Тухтасинова Мунира Ибрагимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бошланғич  синфларнинг  таълим самарадорлигини  оширишда  халқаро баҳолаш  дастурларидан  фойдаланишнинг педагогик  хусусиятлари ” (ПИРЛС халқаро баҳолаш дастури мисолида) 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2023.2.PhD/Ped4897
Илмий раҳбар: Эркабоева Нигора Шерматовна педагогика фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Қўқон давлат университети PhD.03/29.12.2022.Ped.132.02 
Расмий оппонентлар: 
Сафарова Роҳатой Ғайбуллаевна педагогика фанлари доктори, профессор.
Ташибекова Муножат Хашимовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор. 
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Бошланғич синфларнинг таълим самарадорлигини оширишда халқаро баҳолаш дастурларидан фойдаланишнинг педагогик хусусиятларини ўрганиш ва таълим самародорлигини ошириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилар билан белгиланади:  
бошланғич синфларнинг таълим самарадорлигини оширишда халқаро баҳолаш дастурларидан фойдаланишнинг педагогик шарт-шароитларини аксиологик муносабатнинг индентивлигига урғу бериш асносида интегратив намоён бўлиш динамикасини она тили, ўқиш саводхонлиги, матн турлари ва улар устида ишлаш мантиғини белгилашнинг замонавий ёндашувлари аниқлаштирилган.
таълим самарадорлигини ошириш жараёнида халқаро баҳолашлар дастуридан фойдаланишнинг назарий асослари дидактик тайёргарлиги ўқув жараёнини прогностик моделлаштириш асосида режалаштириш ҳамда назарий ва амалий билимларни анимацион ва виртуал воситалар орқали визуал қабул қилиш имкониятларини кенгайтириш натижасида матнни ўқиш ва тушуниш кўникмаларининг диагностик босқичлари такомиллаштирилган.
бошланғич синфларда таълим самарадорлигини оширишда халқаро баҳолаш дастурларидан фойдаланиш модели ўқувчиларнинг фикрлаш фаолиятини фаоллаштириш, тушуниш, таҳлил қилиш ва мазмунни қайта ишлаб чиқиш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган когнитив, метакогнитив фаолиятга йўналтирилган инновацион ёндашувлар асосида такомиллаштирилган.
бошланғич синфларда таълим самарадорлигини ошириш жараёнида халқаро баҳолаш дастурларидан фойдаланишнинг педагогик шарт-шароитлари бадиий ва семантик ўқиш кўникмаларини узвий интеграцияда шакллантириш, матнга таянган ҳолда контекстуал таҳлил орқали мустақил мантиқий хулосалар чиқариш ҳамда матннинг лингвистик жиҳатларини чуқур англашга йўналтирилган ҳолда такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синфларнинг таълим самарадорлигини оширишда халқаро баҳолаш дастурларидан фойдаланишнинг педагогик шарт-шароитларини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
бошланғич синфларнинг таълим самарадорлигини оширишда халқаро баҳолаш дастурларидан фойдаланишнинг педагогик шарт-шароитларини аксиологик муносабатнинг индентивлигига урғу бериш асносида интегратив намоён бўлиш динамикасини она тили, ўқиш саводхонлиги, матн турлари ва улар устида ишлаш мантиғини белгилашнинг замонавий ёндашувларига оид таклиф ва тавсиялари “Педагогик такт ва этика” номли дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 27-декабрдаги 485-сонли буйруғига асосан берилган 901417-рақамли нашр рухсатномаси) Натижада инновацион методлар ва  топшириқларни моделлаштиришга доир билимлар шаклланган;
таълим самарадорлигини ошириш жараёнида халқаро баҳолашлар дастуридан фойдаланишнинг назарий асослари дидактик тайёргарлиги ўқув жараёнини прогностик моделлаштириш асосида режалаштириш ҳамда назарий ва амалий билимларни анимацион ва виртуал воситалар орқали визуал қабул қилиш имкониятларига оид таклифлар “Педагогик такт ва этика” номли дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 27-декабрдаги 485-сонли буйруғига асосан берилган 901417-рақамли нашр рухсатномаси) Натижада ҳиссий-мажозий идрок, фикр ва маълумотларни интеграциялаш бўйича билимларни шакллантириш, таълим тизимини модернизацийалаш жарайонида ўқувчиларни педагог томонидан ташкил этиладиган педагогик меҳнат, фаолийат жарайонида бажарилиши шарт боълган вазифаларни сидқидилдан бажаришларига йўналтиришга доир билим ва кўникмалар шакллантирилган;
бошланғич синфларда таълим самарадорлигини оширишда халқаро баҳолаш дастурларидан фойдаланиш модели ўқувчиларнинг фикрлаш фаолиятини фаоллаштириш, тушуниш, таҳлил қилиш ва мазмунни қайта ишлаб чиқиш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган когнитив, метакогнитив фаолиятга йўналтирилган инновацион ёндашувларга оид таклиф ва тавсияларидан “Халқаро баҳолаш тизими” номли қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сонли буйруғига асосан берилган 360681-рақамли нашр рухсатномаси) Натижада бошланғич синфларнинг таълим самарадорлигини оширишда халқаро баҳолаш дастурларидан фойдаланиш моделини методик жиҳатдан такомиллаштиришга хизмат қилган. 
бошланғич синфларда таълим самарадорлигини ошириш жараёнида халқаро баҳолаш дастурларидан фойдаланишнинг педагогик шарт-шароитлари бадиий ва семантик ўқиш кўникмаларини узвий интеграцияда шакллантириш, матнга таянган ҳолда контекстуал таҳлил орқали мустақил мантиқий хулосалар чиқариш ҳамда матннинг лингвистик жиҳатларини чуқур англашга йўналтирилган таклиф ва тавсиялари “Таълим ва тараққиёт”,  “Ўзбекистон  ёшлари”, “Болалар  ва  биз” номли кўрсатуви мазмунига сингдирилган  (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 16-сентябр 2025 йил. 05-09-1448-сонли маълумотномаси) Натижада, бошланғич синфларда таълим самарадорлигини ошириш жараёнида халқаро баҳолаш дастурларидан фойдаланишга оид педагогик шарт-шароитлар амалиётда кенг қамровда жорий этилиб, уларнинг оммалашувига эришилди. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish