Таштемирова Надира Нематиллаевнанинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармогʻи): Метеопараметрлар динамикасини ва ҳудуднинг мураккаб орографиясини инобатга олиб аерозол аралашмаларнинг атмосферада кўчишини математик моделлаштириш, 05.01.07 - Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.DSc/Т937.
Илмий раҳбар: Равшанов Нормахмад, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий кенгаш рақами: Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти, DSc.13/30.12.2021.Т.142.01.
Расмий оппонентлар: Нормуродов Чори Бегалиевич, физика-математика фанлари доктори, профессор; Эшматов Бахтиёр Хасанович, физика-математика фанлари доктори, доцент; Джумаёзов Умиджон Зафаржонович, техника фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади саноат ҳудудларининг экологик ҳолатини баҳолаш ва башорат қилиш учун математик моделлар, самарали сонли алгоритмлар ҳамда ахборот-таҳлил тизимини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ҳаво оқимларининг турбулент динамикаси, ҳудуд орографияси ва метереологик параметрларнинг таъсирини ҳисобга олган ҳолда атмосферада аерозол аралашмаларининг тарқалиш жараёнини математик моделлаштириш учун конструктив тизимли методология ишлаб чиқилган;
турбулент атмосфера оқимларида зарарли аерозол аралашмаларнинг тарқалишини тавсифловчи тенгламалар тизимини ечишнинг сонли усули ишлаб чиқилган;
мураккаб орография шароитида атмосферанинг чегара қатламида аерозол аралашмаларининг тарқалишининг математик модели ишлаб чиқилган бўлиб, у ҳудуд релефининг ҳаво оқимларининг тузилиши ва динамикасига таъсирини аниқ тавсифлашни таъминлаган;
бир вақтнинг ўзида турбулент ва молекуляр диффузия жараёнларини ҳисобга олган ҳолда атмосферанинг чегаравий қатламида ифлослантирувчи моддалар тарқалишининг математик модели ишлаб чиқилган;
кесишувчи оқимларнинг ўзаро таъсири ва турбулентлик даражасининг ўзгаришини ҳисобга олувчи аерозол аралашмаларнинг турбулент кўчиши модели ишлаб чиқилган;
турбулент структураларнинг беқарорлигини ҳисобга олган ҳолда аерозол аралашмаларнинг кўчиш тенгламаларини сонли ечишда ўзгарувчан вақт қадамларини танлашни таъминлайдиган вақт бўйича қўйилган масалаларни адаптив интеграллаш алгоритми ишлаб чиқилган;
оқимнинг ўзгарувчан структурасида оқимнинг локал йўналишлари ва хусусиятларини акс эттирувчи ҳисоблаш схемаларини адаптив танлашнинг сонли алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Атмосферада заҳарли моддаларнинг тарқалиши бўйича яратилган моделлар, алгоритмлар ва дастурий мажмуа асосида:
- атмосферанинг экологик ҳолатини башоратлаш ва мониторинг қилиш учун ишлаб чиқилган моделлар, алгоритмлар ва дастурий мажмуа Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 8.09.2025-йил 03-03/1-03/3-8966-сонли маълумотнома, Ўзбекистон Республикаси Тошкент вилояти ҳокимлигининг 27.08.2025-йил 7-3-4844-сонли маълумотнома). Натижада, ифлосланиш даражалари бўйича баҳолаш ва бошқарув қарорларини қабул қилиш илмий асосланди, башорат ва баҳолаш аниқлиги 8-9% га ошириш, меъёрий чекловлар бузилишининг ўз вақтида олдини олиш, табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини режалаштиришда молиявий ва меҳнат харажатлари камайтирилди ҳамда экологик хатарлар минималлаштиришимконини берган;
- атмосферанинг чегаравий қатламида зарарли заррачалар консентрациясини башоратлаш ва мониторинг қилиш учун ишлаб чиқилган математик модел ва дастурий мажмуа Чирчиқ шаҳар “Иссиқлик таъминоти” масʼулияти чекланган жамиятида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 8.09.2025-йил 03- 03/1- 03/3-8966-сонли маълумотнома, Ўзбекистон Республикаси Тошкент вилояти ҳокимлигининг 27.08.2025-йил 7- 3-4844-сонли маълумотнома). Натижада, башорат аниқлиги 9-11% га ошириш, ер-усти муҳитини ифлосланиш даражасига кўра қозонхоналарни жойлаштириш, тозалаш ускуналарини ўз вақтида алмаштириш бўйича қарорлар қабул қилиш имконияти пайдо бўлди ҳамда молиявий ва меҳнат харажатлари 4-6% га қисқартириш имконини берган;
- зарарли моддалар ҳаракати ва тарқалишини ҳисобга олувчи математик модел ҳамда дастурий мажмуа “УзАуто Моторс” акционерлик жамиятида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 8.09.2025-йил 03- 03/1- 03/3- 8966- сонли маълумотнома, Ўзбекистон Республикаси Тошкент вилояти ҳокимлигидан умумлаштирувчи маълумотнома олинган 27.08.2025-йил 7- 3- 4844-сонли маълумотнома). Натижада, чегаравий қатламда заррачалар консентрациясини башорат қилиш аниқлиги 3- 5% га ошириш; ишлаб чиқариш обектларини оптимал жойлаштириш ва тозалаш иншоотларини режалаштириш бўйича бошқарув қарорларини тезкор ва самарали қабул қилиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш чора-тадбирлари самарадорлигини 4-7% га ошириш имконини берган.