН ли болаларда соматомедин С нинг паст қийматларида тана вазни, бўйи ва тана вазн индекси (ТВИ) кўрсаткичлари орқада қолиши аниқланган бўлиб, таҳлил натижалари соматомедин С нинг энг кучли корреляцион боғлиқлиги ТВИ билан эканлигини кўрсатди (r = 0,51; p < 0,001), бу эса ТЮНли болаларда жарроҳликгача бўлган гемодинамик бузилишлар фонида нутритив статус шаклланишида унинг муҳим эканлигини исботлаган;
NT-proBNP даражаси 1500 пг/млдан юқори қийматлари жисмоний ривожланишнинг орқада қолиши учун прогностик кўрсаткич (предиктор) эканлиги ва соматомедин С паст даражаси билан кореляцион боғланиш аниқланган (r = +0,48; p < 0,01). NT-proBNP эса, юрак жарроҳлигидан олдин юрак патологиясининг оғирлигини ва юрак-қон томир касалликлари бўлган болаларда ривожланиш кечикиши хавфини акс эттирувчи антагонистик маркер эканлиги исботланган;
ТЮНли болаларни кардиожарроҳлик аралашувларидан олдин нутритив қўллаб-қувватлашнинг оптималлаштирилган усулини қўллаш самарадорлиги исботланган, операциягача бўлган тайёргарлик босқичидаёқ оқсил-энергетик, витамин ва метаболик статусни ишончли даражада яхшиланган (p<0,05–0,01), шунингдек операциядан кейинги дастлабки даврда (1 ой ўтгач) катаболик йўқотишларни (умумий оқсил бўйича p<0,05, альбумин бўйича p<0,05) камайтириши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
ТЮН билан касалланган эрта ёшдаги болаларни саломатлик ҳолати, жисмоний ривожланиши ва биокимёвий кўрсаткичларини баҳолаб, операциядан олдинги олиб бориш усулини такомиллаштириш асосида:
биринчи илмий янгилик: нормал соматомедин С фонида изолятцияланган Д витамини танқислигининг мавжудлиги ТЮН билан оғриган болаларда жисмоний ривожланишнинг бузилиши хавфини 2,7 баравар (ОР=2,7; п=0,04) ошириши, Д витамини миқдорининг нормал бўлиши шароитида изолятцияланган соматомедин С нинг пасайиши ривожланишдан орқада қолиш эҳтимолини 3,9 баравар (ОР=3,9; п=0,01)ошириши аниқланди. Уларнинг бир вақтда пасайиши салбий таъсирни қарийиб 9 бараварга кучайиши, Тошкент педиатрия тиббиёт институти Илмий кенгашининг 2023 йил 10 ноябрдаги 03/123-сонли қарори билан тасдиқланган "Юрак туғма нуқсони билан касалланган эрта ёшли болаларни кардиожаррохликгача олиб бориш усули" услубий тавсияномасида акс эттирилган бўлиб, Сирдарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2024 йил 12 июндаги 108-сонли ҳамда Чирчиқ шаҳар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2023 йил 28 ноябрдаги 9-сонли буйруқлари асосида амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 2024 йил 15-июлдаги 03/09 - сон маълумотномаси.) Ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилган биокимёвий мезонлар ТЮН билан оғриган болаларда операциядан олдинги даврда жисмоний ривожланишни ортда қолишини тахмин қилиш имконини беради, бу эса ўз навбатида болаларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш билан бирга асоратлар ривожланишининг олдини олиш чораларини белгилашга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: юзага келиши мумкин бўлган асоратлар сони 27,3 фоизга, стационар даволаниш частотаси эса 2,6 мартага камайтирилди. Йилига камида 2 та стационар даволаниш режалаштирилган болаларда иқтисодий самарадорлик бир нафар бемор учун 2331500 сўмни ташкил этди. Хулоса: D витамини ва соматомедин С даражасини аниқлаш жисмоний ривожланиш бузилишларининг ривожланиш хавфини башорат қилиш, хатоларни камайтиришга, даволаш босқичларини аниқлашга ва 1 нафар бемор бола учун бюджет маблағларини 2331500 сўмга тежашга имкон беради.
