Тешаева Малика Кахрамоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертaцияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертaция мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Аёлларда метоболик синдром фонида ишемик инсултьнинг клиник-патогенетик хусусиятлари ва хавф омиллари”, 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертaция мавзуси рўйхатга олинган рақам: №B2023.4.PhD/Tib4083.
Илмий раҳбар: Ходжиева Дилбар Таджиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертaция бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Киличев Ибодулло Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Усмонова Дурдона Журабаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибни Сино номидаги давлат тиббиёт университети (Тожикистон).
Диссертaция йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади: метаболик синдроми мавжуд бўлган аёлларда ишемик инсультнинг клиник кечишининг ўзига хос хусусиятлари ва патогенезини ҳамда ушбу бузилишга олиб келадиган хавф омилларини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
менопаузагача ва менопаузадан кейинги аёлларда метаболик синдром фонида ишемик инсультнинг клиник-патогенетик хусусиятлари ва асосий хавф омилларининг менопаузал даврга боғлиқ фарқлари аниқанган;
метаболик синдром билан боғлиқ ишемик инсультда лаборатор ва нейровизуал кўрсаткичларнинг ўзгариш қонуниятлари, шу жумладан гормонал (ФСГ, ЛГ, эстрадиол, тестостерон, прогестерон) ва метаболик (инсулин резистентлиги, HOMA индекси, HbA1c, кальций, витамин D) маркерлар билан боғлиқ корреляциялар мавжудлиги исботланган;
психоэмоционал ва когнитив ҳолатлар ҳамда гомоцистеин миқдорининг менопаузал даврга ишемик инсульт ривожланишидаги прогностик аҳамияти баҳоланди, ҳамда уларнинг клиник-неврологик ва метаболик кўрсаткичлар билан ўзаро боғлиқлиги асосланган;
менопаузагача ва менопаузадан кейинги аёлларда метаболик синдром фондида юзага келган ишемик инсультда комплекс терапиянинг самарадорлиги қиёсий таҳлил қилиниб, даволаш ва прогнозлаш алгоритм ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Метаболик синдром фонида менопаузадан олдин ва кейин аёлларда ишемик инсульт мавжуд беморларда клиник-неврологик, нейропсихологик, нейровизуал текширувлар динамикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик. Менопаузагача ва менопаузадан кейинги аёлларда метаболик синдром фонида ишемик инсультнинг клиник-патогенетик хусусиятлари ва асосий хавф омилларининг менопаузал даврга боғлиқ фарқлари аниқанган. Ижтимоий самарадорлиги: менопаузагача ва менопаузадан кейинги аёлларда метаболик синдром фонида ишемик инсультнинг клиник-патогенетик хусусиятлари ва асосий хавф омилларининг гендер ва менопауза даврига боғлиқ фарқларини комплекс ўрганиш орқали аёллар саломатлигига йўналтирилган индивидуал профилактика ва эрта ташхислаш усулларини ишлаб чиқиш имконияти яратилиб, беморларнинг ҳаёт сифатини ошишига ва инсультдан кейинги ногиронлик даражасининг камайишига эришилган. Иқтисодий самарадорлиги: аниқланган хавф омилларини эрта аниқлаш ва коррекция қилиш орқали инсульт ривожланишини олдини олиш, шунингдек, касаллик оғирлигини пасайтирадиган мақсадли даволаш усулларини қўллаш имкони яратилди. Бу стационар даволаниш кўрсатмаси ҳисобидан ҳар бир нафар бемор учун сарфланадиган бюджет харажатларини 1200000 сўмга иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: менопаузагача ва менопаузадан кейинги аёлларда метаболик синдром фонида ишемик инсультнинг клиник-патогенетик хусусиятлари ва хавф омилларини аниқлаб, индивидуал профилактика ва эрта ташхис усуллари орқали ҳаёт сифати ва ногиронликни яхшилаш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик. Метаболик синдром билан боғлиқ ишемик инсультда лаборатор ва нейровизуал кўрсаткичларнинг ўзгариш қонуниятлари, шу жумладан гормонал (ФСГ, ЛГ, эстрадиол, тестостерон, прогестерон) ва метаболик (инсулин резистентлиги, HOMA индекси, HbA1c, кальций, витамин D) маркерлар билан боғлиқ корреляциялар мавжудлиги исботланган. Ижтимоий самарадорлиги: метаболик синдром билан боғлиқ ишемик инсультда лаборатор ва нейровизуал кўрсаткичлар (ФСГ, ЛГ, эстрадиол, тестостерон, прогестерон) ва метаболик (инсулин резистентлиги, HOMA индекси, HbA1c, кальций, витамин D), жумладан гормонал ва метаболик маркерлар ўртасидаги боғлиқлик аниқланиб, бу хусусиятлар ўртасидаги корреляцион боғлиқликлар асосланиб, эрта реабилитация ва профилактик чора тадбирлар ишлаб чиқилган. Иқтисодий самарадорлиги: аниқланган гормонал ва метаболик маркерлар асосида хавф гуруҳини эрта скрининг қилиш ва мақсадли даволаш орқали касалликнинг оғир кечиши ва асоратлар сони камайиш ҳисобидан ҳар бир бемор учун бюджет маблағларидан ўртача 1360000 сўм иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: Илмий янгилик гормонал ва метаболик маркерлар асосида метаболик синдромли ишемик инсультда корреляцион боғлиқликларни аниқлаб, эрта реабилитация ва профилактика чоралари орқали касаллик оғирлиги ва асоратларини камайтириш имконини берган.
