Умаралиев Санжар Султоналиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инвестиция фаолияти ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш”, 08.00.08 – “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
Илмий раҳбар: Мавланов Нормўмин Нормаматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат техника университети, DSc.03/08.05.2025.I.06.05.
Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хожаев Азизхон Саидалохонович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: инвестиция фаолияти ҳисоби ва аудитини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инвестисия фаолияти ҳисобини халқаро стандартлар талабларига мослаштириш мақсадида 0191-“Инвестисия кўчмас мулки”, 9391-“Инвестисия кўчмас мулки қийматининг ошишидан даромадлар” ва 9431-“Инвестисия кўчмас мулки қийматининг пасайишидан зарарлар” ишчи счётларини киритиш таклиф этилган;
ҳисоб сиёсатига илмий-тадқиқот ишлари, тажриба-конструкторлик ва технологик ишланмаларга йўналтирилган харажатлар бўйича таҳлилий (аналитик) ҳисобни юритиш тартибини киритиш асосида инвестисия фаолияти бўйича пул оқимларига оид ахборотларни ишончлилиги ва шаффофлигини ошириш асосланган;
аудиторлик текширувларида риск-триангулясия асосида инвестисия фаолиятига оид маълумотларни таҳлил қилиш амалини киритиш орқали далилларнинг ишончлилик даражасини ошириш асосланган;
инвестисия фаолияти аудитида аниқланган хатоларни экстраполясия қилиш орқали муҳим бузиб кўрсатиш рискини пасайтириш асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инвестиция фаолияти ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
инвестиция фаолияти ҳисобини халқаро стандартлар талабларига мослаштириш мақсадида 0191-“Инвестиция кўчмас мулки”, 9391-“Инвестиция кўчмас мулки қийматининг ошишидан даромадлар” ва 9431-“Инвестиция кўчмас мулки қийматининг пасайишидан зарарлар” ишчи счётларини киритиш таклифи “Қуюв-механика заводи” акциядорлик жамиятида ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Қуюв-механика заводи» акциядорлик жамиятининг 2025 йил 2 октябрдаги 03/26-сон маълумотномаси). Натижада, молиявий ҳисоботларда инвестиция кўчмас мулкига оид шаффоф ва ишончли ахборотларнинг шаклланишига эришилган;
ҳисоб сиёсатига илмий-тадқиқот ишлари, тажриба-конструкторлик ва технологик ишланмаларга йўналтирилган харажатлар буйича таҳлилий (аналитик) ҳисобини юритишни киритиш асосида инвестиция фаолияти бўйича пул оқимларига оид ахборотларни ишончлилиги ва шаффофлигини ошириш таклифи “Қуюв-механика заводи” акциядорлик жамиятида ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Қуюв-механика заводи» акциядорлик жамиятининг 2025 йил 2 октябрдаги 03/26-сон маълумотномаси). Натижада, инвестиция фаолияти бўйича пул оқимлари ҳақидаги ахборотнинг ишончлилиги ва шаффофлиги ошади ҳамда илмий-тадқиқот ва технологик лойиҳаларнинг харажатлари яхшироқ таҳлил қилиниши ва баҳоланиши таъминланган;
аудиторлик текширувларида риск-триангуляция асосида инвестиция фаолиятига оид маълумотларни таҳлил қилиш амалини киритиш орқали далилларнинг ишончлилик даражасини ошириш таклифи Ўзбекистон Аудиторлар палатаси томонидан “Таҳлилий амаллар” номли аудиторлик ташкилотларининг ички стандартини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Аудиторлар палатасининг 2025 йил 29 сентябрдаги 29-09-01/1-сон маълумотномаси). Натижада, аудиторлик текширувларида шаффофлик таъминланиб, молиявий ҳисоботлардаги ишончлилик даражаси ошишига олиб келган;
инвестиция фаолияти аудитида аниқланган хатоларни экстраполяция қилиш орқали муҳим бузиб кўрсатиш рискини пасайтириш таклифи Ўзбекистон Аудиторлар палатаси томонидан “Аудиторлик далиллар” номли аудиторлик ташкилотларининг ички стандартини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Аудиторлар палатасининг 2025 йил 29 сентябрдаги 29-09-01/1-сон маълумотномаси). Натижада, молиявий ҳисоботларда инвестиция фаолияти билан боғлиқ маълумотларнинг ишончлилик даражаси ортишига ҳамда аудиторлик рискининг пасайишига эришилган.