Махкамова Муштарибегим Баходир қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фарғона вилоятида оғир йод танқислиги шароитида яшовчи 1-тур қандли диабет касаллиги бор аёлларда репродуктив бузилишларининг хусусиятлари” 14.00.03 – Эндокринология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Tib 3491.
Илмий раҳбар: Шамансурова Зулайхо Муралимджоновна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc. 04/30.11.2024.Tib.95.02.
Расмий оппонентлар: Шагазатова Барно Хабибуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Наримова Гульчехра Джуманиязовна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона вилоятида яшовчи 1-тур қандли диабет аёлларда репродуктив тизими бузилишларининг ўзига хослигини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
1-тур қандли диабет билан оғриган аёллар орасида репродуктив тизим бузилишлари, ФСГ, ЛГ, гипергликемия, NbA1s, йод танқислиги даражасини кенг қамровли баҳолаш асосида 1-тур қандли диабет билан оғриган аёлларда репродуктив тизим бузилишлари ва йод танқислиги орасида ўзаро корреляцион боғлиқликлар аниқланган;
1-тур қандли диабет билан оғриган аёлларда репродуктив тизимнинг ривожланиши ва шаклланишини орқада қолишини, ва йод танқислигини эрта коррекциялаш қандли диабет 1-тур аёлларда фарзанд кўриш, хайз циклини нормаллашиши ва репродукциянинг сифатига таъсири исботланган;
йод танқислиги ва қалқонсимон без функционал ҳолати пасайишининг 1-тур қандли диабет билан оғриган аёлларда гипергликемияни янада оғир кечиши ва NbA1s кўрсаткичлари ошиши ва репродуктив тизим бузилишлари ривожланишида муҳим патогенетик ўрни исботланган;
1- тур қандли диабет касаллиги билан оғриган аёлларда йод дефицити ҳолатида репродуктив касалликларни ташхислаш, даволаш ва олдини олиш, инсулинотерапияда шахсийлаштирилган ёндашувдан фойдаланиш алгоритмининг клиник амалиётга жорий қилинишининг самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Фарғона вилоятида йўд дефицити ҳолатида 1-тур қандли диабети бор аёлларда репродуктив фаолиятини эрта баҳолаш ва коррекциялаш тадқиқот натижасида:
биринчи илмий янгилик: 1-тур қандли диабет билан оғриган аёллар орасида репродуктив тизим бузилишлари, ФСГ, ЛГ, гипергликемия, NbA1s, йод танқислиги даражасини кенг қамровли баҳолаш асосида 1-тур қандли диабет билан оғриган аёлларда репродуктив тизим бузилишлари ва йод танқислиги орасида ўзаро корреляцион боғлиқликлар аниқланганлиги «1-тур қандли диабет аёлларда репродуктив фаолиятни эрта бахолаш ва коррекциялаш йўллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: мазкур таклиф академик Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг Андижон филиалининг 11.11.2024 йилдаги 01/5281-сонли буйруқ, ҳамда академик Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона филиалининг 24.08.2024 йилдаги 48-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ҚД 1-турининг аёллар орасида сўнгги 5 йил ичида тарқалиши таҳлили унинг 20% га ўсганини кўрсатди ва худудлар бўйича йиллар кесимида таҳлили йод танқислиги касалликлари тарқалиши билан мос келганлиги аниқланди. ФСГ, ЛГ, гипергликемия, NbA1s, йод танқислиги даражасини комплекс баҳолаш асосида 1-тур қандли диабет билан оғриган аёлларда репродуктив тизим бузилишларини камайтириш ва ҳаёт сифатини яхшилашни назарда тутган мақсадли диагностика ва даволашни ўз вақтида амалга ошириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: 1-тур қандли диабет касаллиги бор аёлларда репродуктив тизим бузилиларини комплекс баҳолаш асосида касалликни тўғри ташхислаш ва эрта аниқлаш мақсадида 1 кун учун бир марталик даволаниш учун бир нафар беморга ўртача 15000000 сўмни, шифохонада ўнлаб муолажалар натижасида камида йилига икки марта даволаниш учун 60000000 сўмни ташкил қилади. ҚД 1-тури билан оғриган аёлларда репродуктив тизим бузилишларини олдини олишга сарфланадиган 45000000 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинади. Хулоса: 1 тур қандли диабет касаллиги бор аёлларда репродуктив тизим бузилишларига олиб келувчи ФСГ, ЛГ, гипергликемия, NbA1s, йод танқислиги даражасини комплекс баҳолаш ижтимоий ва иқтисодий самарага эга;
иккинчи илмий янгилик: 1-тур қандли диабет билан оғриган аёлларда репродуктив тизимнинг ривожланиши ва шаклланишини орқада қолишини, ва йод танқислигини эрта коррекциялаш қандли диабет 1-тур аёлларда фарзанд кўриш, хайз циклини нормаллашиши ва репродукциянинг сифатига таъсири исботланганлиги «1-тур қандли диабет аёлларда репродуктив фаолиятни эрта бахолаш ва коррекциялаш йўллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: мазкур таклиф академик Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг Андижон филиалининг 11.11.2024 йилдаги 01/5281-сонли буйруқ, ҳамда академик Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона филиалининг 24.08.2024 йилдаги 48-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: 1-тур қандли диабет билан оғриган аёлларда йод танқислигини эрта коррекциялаш репродуктив тизимнинг ривожланиши ва шаклланишини орқада қолишини, олдини олиш ва аёлларда фарзанд кўриш, хайз циклини нормаллашиши ва репродукциянинг сифати ошиши ва оилани сақлаб қолиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: бир нафар 1 тур қандли диабет касаллиги бор аёлларнинг репродуктив тизим ривожланиши ва шаклланишин эрта аниқлаб даволаш учун ўртача 10 млн сўмни ташкил этади ва ушбу беморни амбулатор даволанишига хам ўртача 5 млн сўмни ташкил этади, асоратларни янада оғир кечиши ушбу сарф харажатларни 60000000 сўмгача ортишига сабаб бўлиб, иқтисод 45000000 сўмни ташкил қиладиади. Хулоса: 1 тур қандли диабет билан оғриган аёлларда репродуктив тизимнинг ривожланиши ва шаклланиши эрта аниқлаш ва даволаш, касаллик кечишини енгиллаштиради, асоратларни олдини олади ва иқтисодий самарадорликка эришилади.
