Шарипов Ферузжон Исор ўғлининг
Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “WИШ/ДЕСИРЕ-ИСТАК/ХОҲИШ категориясини дискурсда воқелантирувчи воситаларнинг лингвопрагматик тадқиқи (инглиз ва ўзбек тиллари мисолида)” 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Fil5833
Илмий раҳбар: Каримов Ривожиддин Ғуламжонович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллар институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти, PhD.03/05.05.2023.Фил.163.01.
        Расмий оппонентлар: Сидиқов Қосимжон Абилович филология фанлари номзоди, профессор; Ганиева Дилдора Азизовна филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети            
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида WИШ/ДЕСИРЕ – ИСТАК/ХОҲИШ категориясининг лексико-семантик, морфосинтактик ва прагматик хусусиятларини чоғиштирма таҳлил этиш ҳамда унинг маданий ва когнитив омиллар билан боғлиқлигини аниқлашдир.
III. Тадқиқотнинг илмий йангилиги қуйидагилардан иборат: 
        инглиз ва ўзбек тилларидаги WИШ/ДЕСИРЕ – ИСТАК/ХОҲИШ категорияси биринчи маротаба лексик-семантик, морфологик ва прагматик даражаларда комплекс таҳлил қилинди. Ушбу категориянинг семантик ядроси, грамматик моделлари ва контекстуал функсиялари аниқланиб, ҳар икки тилдаги истак-хоҳиш маъносининг структур-семантик майдони аниқланган;
        истак-хоҳиш ифодаларининг дискурсий контекстга боғлиқ прагматик ўзгарувчанлик механизми илк бор тизимли таҳлил қилинди. Расмий, норасмий, диний ва медиа дискурсларда ушбу бирликларнинг иллокутив ва перлокутив кучлари аниқланиб, нутқ актлари назариясига асосланган коммуникатив-функсионал модел ишлаб чиқилган;
        гендер ва маданий тафовутларнинг истак-хоҳиш ифодаларига таъсири қиёсий-прагматик нуқтаи назардан тадқиқ қилинди. Аёллар ва эркаклар нутқидаги билвосита ва тўғридан-тўғри ифода стратегиялари аниқланиб, уларнинг маданий ва ижтимоий психологик омиллар билан боғлиқ экани исботланган;
        инглиз ва ўзбек тилларига хос лингвопрагматик модел ишлаб чиқилди. Моделда истак-хоҳиш категориясининг тил, тафаккур ва маданият ўртасидаги интеркогнитив алоқалари тизимли ёритилиб, десиратив консептнинг универсал ва миллий хусусиятлари назарий жиҳатдан асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот давомида аниқланган лингвопрагматик воситалар, истак/хоҳиш ифодаловчи бирликларнинг дискурсдаги роли ва функсионал хусусиятлари боʻйича олинган илмий натижалар асосида:
    Тадқиқотда инглиз ва ўзбек тилларидаги “WИШ/ДЕСИРЕ – ИСТАК/ХОҲИШ хоҳиш категориясини дискурсда воқелантирувчи воситаларнинг лингвопрагматик тадқиқи (инглиз ва ўзбек тиллари мисолида)” мавзусида ёзилган диссертация илмий натижаларидан баъзи кўрсатувларнинг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилди  (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси 2024-йил 12-ноябр № 06-29-731 сонли маълумотномаси). Натижада, WИШ/ДЕСИРЕ – ИСТАК/ХОҲИШ категориясини акс эттирувчи тил бирликларини лисоний-маъданий хусусиятларини баҳолаш натижасида WИШ/ДЕСИРЕ-ИСТАК/ХОҲИШ категориясининг чоғиштирилаётган тиллардаги умумий ва фарқли белгилари аниқланганлиги орқали асосланганлиги ҳақида хулоса, таклиф ва тавсияларнинг амалиётга жорий этилди;
Тадқиқотда инглиз ва ўзбек тилларидаги бадиий дискурсда тил бирликларининг лисоний-маданий, прагматик жиҳатдан очиб бериш чоғиштиралаётган тилларда WИШ/ДЕСИРЕ-ИСТАК/ХОҲИШ категориясининг эмоционал ҳолатини аниқловчи лингвистик ва эхтралингвистик омиллар илмий далилланган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги 2025-йил 27-майдаги № 1406-3203-08 сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу илмий натижалар лингвистик меъёрларга мослаштиришда самарали восита сифатида хизмат қилади. Ушбу ёндашув Илмий-тадқиқот ва таълим соҳаларида янги имкониятларни яратади ва очиб берилган янгиликлар ва илмий натижалардан мазкур фундаментал лойиҳа ишланмаларида фойдаланилди.
    Тадқиқотда “WИШ/ДЕСИРЕ – ИСТАК/ХОҲИШ хоҳиш категорияси дунёнинг инглиз ва ўзбек лисоний манзарасида бир-бирига ўхшаш бўлган компонент ва маъноларига эгалиги  ҳамда дунёнинг лисоний манзарасида эса ҳар бир халқнинг ўзига хос хусусиятлари билан фарқаланиши далилланган (Ўзбекистион ёзувчилар уюшмаси 2025 йил 23-октябрдаги № 01-06/995 сонли маълумотнмаси). Натижада, инглиз ва ўзбек тилларидаги “WИШ/ДЕСИРЕ – ИСТАК/ХОҲИШ категориясини англатувчи тил бирликларининг матнда фаолаштирувчи таъминлайдиган омиллар белгиланди ва дунёнинг инглиз ва ўзбек олам лисоний манзарасида “WИШ/ДЕСИРЕ – ИСТАК/ХОҲИШ” категорияларини воқелантирувчи тил бирликларнинг фаол гавдалантирувчилар сифатида аниқланди. 
Тадқиқотда инглиз ва ўзбек тилларидаги “WИШ/ДЕСИРЕ – ИСТАК/ХОҲИШ категориясини дискурсда воқелантирувчи воситаларнинг лингвопрагматик тадқиқи (инглиз ва ўзбек тиллари мисолида)” мавзусида ёзилган диссертацияси Қарши давлат университетида 2021-20023 йилларда амалга оширилган СУЗ-800-21ГР-3181 “Реинфорcинг Энглиш Лангуаге cомпетенcе ат Карши Стате Университй” номли халқаро грант лойиҳаси доирасида фойдаланилди (Қарши давлат университети 2025 йил 3-ноябраги № 04/6062 сонли маълумотнмаси). Жумладан, мазкур тадқиқот иш доирасида WИШ/ДЕСИРЕ – ИСТАК/ХОҲИШ категориясини дискурсда воқелантирувчи воситаларнинг тизим характерига эга бўлган муайян бир статусга эга эканлиги ва уларнинг умумлингвистик характерига эга бўлган категория эканлиги асослаб берилган. Натижада, инглиз ва ўзбек тилларидаги “WИШ/ДЕСИРЕ – ИСТАК/ХОҲИШ категориясини ифода қилувчи тил воситаларнинг тизим характерига эга бўлган категория эканлиги асослаб берилган бўлиб, таҳлилий фикрлар ва назарий хулосалардан лойиҳа доирасида самарали фойдаланилди. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish