Ходжаева Саида Хуснитдиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бош мия инсулинрезистентлигини ташҳислашда эрта биомаркёрлар)», 14.00.03 – Эндокринология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tib2656.
Илмий раҳбар: Халимова Замира Юсуфовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: академик Ё.Ҳ.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган Эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: академик Ё.Ҳ.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган Эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/01.04.2023.Tib.161.01.
Расмий оппонентлар: Шагазатова Барно Хабибуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Алиева Анна Валерьевна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: нейронал экзосомал нейронал биомаркёрларнинг метаболик синдром, инсулинга резистентлик ва уларнинг когнитив согломлик ва депрессив ҳолатлар билан боғликлиги контекстида интегратив ролини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор минтақа ва мамлакатда мия инсулинрезистентлиги индексини миқдорий аниқлаш ва нейронларда инсулин сигнализатори бузилиш даражасини баҳолаш учун нейронал маркерларнинг экзосомал панели IRS1 (p-Ser312, p-Tyr) нинг самарадорлиги исботланган;
турли даражадаги метаболик касалликларга чалинган шахсларда метаболик, когнитив ва психоэмоционал параметрлар ўртасидаги муносабатларни комплекс баҳолаш асосида нейронал инсулинрезистентлиги даражаси, когнитив ва эмоционал дисфункциянинг оғирлиги ўртасида аҳамиятли корреляциялар аниқланиб, метаболик синдром бузилишларининг тизимли табиатини ва уларнинг нейронал инсулин фаоллигининг бузилиши билан патогенетик боғлиқлиги асосланган;
мия инсулинрезистентлиги билан боғлиқ когнитив бузилишларни башорат қилиш учун регрессия ва машинали ўрганиш моделларидан фойдаланган ҳолда биокимёвий, когнитив ва эмоционал кўрсаткичларни ўз ичига олган кўп факторли моделларга асосланган когнитив хавфни стратификация қилишнинг мақсадга мувофиқлиги экспериментал равишда исботланган;
мия инсулинрезистентлиги билан боғлиқ нейродегенератив жараёнларни ривожланиш хавфи юқори бўлган шахсларни эрта аниқлаш имконини берадиган экзосомал таҳлил, когнитив тест ва психоэмоционал баҳолаш маълумотларини бирлаштиришга асосланган прогностик модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўрганилган гуруҳларда бош мия инсулинрезистентнлигини ташҳислашда когнитив ва метаболик саломатлик параметрларини интегратив ўрнини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор минтақа ва мамлакатда мия инсулинрезистентлиги индексини миқдорий аниқлаш ва нейронларда инсулин сигнализатори бузилиш даражасини баҳолаш учун нейронал маркерларнинг экзосомал панели IRS1 (p-Ser312, p-Tyr) нинг самарадорлиги исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган Эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Эксперт кенгашининг 2024-йил 25 декабрдаги 45-сон хулосаси билан тасдиқланган «Метаболик саломатлик континуумида бош мия инсулинрезистентлигини ташҳислаш усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф академик, Ё.Х.Тўрақулов номидаги РИЭИАТМ Самарқанд  вилояти филиали 27.11.2024 йилдаги 33-u-сон ҳамда Тошкент вилоят Эндокринология диспансери 24.10.2024 йилдаги 67/1-сон буйруқлари билан клиника амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 10 июньдаги 19/76-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ушбу методика ёрдамида ахoлининг қогнитив соломатлигини бахолашда мия инсулинрезистентлиги эрта босқичда аниқланиши мўмқин. Бу эса деменция ва метаболик синдром билан боғлиқ нейродегенератив қасалликларнинг олдини олиш ҳамда уларнинг ижтимоий-иқтисодий юкини қамайтиришга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаниш учун сарфланадиган 6-7 миллион сўм маблағлар (стационарда 1 кун даволаниш нархи 600-700 минг сўмни ташкил этади) метаболик синдромда когнитив бузилишларни эрта ташхислаш, асоратларни олдини олиш хисобига беморларни шифохонада даволаниш муддатини сезиларли камайтириш натижасида иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: турли даражадаги метаболик касалликларга чалинган шахсларда метаболик, когнитив ва психоэмоционал параметрлар ўртасидаги муносабатларни комплекс баҳолаш асосида нейронал инсулинрезистентлиги даражаси, когнитив ва эмоционал дисфункциянинг оғирлиги ўртасида аҳамиятли корреляциялар аниқланиб, метаболик синдром бузилишларининг тизимли табиатини ва уларнинг нейронал инсулин фаоллигининг бузилиши билан патогенетик боғлиқлиги асосланганлиги Республика ихтисослаштирилган Эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Эксперт кенгашининг 2024-йил 25 декабрдаги 45-сон хулосаси билан тасдиқланган «Метаболик саломатлик континуумида бош мия инсулинрезистентлигини ташҳислаш усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф академик, Ё.Х.Тўрақулов номидаги РИЭИАТМ Самарқанд  вилояти филиали 27.11.2024 йилдаги 33-u-сон ҳамда Тошкент вилоят Эндокринология диспансери 24.10.2024 йилдаги 67/1-сон буйруқлари билан клиника амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 10 июньдаги 19/76-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Соғлиқни сақлаш сарфларини камайтиришга эрта аниқлаш ва когнитив ҳамда метаболик бузилишларни профилактика қилиш орқали эришилади, бу эса қимматбаҳо тиббий муолажалар ҳамда беморларни узоқ муддат парвариш қилишга бўлган эҳтиёжни минималлаштиришга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: комплекс интеграцион баҳолаш ёрдамида диагностика кучаяди ва тиббий ёрдамни аниқ гуруҳларга йўналтириш имконияти яратилади. IRS1 биомаркер ва скрининг методлари нархи 1,250-1,300 млн сўмни ташкил этса, асоратлар ривожланганда касалхонага 10 кунлик ётқизиш харажати 7-8 миллион сўмгача етади. Шу тарзда, эрта ва кучли диагностик методларни амалга ошириш орқали давлат ва беморларнинг иқтисодий юкини 10-12 марта камайтириш мумкин;
учинчи илмий янгилик: мия инсулинрезистентлиги билан боғлиқ когнитив бузилишларни башорат қилиш учун регрессия ва машинали ўрганиш моделларидан фойдаланган ҳолда биокимёвий, когнитив ва эмоционал кўрсаткичларни ўз ичига олган кўп факторли моделларга асосланган когнитив хавфни стратификация қилишнинг мақсадга мувофиқлиги экспериментал равишда исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган Эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Эксперт кенгашининг 2024-йил 25 декабрдаги 45-сон хулосаси билан тасдиқланган «Метаболик саломатлик континуумида бош мия инсулинрезистентлигини ташҳислаш усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф академик, Ё.Х.Тўрақулов номидаги РИЭИАТМ Самарқанд  вилояти филиали 27.11.2024 йилдаги 33-u-сон ҳамда Тошкент вилоят Эндокринология диспансери 24.10.2024 йилдаги 67/1-сон буйруқлари билан клиника амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 10 июньдаги 19/76-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги:  алгоритмлар орқали бирламчи босқичда оммавий скрининг, учламчи босқичда эса оғир беморларга индивидуал ёрдам ва назорат имконияти яратилади. Бу модел соғлиқни сақлаш тизимининг ҳар икки босқичида самарадорликни ва аҳоли саломатлигини сезиларли оширади. Иқтисодий самарадорлиги: Тақлиф этилган икки стратификатсия алгоритми орқали бирламчи тиббий ёрдамда оддий клиник ва когнитив тестлар ёрдамида кагнитив хавф гуруҳлари аниқланади. Бу босқичда баҳолаш харжати ўртача 350–400 минг сўмни ташкил этади ва стационар даволанишга эҳтиёж камаяди. Учламчи босқичда эса оғир холатларда экзозомал IRS1 фосфотипларини аниқлашга асосланган тест қўлланилади (нархи 1,500–1,550 минг сўм). Янг модел бўйича ҳар бир бемор учун йилига 7 миллиондан 14 миллион сўмгача маблағ тежалади;
тўртинчи илмий янгилик: мия инсулинрезистентлиги билан боғлиқ нейродегенератив жараёнларни ривожланиш хавфи юқори бўлган шахсларни эрта аниқлаш имконини берадиган экзосомал таҳлил, когнитив тест ва психоэмоционал баҳолаш маълумотларини бирлаштиришга асосланган прогностик модели ишлаб чиқилганлиги Республика ихтисослаштирилган Эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Эксперт кенгашининг 2024-йил 25 декабрдаги 45-сон хулосаси билан тасдиқланган «Метаболик саломатлик континуумида бош мия инсулинрезистентлигини ташҳислаш усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф академик, Ё.Х.Тўрақулов номидаги РИЭИАТМ Самарқанд  вилояти филиали 27.11.2024 йилдаги 33-u-сон ҳамда Тошкент вилоят Эндокринология диспансери 24.10.2024 йилдаги 67/1-сон буйруқлари билан клиника амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 10 июньдаги 19/76-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлик прогностик модел ёрдамида хавфи юқори бўлган шахслар эрта аниқланади ва нейродегенератив касалликларнинг олдини олишга имкон яратади. Бу ёндашув эрта профилактика ва мақсадли даволаш имкониятини оширади, аҳоли соғлиғи ва давлат иқтисодий юкини сезиларли камайтиришидан иборат. Иқтисодий самарадорлик шундаки, янги прогностик модел ёрдамида хавфи юқори бўлган шахсларни оммавий скринингни ўртача битта экзосомал тахлил учун 650 минг сўмга амалга ошириш мумкин. Шу тариқа, эрта аниқлаш ва индивидуал профилактика орқали ҳар бир бемор учун йилига 7 миллионгача маблағ тежаш имконияти яратилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish