Джуманазарова Айгерим Жақсилиқ қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўрта ва юқори синф ўқувчиларида метаболик синдромнинг хавф омилларини гигиеник баҳолаш (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)», 14.00.07 – Гигиена (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Tib3767.
Илмий раҳбарлар: Эрматов Низом Жумақулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Хамракулова Мукаддасхон Аскаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Атамбаева Раиса Минахмедовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қирғизистон Республикаси).
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистон Республикаси ўрта ва юқори синф ўқувчилари ўртасида метаболик синдромнинг хавф омилларини гигиеник баҳолаш ва унинг олдини олиш бўйича илмий асосланган гигиеник тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўрта ва юқори синф ўқувчиларининг саломатлик ҳолати, касалланиш, жисмоний ривожланишига кунлик овқатланиш ҳолатининг таъсирида ривожланган метаболик синдромни юзага келтирадиган хавф омилларига боғлиқлигини ўрни исботланган;
ўрта ва юқори синф ўқувчиларида тартибсиз овқатланиш, кунлик рацион таркибида оқсил, ҳайвон ёғи, минерал ва ёғда эрийдиган витаминларни етарли даражада истеъмол қилмаслик турли даражадаги метаболик синдром ривожланишининг асосий омиллари эканлиги исботланган;
мактаб ўқувчиларининг тана вазни индекси ва биоимпенданс кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда истеъмол қилинадиган кунлик рационига бепул таъминланган функционал йод билан бойитилган қандолат маҳсулотларини киритиш организмнинг метаболик жараёнларига профилактика ва нормаллаштирувчи таъсир кўрсатиши асосланган;
ўрта ва юқори синф ўқувчиларининг кунлик рационни функционал озиқ-овқатлар билан бойитиш натижасида ўқувчиларнинг сочлардаги микроэлементлар миқдорининг кўпайиши, тирноқ ва соч толаси тузилишининг яхшиланиши билан нутриентив статуснинг ўзгариши намоён бўлиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўрта ва юқори синф ўқувчиларида метаболик синдромнинг хавф омилларини гигиеник баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: ўрта ва юқори синф ўқувчиларининг саломатлик ҳолати, касалланиш, жисмоний ривожланишига кунлик овқатланиш ҳолатининг таъсирида ривожланган метаболик синдромни юзага келтирадиган хавф омилларига боғлиқлигини ўрни исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академиясининг мувофиқлаштириш эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 22 ноябрда 11-24/419-t-сон билан тасдиқланган «Ўрта ва юқори синф ўқувчилари орасида метаболитк синдромни гигиеник хусусиятлари  ва баҳолаш усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси санитария–эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Андижон вилояти бошқармаси бўйича 24.02.2025 йилдаги 26-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси санитария–эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Хоразм вилояти бошқармаси бўйича 15.05.2025 йилдаги 78i-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 17 июлдаги 22/37-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ўрта ва юқори синф ўқувчиларининг кунлик овқатланиш ҳолатининг таъсирида ривожланган метаболик синдромни юзага келтирадиган хавф омилларига боғлиқлигини ўрнини баҳолаш натижасида ёш, жинс ва яшаш шароити, кун тартибининг ўзагаришига боғлиқлигини издан чиқиши ва метаболик синдромнинг турли босқичларни юзага келтиришга асос ва хавф омилларни башоратлаш орқали соматик касалликларини эрта ташхислаш ва олдини олиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: ўрта ва юқори синф ўқувчиларида кунлик овқатланиш ҳолатининг таъсирида ривожланган метаболик синдромни юзага келтирадиган хавф омилларини олдини олиш ва самарали ташхислаш орқали шифохонада бўлиш муддатини  2-3 кунга камайтириш натижасида бир курс даволаниш учун сарфланадиган 210000 сўм, кунлик овқатланиши учун - 17600 сўмдан 3 кунга 52800 сўм, дорилар учун - 58888 сўм маблағлар иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: ўрта ва юқори синф ўқувчиларида тартибсиз овқатланиш, кунлик рацион таркибида оқсил, ҳайвон ёғи, минерал ва ёғда эрийдиган витаминларни етарли даражада истеъмол қилмаслик турли даражадаги метаболик синдром ривожланишининг асосий омиллари эканлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академиясининг мувофиқлаштириш эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 22 ноябрда 11-24/419-t-сон билан тасдиқланган «Ўрта ва юқори синф ўқувчилари орасида метаболитк синдромни гигиеник хусусиятлари  ва баҳолаш усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси санитария–эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Андижон вилояти бошқармаси бўйича 24.02.2025 йилдаги 26-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси санитария–эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Хоразм вилояти бошқармаси бўйича 15.05.2025 йилдаги 