учинчи илмий янгилик: йод танқислиги ва қалқонсимон без функционал ҳолати пасайишининг 1-тур қандли диабет билан оғриган аёлларда гипергликемияни янада оғир кечиши ва NbA1s кўрсаткичлари ошиши ва репродуктив тизим бузилишлари ривожланишида муҳим патогенетик ўрни исботланганлиги «1-тур қандли диабет аёлларда репродуктив фаолиятни эрта бахолаш ва коррекциялаш йўллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: мазкур таклиф академик Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг Андижон филиалининг 11.11.2024 йилдаги 01/5281-сонли буйруқ, ҳамда академик Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона филиалининг 24.08.2024 йилдаги 48-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: оғир йод танқислиги шароитида истиқомат қилаётган 1- тур қандли диабет касаллиги бор аёлларда эрта қалқонсимон без касалликларини аниқлаш репродуктив тизим касалликларини олдини олиш, гликемик компенсацияга эришиш, диабет асоратларини олдини олиш ва инсулинтерапияни оптималлаштириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: Фарғона вилояти йод танқислиги ҳудудларида истиқомат қилувчи ва натижада қалқонсимон без функционал ҳолатини пасайиши эрта аниқлаш ҚД 1 тури бўлган аёлларда гипергликемияни янада оғир кечиши ва репродуктив тизим бузилишлари билан кечишидаги кўплаб молиявий харажатларни олдини олади; Хулоса: 1 тур қандли диабет касаллиги бор репродуктив ёшидаги аёлларни йод танқислиги касалликлар спектрини эрта аниқлаш, унинг олдини олиш ва даволаш, касаллик кечишини енгиллаштиради, асоратларини олдини олиб касалликларни даволаш учун сарфланадиган харажатларни тежашга имкон беради.
тўртинчи илмий янгилик: 1- тур қандли диабет касаллиги билан оғриган аёлларда йод дефицити ҳолатида репродуктив касалликларни ташхислаш, даволаш ва олдини олиш, инсулинотерапияда шахсийлаштирилган ёндашувдан фойдаланиш алгоритмининг клиник амалиётга жорий қилиниши самарадорлиги исботланганлиги «1-тур қандли диабет аёлларда репродуктив фаолиятни эрта бахолаш ва коррекциялаш йўллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: мазкур таклиф академик Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг Андижон филиалининг 11.11.2024 йилдаги 01/5281-сонли буйруқ, ҳамда академик Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона филиалининг 24.08.2024 йилдаги 48-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: 1- тур қандли диабет касаллиги бор аёлларда репродуктив бузилишлар профилактикаси олдини олишга, яъни ўсмирлик давридан бошлаб интенсив кузатув, келажакда бепуштлик, хомиладорлик, туғиш асоратларини камайтиришга, госпитализация муддатларини камайиши, беморнинг функционал холати оғирлик даражаси чуқурлашувини олдини олишга, ва шу билан бирга ўлим кўрсаткичларини бир мунча камайишига сабаб бўлди. Иқтисодий самарадорлиги: қўлга киритилган натижалар асосида шаклланган амалий тавсияларнинг тадбиқ этилиши, беморлар аёлларда репродуктив бузилишларни эрта ташхислаш, йод танқислигини олдини олиш, даволаш режасини тузиш, беморларнинг ҳаёт сифатини гликемик назоратни ижобийлаши, асоратлар олдини олиниши орқали яхшиланишига, ва ўз навбатида уларни бепуштлик ва репродуктив бузилишларни даволашга кетадиган сарф харажатларни камайтириш имконияти билан изоҳланади. Хулоса: Беморларни, айниқса йод танқислиги ҳудудида истиқомат қилувчи 1- тур қандли диабет касаллиги бор аёлларни яратилган алгоритмга асосан олиб бориш уларда келгусида репродуктив бузилишлар ривожланишини олдини олишга замин бўлиши аёллар ҳаёти сифатини ошиши ва оила мустахкамлигига олиб келади.