Рабиев Бобомурод Баходировичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда аёл уй хизматчилари миграциясининг ижтимоий оқибатлари (социологик таҳлил)”, 22.00.02 - “Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи” 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/S174
Илмий раҳбар: Абдураманов Хамид Худайбергенович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти, PhD.21/30.10.2020.Ped/S.127.01
Расмий оппонентлар: Азамат Сеитов Пулатович, социология фанлари доктори профессор; Ходжаев Собир Джумаевич, социология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади аёл уй хизматчилари меҳнат миграциясининг ижтимоий оқибатларини социологик таҳлил қилиш ушбу жараённиг салбий таъсирларини  юмшатиш ва ижобий имкониятлардан самарали фойдаланишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шахсий қадриятлар, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, фрустрация ҳолати ва интеграсион тайёрлик каби кўрсаткичлардан иборат мигрант аёлларнинг  ма'навий-психологик барқарорлиги индекси ишлаб чиқилган;
рақамлашган жамият шароитидаги сосиологик интеграсион омиллардан онлайн ҳамжамиятлар, рақамли ижтимоий қўллаб-қувватлаш тармоқлари ва медиа-фаоллик негизида ижтимоий фаолликнинг узлюксизлигини та'минловчи интеграсион барқарор муҳит  асослантирилган;
мигрант аёлларнинг ижтимоий шароитларини яхшилаш жараёнини назорат қилиш ва самарали бошқаришда уларни жамиятга  интеграциясининг юқори, ўрта ва паст даражалари сосиологик аниқланган;
аёллар миграцияга мойиллигини камайтиришнинг самарали йўли уларнинг рақамли иқтисодиётдаги иштироки, та'лим ва тадбиркорлик негизида ички ижтимоий фаолликни тиклашни та'минловчи барқарор ижтимоий муҳитни яратиш орқали амалга оширилиши сосиологик асослантирилган.
IV.Натижаларининг жорий қилинганлиги. Аёл уй хизматчилари миграциясининг ижтимоий оқибатларига доир олиб борилган тадқиқот иши натижалари асосида:
аёл уй хизматчилари миграциясининг ижтимоий оқибатлари (оила тузилмасига, болалар тарбиясига, ижтимоий муносабатларга ва гендер тенглигига таъсири) назарий жиҳатдан асосланган “миграция–оилавий муносабатлар–ижтимоий институтлар” консептуал учбурчаги ЖҲБЛ-97 – “Аёллар ички ва ташқи меҳнат миграциясининг ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий жиҳатлари” номли амалий лойиҳанинг ҳисоботини тайёрлашда фойдаланилган (Оила ва гендер илмий-тадқиқот институтининг 2025 йил 4-апрелдаги 12-сонли маълумотномаси). Натижада аёл уй хизматчиларига оид муаммоларни комплекс, кўп даражали ва тизимли тарзда таҳлил қилиш имконини берган;
аёл уй хизматчи мигрантларнинг ёш, таълим даражаси, оилавий аҳволи, миграция сабаблари, меҳнат шароитлари ва жамиятдаги мавқеини қамраб олган ижтимоий портрети “Хотин-қизларнинг ўз ижтимоий ва иқтисодий аҳволи, ҳаётдаги орзу-умидлари, мураккабликлар ва истиқболларини идрок этиш” мавзусида социологик сўровни ҳақиқий ҳаётий контекстда тузишда, жавобларни тўғри сегментлашда ва мақсадли таҳлил қилишда фойдаланилган (“Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг 2025 йил 11-апрелдаги 01-16/76-сонли маълумотномаси). Натижада аёлларга оид муаммоларни комплекс, кўп даражали ва тизимли тарзда таҳлил қилиш имконини берган;
мигрант аёл уй хизматчиларни қабул қилувчи жамиятдаги мослашув ва интеграция даражасини баҳолаш мезонларидан “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги “Социологик тадқиқотлар ўтказишни давлат томонидан қўллаб қувватлаш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5667-сон фармонининг 2-банди ижросини таъминлаш мақсадида Марказ томонидан 2025 йилда республиканинг барча маъмурий-ҳудудий бирликларида “Хотин-қизларнинг ўз ижтимоий ва иқтисодий аҳволи, ҳаётдаги орзу-умидлари, мураккабликлар ва истиқболларини идрок этиш” мавзусида ўтказилган социологик сўровда илк бор экспериментал тарзда фойдаланилди (“Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг 2025 йил 11-апрелдаги 01-16/76-сонли маълумотномаси). Натижада, гендер ва миграция соҳаларида мақсадли сўровномаларни ривожлантириш, жамиятдаги интеграция жараёнларини кузатиб бориш имконини берган;
аёл уй хизматчилари миграциясининг оилавий муносабатлар, гендер тенгсизлиги, ижтимоий ҳимоя тизими ва иқтисодий ўзгаришларга таъсирини тизимли таҳлил қилиш асосида таклиф этилган миграциянинг ижтимоий оқибатларини юмшатиш ва бартараф этиш бўйича интеграциялашган модели “Оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ва бандлигини ошириш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ҳамда тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш бўйича йўл харита”нинг 30-банди ижросини таъминлашда фойдаланилган (Оила ва гендер илмий-тадқиқот институтининг 2025 йил 4-апрелдаги 12-сонли маълумотномаси). Натижада миграциянинг ижтимоий оқибатларини аниқлаш ва уларни юмшатишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш имконини берган ҳамда давлат, жамият ва оила даражасида ижтимоий ечимларни шакллантиришга илмий асос яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish