Худайкулова Шахло Маманиязовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак ўқитувчиларнинг ахлоқий қарашларини нейропедагогик технологиялар асосида ривожлантиришнинг методик асослари”, 13.00.02 – Та'лим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.DSc/Ped1094.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти.
Илмий раҳбар: Ходжамқулов Умид Негматович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Исмоилов Темур Исломович, педагогика фанлари доктори, профессор; Киямов Нишон Садиқович, педагогика фанлари доктори, профессор; Ахмедова Малохат Эргашевна, педагогика фанлари доктор, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади
бўлажак ўқитувчиларнинг ахлоқий қарашларини нейропедагогик технологиялар асосида ривожлантиришнинг назарий ва методик асосларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак ўқитувчиларнинг ахлоқий қарашларини ривожлантиришдаги назарий ёндашувлар мазмуни когнитив-психологик тамойилларни тажриба-синовга асосланган эмпирик таҳлиллар воситасида нейропедагогик парадигмаларга мотивацион-ҳаракатлантирувчи механизмлар ва ижтимоий-психологик мослашув тамойилларига кўра интеграциялаш асосида очиб берилган;
ахлоқий ривожланиш ва нейропедагогик усулларнинг валентли алоқадорлиги индивидуал когнитив-эмоционал хусусиятларга хос когнитив-креатив нейроёндашувларнинг ижтимоий-ахлоқий кўникмаларини аксиологик таҳлилнинг турли таркибий-таснифий моделларига хос эмпатик идрок ва рефлекция жараёнларига интерфаол ўқитиш воситасида оптималлаштириш орқали назарий жиҳатдан асосланган;
ахлоқий қарашларни шакллантиришнинг самарали нейропедагогик метод ва технологиялари ёшлар онгини қадриятлар асосида ривожлантиришга қаратилган когнитив-мулоқотли платформалар, рефлексив эмпатияни рағбатлантирувчи инновацион таълим воситалари билан бойитилиб, когнитив-креатив тафаккурни фаоллаштиришга мос келувчи нейропедагогик ёндашувларга асосланган таркибий методикалар орқали аниқлаштирилган;
ўқув жараёнига нейропедагогик технологияларни татбиқ этиш усуллари ёшлар онгида ахлоқий тамойилларни шакллантиришга қаратилган автодидактик муҳит, интеллектуал акс эттириш платформалари ва ахлоқий-баҳоловчи компонентларни вербал ва новербал мулоқотни рағбатлантирувчи қиёсий-таҳлилий воситаларга когнитив-тасвирий интеграция орқали индуктив мослаштириш асосида ишлаб чиқилган;
ахлоқий қарашларни нейропедагогик асосда ривожлантириш шакллари бўлажак ўқитувчиларда ахлоқий тушунчаларни шакллантиришга қаратилган когнитив-эмоционал стимуляция, рефлексив таҳлил воситалари, мулоқотга йўналтирилган когнитив майдонлар ва эмпатик индуксия механизмларини ахлоқий қарорларга интерактив тарзда йўналтириш орқали мувофиқлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Бўлажак ўқитувчиларнинг ахлоқий қарашларини нейропедагогик технологиялар асосида ривожлантиришнинг назарий-методик асосларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
когнитив-психологик тамойилларни тажриба-синовга асосланган эмпирик таҳлиллар воситасида нейропедагогик парадигмаларга мотивацион-ҳаракатлантирувчи механизмлар ва ижтимоий-психологик мослашув тамойилларига кўра интеграциялаш асосида очиб берилган бўлажак ўқитувчиларнинг ахлоқий қарашларини ривожлантиришдаги назарий ёндашувлар мазмунига оид таклиф ва тавсиялардан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ПЗ-20170929789 рақамли “Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш” (2018-2022 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2025 йил 23 майдаги 04/11-6513-сон маълумотномаси). Натижада, нейропедагогик технологияларни олий педагогик таълим амалиётига татбиқ этишнинг амалий-технологик тизимини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
индивидуал когнитив-эмоционал хусусиятларга хос когнитив-креатив нейроёндашувларнинг ижтимоий-ахлоқий кўникмаларини аксиологик таҳлилнинг турли таркибий-таснифий моделларига хос эмпатик идрок ва рефлекция жараёнларига интерфаол ўқитиш воситасида оптималлаштириш орқали назарий жиҳатдан асосланган ахлоқий ривожланиш ва нейропедагогик усулларнинг валентли алоқадорлигига доир хулосалардан Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган А1-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2025 йил 11 мартдаги №103-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг ахлоқий қарашларини нейропедагогик технологиялар асосида ривожлантиришга қаратилган методик тизим такомиллаштиришга хизмат қилган;
ёшлар онгини қадриятлар асосида ривожлантиришга қаратилган когнитив-мулоқотли платформалар, рефлексив эмпатияни рағбатлантирувчи инновацион таълим воситалари билан бойитилиб, когнитив-креатив тафаккурни фаоллаштиришга мос келувчи нейропедагогик ёндашувларга асосланган таркибий методикалар орқали аниқлаштирилган ахлоқий қарашларни шакллантиришнинг самарали нейропедагогик метод ва технологияларига доир таклифлардан Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган А1-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2025 йил 11 мартдаги №103-сон маълумотномаси). Натижада, нейртехнологияларни қўллаган ҳолда талабаларда ахлоқий сифатларни такомиллаштиришга қаратилган амалий дарс ишланмаларини яратишга хизмат қилган;
ёшлар онгида ахлоқий тамойилларни шакллантиришга қаратилган автодидактик муҳит, интеллектуал акс эттириш платформалари ва ахлоқий-баҳоловчи компонентларни вербал ва новербал мулоқотни рағбатлантирувчи қиёсий-таҳлилий воситаларга когнитив-тасвирий интеграция орқали индуктив мослаштириш асосида ишлаб чиқилган ўқув жараёнига нейропедагогик технологияларни татбиқ этиш усуллари, бўлажак ўқитувчиларда ахлоқий тушунчаларни шакллантиришга қаратилган когнитив-эмоционал стимуляция, рефлексив таҳлил воситалари, мулоқотга йўналтирилган когнитив майдонлар ва эмпатик индуксия механизмларини ахлоқий қарорларга интерактив тарзда йўналтириш орқали мувофиқлаштириш асосида такомиллаштирилган ахлоқий қарашларни нейропедагогик асосда ривожлантириш шакллари бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ДУК “Ўзбекистон 24” ижодий бирлшмаси давлат муассасасининг “Таълим ва тараққиёт”, “Болалар ва биз”, “Болалар учун” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлшмаси давлат муассасасининг 2025 йил 28 майдаги 05-09-759-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларда ахлоқий сифатларни нейропедагогик технологияларни оммалаштиришга хизмат қилган.