учинчи илмий янгилик. Психоэмоционал ва когнитив ҳолатлар ҳамда гомоцистеин миқдорининг менопаузал даврга ишемик инсульт ривожланишидаги прогностик аҳамияти баҳоланди, ҳамда уларнинг клиник-неврологик ва метаболик кўрсаткичлар билан ўзаро боғлиқлиги асосланган. Ижтимоий самарадорлиги: психоэмоционал ва когнитив ҳолатларни менопауза даврга боғлиқ ҳолда ишемик инсультда баҳолаш, ҳамда уларнинг клиник-неврологик ва метаболик кўрсаткичлар билан боғлиқлигини аниқлаш орқали беморларда инсультдан кейинги руҳий ва когнитив функцияларни қайта тиклаш ва ҳаёт сифатини яхшилаш орқали. эрта реабилитация дастурларини индивидуал танлаш ва ижтимоий мослашувни тезлаштириш имкони яратилган. Иқтисодий самарадорлиги: когнитив ва психоэмоционал бузилишларни эрта аниқлаш, ҳамда уларга йўналтирилган даволаш-реабилитация чораларини қўллаш орқали инсультдан кейинги ногиронлик даражаси ва даволаниш муддати ҳар бир бемор учун бюджет маблағларидан ўртача 500000 сўм иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: психоэмоционал ва когнитив ҳолатлар ҳамда гомоцистеин миқдорини менопауза даврига боғлиқ баҳолаш орқали инсультдан кейинги реабилитацияни индивидуаллаштириш, ҳаёт сифати ва ижтимоий мослашувни яхшилаш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик. Менопаузагача ва менопаузадан кейинги аёлларда метаболик синдром фондида юзага келган ишемик инсультда комплекс терапиянинг самарадорлиги қиёсий таҳлил қилиниб, даволаш ва прогнозлаш алгоритм ишлаб чиқилган. Ижтимоий самарадорлиги: менопаузагача ва менопаузадан кейинги аёлларда метаболик синдром фонида ишемик инсультда горманал ва метоболик биомаркёрлар тахлиллари асосида комплекс даволашнинг самарадорлигини қиёсий таҳлил қилиш алгоритмини қўллаш орқали ногиронлик кўрсаткичларининг пасайиши ва профилактик тадбирларнинг самарадорлиги ортишига эришилган. Иқтисодий самарадорлиги: самарали медикаментоз комплекс терапияни танлаш орқали даволаниш муддати қисқарди, асоратлар сони камайиши, қайта госпитализация эҳтимолининг пасайиши ҳисобидан ҳар бир бемор учун бюджет маблағларидан ўртача 770000 сўм иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: менопаузагача ва менопаузадан кейинги аёлларда метаболик синдром фонида ишемик инсультда медикаментоз комплекс терапия самарадорлигининг ошиши орқали реабилитация потенциали ва касаллик кечиш прогнозини баҳолаш алгоритми ишлаб чиқилиб, бу эса клиник амалиётда даволашнинг шахсийлаштирилган усулларини жорий қилиш имконини берган.
«Аёлларда метоболик синдром фонида ишемик инсултьнинг клиник-патогенетик хусусиятлари ва хавф омиллари» мавзусидаги илмий янгиликни амалиётга татбиқ қилиш асосида ишлаб чиқилган. «Метаболик синдром фонида ишемик инсулт кузатилган аёлларда нейровизуал, лаборатор текшириш усуллари» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт Кенгашининг 2025 йил 28 мартдаги 25- m/065-сон билан маълумотномаси) ва соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 07 июлдаги 21/50 coнли хулocacи олинган.