иккинчи илмий янгилик: соматомедин C нинг паст қийматларида ТЮН билан оғриган болаларда тана вазни, бўйи ва ТВИ нинг сезиларли даражада ортда қолиши билан тавсифланиши аниқланди. Шу билан бирга, корреляцион таҳлил унинг тана вазни индекси (р=0,51, п<0,001) билан энг яқин боғлиқлигини кўрсатди, бу эса операциядан олдинги даврда гемодинамик бузилишлар шароитида туғма юрак нуқсонлари бўлган болаларда озиқланиш ҳолатини шакллантиришда муҳим эканлиги, Тошкент педиатрия тиббиёт институти илмий кенгашининг 2023 йил 10 ноябрдаги 03/123-сонли қарори билан тасдиқланган "Юрак туғма нуқсони билан касалланган эрта ёшли болаларни кардиожаррохликгача олиб бориш усули" услубий тавсияномасида ўз аксини топган ва Сирдарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2024 йил 12 июндаги 108-сонли буйруғи ҳамда Чирчиқ шаҳар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2023 йил 28 ноябрдаги 9-сонли буйруғига асосан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 2024 йил 15-июлдаги 03/09 - сон маълумотномаси). Ижтимоий самарадорлиги: соматомедин C нинг аниқланган паст қийматлари операциядан олдинги даврда гемодинамик бузилишлар шароитида ТЮН билан оғриган болаларда озиқланиш ҳолатини шакллантиришда муҳим роль ўйнашини кўрсатади, бу корреляцион таҳлил билан тасдиқланган. Олинган маълумотлар операциядан кейинги асоратлар хавфини олдини олишга ва тўғри овқатланиш ёрдами билан юрак жарроҳлигидан олдин ТЮН билан оғриган болаларни олиб бориш усулини тўғри танлашга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: ТЮН билан оғриган болаларда юрак жарроҳлик амалиётидан олдин озиқланишини қўллаб-қувватлаш, витамин Д (3000 ХБ) ва триметаболни (ёшга боғлиқ дозаларда - 2,5 мл кунига 3 марта) ўз ичига олган такомиллаштирилган жарроҳлик амалиётидан олдинги даволаш усули ТЮН билан оғриган болаларда метаболик захираларга, компенсатор холатларига ва юракнинг функционал тикланишига тизимли ижобий таъсир кўрсатади. Жарроҳлик амалиётидан кейинги даврда стационар даволанишнинг қисқариши ҳисобига 1 нафар бемор бола учун стационар даволанишнинг иқтисодий самарадорлиги 1165750 сўмни ташкил этди. Хулоса: соматомедин С даражасини аниқлашни жорий этиш операциядан кейинги асоратлар хавфини 2,3 баробарга камайтириш ва кардиохирургик амалиётдан олдин ТЮН билан оғриган болаларни индивидуал овқатланиш ёрдами билан олиб бориш усулини тўғри танлаш, 1 нафар бемор бола учун бюджетни 1165750 сўмга тежаш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: NT-proBNP нинг юқори даражаси (>1500 пг/мл) жисмоний ривожланишнинг кечикиши предиктори эканлиги исботланди, бу хавфни деярли 7 баробарга ошириб, соматомедин С нинг паст даражаси билан корреляция қилади (р=+0,48; р<0,01). Бунда Д витамини ва соматомедин С га синергик таъсир кўрсатиб ўсишни қўллаб-қувватласа, NT-proBNP даражаси эса юрак патологиясининг оғирлигини ва ТЮН бўлган болаларда кардиожарроҳлик аралашувигача ривожланиш кечикиши хавфини акс эттирувчи антагонистик маркер сифатида исботланганлиги, Тошкент педиатрия тиббиёт институти Илмий кенгашининг 2023 йил 10 ноябрдаги 03/123-сонли қарори билан тасдиқланган "Юрак туғма нуқсони билан касалланган эрта ёшли болаларни кардиожаррохликгача олиб бориш усули" услубий тавсияномасида акс эттирилган ҳамда Сирдарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2024 йил 12 июндаги 108-сонли ва Чирчиқ шаҳар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2023 йил 28 ноябрдаги 9-сонли буйруқлари асосида амалиётга татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 2024 йил 15-июлдаги 03/09 - сон маълумотномаси). Ижтимоий самарадорлиги: операциядан олдинги даврда ТЮН бўлган боланинг саломатлик ҳолатини ёшига мос равишда тўғри баҳолаш, эрта асоратлар ривожланишини олдини олиш ва даволаш усулини танлаш операциядан кейинги яқин ва узоқ даврларда даволаш сифатини яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: ТЮН бўлган болаларни нутритив қўллаб-қувватлаш билан кардиожарроҳлик аралашувигача олиб бориш усули асоратлар сонини 2,3 баробарга камайтириш имконини берди. Шифохонада даволаниш муддати 8 кунга қисқарди ва ҳар бир бемор учун 500000 сўм иқтисод қилинди. Хулоса: Д витамини ва соматомедин С даражасини динамик баҳолашни жорий этиш нутритив ҳолатнинг шаклланишини аниқлашга ва ТЮН бўлган болаларда кардиожарроҳлик аралашувигача юрак патологиясининг оғирлигини ҳамда ривожланиш кечикиши хавфини олдини олишга ёрдам беради. Бу эса ўз навбатида операциядан кейинги яқин ва узоқ даврларда асоратлар частотасини камайтириб, болаларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди, ТЮН бўлган ҳар бир бемор бола учун бюджет маблағларини 500000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 349725 сўмга тежаш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: ТЮН бўлган болаларни кардиожарроҳлик аралашувигача олиб боришнинг такомиллаштирилган усулини қўллаш, нутритив қўллаб-қувватлаш ҳамда Д витаминининг даволовчи дозасини қўшиш орқали операциядан олдинги тайёргарлик босқичидаёқ оқсил-энергетик, витамин ва метаболик ҳолатни сезиларли даражада яхшилаш (п<0,05-0,01), операциядан кейинги эрта даврда (1 ойдан сўнг) эса минимал катаболик йўқотишлар (умумий оқсил бўйича п<0,05, альбумин бўйича п<0,05) самарадорлиги, Тошкент педиатрия тиббиёт институти Илмий кенгаши томонидан 2023 йил 10 ноябрда 03/123-сон билан тасдиқланган "Юрак туғма нуқсони билан касалланган эрта ёшли болаларни кардиожаррохликгача олиб бориш усули " услубий тавсияномасида ўз аксини топган ва Сирдарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2024 йил 12 июндаги 108-сонли ҳамда Чирчиқ шаҳар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2023 йил 28 ноябрдаги 9-сонли буйруқлари асосида амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 2024 йил 15-июлдаги 03/09 - сон малумотномаси). Ижтимоий самарадорлиги: нутритив қўллаб-қувватлаш билан ТЮН бўлган болаларни кардиожарроҳлик аралашувигача такомиллаштирилган усулни қўллаш самарадорлиги болаликдан касалликларни камайтиради, ҳаракат фаоллигини оширади ва боланинг ҳаёт сифатини яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: ТЮН бўлган болаларни нутритив қўллаб-қувватлаш билан кардиожарроҳлик аралашувигача олиб бориш усули асоратлар сонини 2,3 баравар камайтиришга имкон берди. Шифохонада даволаниш муддати 8 кунга қисқарди ва ҳар бир бемор учун 500000 сўм иқтисод қилинди. Хулоса: ТЮН бўлган болаларни кардиожарроҳлик аралашувигача олиб боришнинг такомиллаштирилган усулини операциядан кейинги даврда нутритив қўллаб-қувватлаш билан амалга ошириш, ТЮН бўлган ҳар бир бемор бола учун бюджет маблағларини 500000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 349725 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.