78i-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 17 июлдаги 22/37-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ўрта ва юқори синф ўқувчиларининг тартибсиз овқатланиш, кунлик рацион таркибидаги оқсил, ҳайвон ёғларнинг камлиги, минерал ва витаминлар, ёғда эрийдиган витаминларининг етишмаслиги натижасида юзага келган метаболик синдром натижасидаги турли даражадаги семиришга, тарқалишининг ёш, жинсий хусусиятларига боғлиқлигининг профилактик ва гигиеник аҳамиятининг ўрнини исботлаш, мактаб ўқувчиларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, хавф гуруҳ маҳсулотларининг омилли таъсирини баҳолаш орқали алиментар боғлиқ касалликларни олдини олиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: ўрта ва юқори синф ўқувчиларининг тартибсиз овқатланиш, кунлик рацион таркибидаги оқсил, ҳайвон ёғларнинг камлиги, минерал ва витаминлар, ёғда эрийдиган витаминларининг етишмаслиги оқибатида юзага келган метаболик синдром натижасидаги турли даражадаги семиришни даволаш учун шифохонада бўлиш муддатини 2-3 кунга камайтириш натижасида бир курс даволаниш учун сарфланадиган 210000 сўм, кунлик овқатланиши учун - 17600 сўмдан 3 кунга 52800 сўм, дорилар учун - 58888 сўм маблағлар иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: мактаб ўқувчиларининг тана вазни индекси ва биоимпенданс кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда истеъмол қилинадиган кунлик рационига бепул таъминланган функционал йод билан бойитилган қандолат маҳсулотларини киритиш организмнинг метаболик жараёнларига профилактика ва нормаллаштирувчи таъсир кўрсатиши асосланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академиясининг мувофиқлаштириш эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 22 ноябрда 11-24/419-t-сон билан тасдиқланган «Ўрта ва юқори синф ўқувчилари орасида метаболитк синдромни гигиеник хусусиятлари  ва баҳолаш усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси санитария–эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Андижон вилояти бошқармаси бўйича 24.02.2025 йилдаги 26-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси санитария–эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Хоразм вилояти бошқармаси бўйича 15.05.2025 йилдаги 78i-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 17 июлдаги 22/37-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: мактаб ўқувчиларнинг тана вазни индекси ва биопенданс кўрсаткичлари асосида функционал йод билан бойитилган қандолат маҳсулотлари таомномага киритиш орқали ёндош касалликларнинг хавфини олдини олиш, овқатланиш статусини бузилишини баратараф этиш ва асоратларни ривожланишини олдини олиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: мактаб ўқувчиларнинг тана вазни индекси ва биопенданс кўрсаткичлари асосида истеъмол қилинадиган ратционга функционал йод билан бойитилган қандолат маҳсулотларни киритиш, хасталикни самарали ташхислаш ва даволаш мақсадида шифохонада бўлиш муддатини 2-3 кунга камайтириш натижасида бир курс даволаниш учун сарфланадиган 360000 сўм, кунлик овқатланиши учун - 17600 сўмдан 3 кунга 52800 сўм, дорилар учун - 58888 сўм маблағлар иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: ўрта ва юқори синф ўқувчиларининг кунлик рационни функционал озиқ-овқатлар билан бойитиш натижасида ўқувчиларнинг сочлардаги микроэлементлар миқдорининг кўпайиши, тирноқ ва соч толаси тузилишининг яхшиланиши билан нутриентив статуснинг ўзгариши намоён бўлиши исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академиясининг мувофиқлаштириш эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 22 ноябрда 11-24/419-t-сон билан тасдиқланган «Ўрта ва юқори синф ўқувчилари орасида метаболитк синдромни гигиеник хусусиятлари  ва баҳолаш усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси санитария–эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Андижон вилояти бошқармаси бўйича 24.02.2025 йилдаги 26-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси санитария–эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Хоразм вилояти бошқармаси бўйича 15.05.2025 йилдаги 78i-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 17 июлдаги 22/37-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ўрта ва юқори синф ўқувчилари учун маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотларидан тузилган янги таомномани самарадорлигини баҳолаш натижасида мактаб ўқувчиларнинг ўсиш ва ривожланишини гормониклигини таъминлаш, овқатланиш билан боғлиқ касалликларни олдини олиш ва ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: ўрта ва юқори синф ўқувчиларининг нутриентив статуснинг ўзгаришининг исботлаш орқали бемор ўқувчиларни шифохонада бўлиш муддатини 2-3 кунга камайтириш натижасида бир курс даволаниш учун сарфланадиган 360000 сўм, кунлик овқатланиши учун - 17600 сўмдан 3 кунга 52800 сўм, дорилар учун - 58888 сўм маблағлар иқтисод қилинади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish