Азамов Шерзоджон Хусанбой ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Замонавий мактабда ривожлантирувчи таълим муҳитини ташкил этиш методикасини такомиллаштириш (тарих фани мисолида)”, 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped9087.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Қораев Самаридин Баракаевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Исмоилов Темур Исмоилович, педагогика фанлари доктори, профессор; Химматалиев Дўстназар Омонович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади замонавий мактабда ривожлантирувчи таълим муҳитини ташкил этиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
замонавий мактабларда тарих фанидан ривожлантирувчи таълим муҳитини ташкил этишнинг ташкилий-педагогик, педагогик-психологик, предметли-дидактик шарт-шароитлари методологик ёндашувлар ва дидактик тамойиллар асосида уйғунлашган таълим стратегияси орқали аниқлаштирилган ҳамда ўқувчиларнинг таянч компетенсияларини мазмунан ривожлантириш таъминланган;
замонавий мактабларда тарих фанидан ривожлантирувчи таълим муҳитини ташкил этишнинг методик модели мақсад, методологик, технологик-жараён ва баҳоловчи-натижавий компонентларнинг узвийлиги, рақамли таълим технологияларига устувор аҳамият берилиши ҳамда натижавий башоратлаш имкониятини назарий тизимда такомиллаштириш асосида ишлаб чиқилган;
замонавий мактабларда тарих фанидан ривожлантирувчи талим муҳитини ташкил этиш методикаси ўқувчиларда мантиқий ва тизимли фикрлаш, маълумотларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш кўникмаларини шакллантиришга, таълимда интеграцияни таъминлаш, тарихий анъаналар ва қадриятларни ўқувчилар тафаккурига сингдириш асосида такомиллаштирилган;
мактаб ўқувчиларида таянч компетенсиянинг мотивацион, когнитив, фаолиятли ва рефлексив компонентларини шаклланганлик даражасини – репродуктив, изланувчи ва креатив босқичларда баҳолаш мезонлари, ривожлантирувчи таълим муҳитини рақамли мобиллаштириш асосида такомиллаштирилган;
замонавий мактаб ўқувчиларини таълим олишга бўлган салбий муносабатлари сабабларини аниқлаш ва таълим олишга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида мактаб, оила, маҳалла, юқори турувчи ташкилотлар ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш асосида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Замонавий мактабда ривожлантирувчи таълим муҳитини ташкил этиш методикасини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган илмий ва амалий таклифлар асосида:
замонавий мактабларда тарих фанидан ривожлантирувчи таълим муҳитини ташкил этишнинг ташкилий-педагогик, педагогик-психологик, предметли-дидактик шарт-шароитлари, методологик ёндашувлар ва дидактик тамойилларга уйғунлаштирилган таълим стратегиясини аниқлаштириш, шунингдек ўқувчиларнинг ижтимоий таянч компетенсияларини мазмуний ривожлантиришга доир тавсиялар “Тарбия назарияси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 17-июлдаги 314-сон буйруғи билан берилган 314-191-сонли гувоҳнома). Натижада, ушбу ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган маълумотлар ва педагогик шарт-шароитлар мактаб ўқувчиларининг ўзини-ўзи ривожлантириш таянч компетенсияларини шакллантиришга хизмат қилган;
замонавий мактабларда тарих фанидан ривожлантирувчи таълим муҳитини ташкил этишнинг методик модели мақсад, методологик, технологик-жараён ва баҳоловчи-натижавий компонентлар узвийлигида рақамли таълим технологияларига устуворлик бериш ҳамда натижавий башоратлаш имкониятини назарий тизимлаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида А1-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги фундаментал лойиҳани амалга оширишда фойдаланилди (Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2024-йил 12-июлдаги 294-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу лойиҳа доирасида амалга оширилган ишлар мактаб ўқувчиларининг миллий ва умуммаданий таянч компетенсияларини шакллантиришга хизмат қилди;
замонавий мактабларда тарих фанидан ривожлантирувчи таълим муҳитини ташкил этиш методикаси ўқувчиларда мантиқий ва тизимли фикрлаш, маълумотларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш кўникмаларини ривожлантириш, таълим интеграциясини таъминлаш, тарихий анъаналар ва қадриятларни ўқувчиларга сингдириш бўйича таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт” ҳамда “Болалар учун” номли дастурлар ссенарийси тайёрланишида фойдаланилди (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 19-июлдаги 04-36-863-сон маълумотнома). Натижада, такомиллаштирилган методика мактаб ўқувчиларининг тарих фанидан коммуникатив таянч компетенсияларини шакллантиришга хизмат қилган.