Мирахмедова Дилафрўзхон қизи Нуриллоҳон қизининг 
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
“Бўлажак ўқитувчиларнинг касбий кўникмаларини импровизацион муҳитда ривожлантирш  методикаси  (“Педагогика назарияси ва тарихи” фани мисолида), 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped9300
Илмий раҳбар: Мирахмедова Дилафрўзхон қизи Нуриллоҳон қизи ,  педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИКрақами: Андижон давлат педагогика институти, PhD.03/05.05.2023.Ped.166.01
Расмий оппонентлар: Йўлчиев Шахриёр Хусанович, физика-математика фанлари  доктори, профессор; Эркабоева Нигора Шерматовна, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Наманган давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бўлажак ўқитувчиларнинг касбий кўникмаларини импровизацион муҳитда ривожлантириш методикасига оид илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқичдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
импровизацион муҳитда талабаларда касбий-ижодий компетенсияни ривожлантиришнинг назарий жиҳатлари ўқув жараёнини педагогик ташхислашнинг интерактив инструментларини ўқув машғулотларига методик ўзгарувчанлик прогнозига кўра имплементациялаш асосида аниқлаштирилган;
талабаларда касбий кўникмаларни импровизация муҳитида ривожлантиришнинг методик модели амалий (операцион) ва ижодий фаолият уйғунлигини таъминловчи дидактик бирликларни  ностандарт вазиятларда  педагогик рефлекцияга йўналтирувчи адаптив муҳитда дифференциаллик устуворлигида  трансформациялаш  асосида  такомиллаштирилган;
касбий кўникмаларни импровизация муҳитида ривожлантириш технологиялари талабаларга педагогик жараённи тезкор мослаштиришга мотивация берувчи  имитация машқларининг ролли ўйин, ижтимоий тренинг, интерфаол усуллар билан   интеграциясини қайта алоқа асосида таъминлаш  орқали такомиллаштирилган;
импровизацион муҳитда ахборот-коммуникация технологиялари (онлайн-платформалар, симуляциялар, вебинарлар) билан уйғунлашган махсус педагогик рефлекция ва ижодий ёндашув механизмларини шакллантирувчи инновацион таълим тизими илмий асосланган.  
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак ўқитувчиларнинг касбий кўникмаларини импровизацион муҳитда ривожлантириш  методикаси боʻйича олинган натижалар асосида:
импровизацион муҳитда талабаларда касбий-ижодий компетенсияни ривожлантиришнинг назарий жиҳатлари ўқув жараёнини педагогик ташхислашнинг интерактив инструментларини ўқув машғулотларига методик ўзгарувчанлик прогнозига кўра имплементациялаш асосида аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялари “Бошланғич таълимда тарбия фани” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Низомий номидаги Ўзбекитон Миллий педагогика университетининг 2025-йил 30-июлдаги 22-01-376/22-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларда касбий-ижодий компетенсияларни импровизацион муҳитда ривожлан-тиришга хизмат қилувчи самарали методик асос яратилди;
талабаларда касбий кўникмаларни импровизация муҳитида ривожлантиришнинг методик модели амалий (операцион) ва ижодий фаолият уйғунлигини таъминловчи дидактик бирликларни  ностандарт вазиятларда  педагогик рефлекцияга йўналтирувчи адаптив муҳитда дифференциаллик устуворлигида  трансформациялаш  асосида  такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар 2022-2023-йилларда бажарилган И-203-4 рақамли Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Маданий-маърифий муассасалар номоддий миллий меросини ривожлантириш шўбаси томонидан ўзбек халқининг бой миллий тил анъаналари, номоддий маданий мероси, ижтимоий қадриятларимизнинг миллатлараро муносабатларни йўлга қўйиш ва алоқаларни мустаҳкамлаш борасида тузилган “Мамлакатимизда миллатлараро муносабатларни янада ривожлантириш ва уйғунлаштириш” номли фундаментал лойиҳа доирасида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2025-йил 4-февралдаги №02-14-06-867 сон маълумотномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларнинг касбий кўникмаларини импровизацион муҳитда ривожлантиришга асосланган ижодий ва амалий фаолият уйғунлигини таъминлаш орқали педагогик рефлекцияга йўналтирилган адаптив ўқув муҳити шакллантирилди;
касбий кўникмаларни импровизация муҳитида ривожлантириш технологиялари талабаларга педагогик жараённи тезкор мослаштиришга мотивация берувчи имитация машқларининг ролли ўйин, ижтимоий тренинг, интерфаол усуллар билан  интеграциясини қайта алоқа асосида таъминлаш орқали такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан “Бошланғич таълимда тарбия фани” номли ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сонли буйруғига асосан 786886-сон гувоҳномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларнинг касбий кўник-маларини импровизацион муҳитда ривожлантириш технологияси касбий кўникмаларни реал педагогик вазиятларга мослаштириш, ижодий фикрлаш ва тезкор қарор қабул қилиш қобилиятини ривожлантириш имконини фаоллаштирди.
Импровизацион ахборот комуникация технологиялари (онлайн-платформалар, симуляциялар, вебинарлар) билан уйғунлашган махсус педагогик рефлекция ва ижодий ёндашув механизмларини шакллантирувчи инновацион таълим тизими илмий асослашга оид таклифлар И-203-4 рақамли “Мамлакатимизда миллатлараро муносабатларни янада ривожлантириш ва уйғунлаштириш” номли фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган. Натижада, Педагогика йўналиши талабаларида коммуникатив компетенсияни шакллантиришга йўналтирилган педагогик фаолият мазмуни бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish