Курбанов Элёр Эрмаматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Фалсафий категориялар асосида бўлажак ўқитувчиларнинг маънавий-ахлоқий сифатларини такомиллаштириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Ped4352.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
Илмий раҳбар: Рахимов Бахтиёр Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Матчонов Сапа Муродович, педагогика фанлари доктори, профессор; Мелиев Хамидулла Абдуллаевич, педагогика фанлари номзоди, профессор;
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади фалсафий категориялар асосида бўлажак ўқитувчиларнинг маънавий-ахлоқий сифатларини такомиллаштириш методикасига оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
фалсафий категориялар асосида бўлажак ўқитувчиларнинг маънавий-ахлоқий сифатларини такомиллаштиришнинг педагогик имкониятларини қайта таъсир этиш (интерфаол) даражаси мутаносиблигини таъминлаш мақсадида маънавий-ахлоқий тарбия (когнитив-мақсадли, фаолиятга доир ва рефлексив) компонентлари дидактик талаблар (англаш, таҳлил, уқтириш, ўзлаштириш)ни жорий қилиш асосида аниқлаштирилган;
фалсафий категориялар асосида бўлажак ўқитувчиларнинг маънавий-ахлоқий сифатларини такомиллаштиришнинг яхлит модели маънавий-ахлоқий тарбия беришга қаратилган касбий компетенция компонентлари (билим, кўникма, малака, ижодкорлик, ташаббускорлик, ташкилотчилик, меҳнацеварлик) тарбиявий жараён динамикасига тарбия методлари (дебат, фасилитация)ни интеграциялаш механизмини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
фалсафий категориялар асосида бўлажак ўқитувчиларнинг маънавий-ахлоқий сифатларини такомиллаштириш методикаси маънавий-ахлоқий тарбия беришга тайёрлаш жараёни самарадорлиги касбий маҳорат (ўқув машғулотини лойиҳалаш, педагогик жараённи бошқариш, педагогик техникага эга бўлиш), деонтологик сифатлар каби акмеологик мотивация технологияларини жорий қилиш асосида такомиллаштирилган;
фалсафий категориялар асосида бўлажак ўқитувчиларнинг маънавий-ахлоқий сифатларини такомиллаштиришга йўналтирилган илмий методик тавсиялар маънавий-ахлоқий тарбия беришга тайёрлашнинг анъанавий тизими (авторитар услубда педагогик тадбирларни уюштириш)дан алоҳида фарқ қилувчи «Интенсив тарбия-тараққиёт гарови» номли янги технологик коучинг дастурини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Фалсафий категориялар асосида бўлажак ўқитувчиларнинг маънавий-ахлоқий сифатларини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
фалсафий категориялар асосида бўлажак ўқитувчиларнинг маънавий-ахлоқий сифатларини такомиллаштиришнинг педагогик имкониятларини қайта таъсир этиш даражаси мутаносиблигини таъминлаш мақсадида маънавий-ахлоқий тарбия компонентлари дидактик талабларни жорий қилиш бўйича таклифлардан «Тарбиявий ишлар методикаси» номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган. (Гулистон давлат университет ўқув-услубий кенгашининг 2024-йил “24”-майдаги “10”-сонли баённомаси ҳамда университет ректорининг 2024-йил “28”-майдаги “78”-сонли буйруғи). Натижада, олий таълим муассасалари талабалари орасида маънавий-ахлоқий тарбия беришга оид назарий билимларни амалиёт билан боғлаш усуллари бойитилган;
фалсафий категориялар асосида бўлажак ўқитувчиларнинг маънавий-ахлоқий сифатларини такомиллаштиришнинг яхлит модели маънавий-ахлоқий тарбия беришга қаратилган касбий компетенция компонентлари тарбиявий жараён динамикасига тарбия методларини интеграциялаш механизмини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлардан «Тарбиявий ишлар методикаси» номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган. (Гулистон давлат университет ўқув-услубий кенгашининг 2024-йил “24”-майдаги “10”-сонли баённомаси ҳамда университет ректорининг 2024-йил “28”-майдаги “78”-сонли буйруғи). Натижада, олий таълим муассасалари талабаларига маънавий-ахлоқий тарбия бериш мазмуни бойитилган;
фалсафий категориялар асосида бўлажак ўқитувчиларнинг маънавий-ахлоқий сифатларини такомиллаштириш методикаси маънавий-ахлоқий тарбия беришга тайёрлаш жараёни самарадорлиги касбий маҳорат, деонтологик сифатлар каби акмеологик мотивация технологияларини жорий қилиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлардан «Спорт ва ҳаракатли ўйинларни ўқитиш методикаси» номли ўқув қўлланмаларни шакллантиришда фойдаланилган (Гулистон давлат университет ўқув-услубий кенгашининг 2023-йил “29”-майдаги “10”-сонли баённомаси ҳамда университет ректорининг 2023-йил “30”-майдаги “71”-сонли буйруғига асосан). Натижада, олий таълим муассасалари талабаларига маънавий-ахлоқий тарбия бериш самарадорлиги ошишига хизмат қилган.