Каримов Мардон Акрам ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Тижорат банкларида бозор рискларини баҳолаш ва бошқаришни такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Iqt5024
Илмий раҳбар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01
Расмий оппонентлар: Ражабов Шерзод Умурзоқович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Отамуродов Хакимжон Хомидович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тижорат банкларида бозор рискларини баҳолаш ва бошқаришни такомиллаштиришга оид бўлган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бозор фоиз ставкасининг ±2 фоиз ўзгарган шароитда банкнинг фоиз ставкаларига сезгир актив ва мажбуриятларини қайта баҳолаш натижасида юзага келиши мумкин бўлган йиллик зарар банкнинг соф фоизли даромадининг 6 фоизидан оширмаслик орқали банкнинг фоиз рискини самарали бошқариш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш асосланган;
фоиз ставкалари ўзгариши шароитида банкнинг ликвидлик ва фоиз рискларига таъсирини чеклашда банкнинг фоиз ставкаларига сезгир активлари ва мажбуриятларининг 1 йилгача бўлган муддатдаги кумулятив фарқи банк жами активларининг 15 фоизидан ошмаслиги таклиф этилган;
банкнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш ҳамда турли рисклар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик ва таъсир даражаларини баҳолашда валюта рискларининг бошқа молиявий рискларга кўрсатадиган таъсирини “мултипликатив” ва “занжирли” стресс-тест ссенарийлари орқали аниқлаш таклиф этилган;
банкда бозор рискларини самарали бошқариш ҳамда эҳтимолий йўқотишларни олдиндан чеклаш мақсадида, бозор рискларига нисбатан “юмшоқ” (софт) лимитлар риск аппетитининг 80 фоизи, “қатъий” (ҳард) лимитлар эса 100 фоизи даражасида белгиланиши таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банкларида бозор рискларини баҳолаш ва бошқаришни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бозор фоиз ставкасининг ±2 фоиз ўзгарган шароитда банкнинг фоиз ставкаларига сезгир актив ва мажбуриятларини қайта баҳолаш натижасида юзага келиши мумкин бўлган йиллик зарар банкнинг соф фоизли даромадининг 6 фоизидан оширмаслик орқали банкнинг фоиз рискини самарали бошқариш ва молиявий барқарорлигини таъминлашга доир таклифи АТ “Алоқабанк” ва “Туронбанк” АТБ фаолиятига жорий этилган (“Алоқабанк” АТБнинг 2025-йил 27-июндаги 42-04/2993-сон маълумотномаси ва “Туронбанк” АТБнинг 2025-йил 23-сентябрдаги 19/03-332-сон маълумотномаси). Натижада, банкларнинг бозор рискларни бошқариш ва риск-аппетити сиёсатлари ҳамда стресс-тест ўтказиш тартиблари янада такомиллаштирилган, фоиз рискларини бошқариш амалиёти яхшиланган, Туронбанк” АТБ 10 млрд. сўмлик фоиз рискларидан келиб чиқадиган йўқотиш олди олинган.
фоиз ставкалари ўзгариши шароитида банкнинг ликвидлик ва фоиз рискларига таъсирини чеклаш мақсадида, банкнинг фоиз ставкаларига сезгир активлари ва мажбуриятларининг 1 йилгача бўлган муддатдаги кумулятив фарқи банк жами активларининг 15 фоизидан ошмаслиги таклифи “Туронбанк” АТБ фаолиятига жорий этилган (“Туронбанк” АТБнинг 2025-йил 23-сентябрдаги 19/03-332-сонли маълумотномаси). Натижада, бозор рискларни бошқариш ва риск-аппетити сиёсатлари такомиллаштирилган, банкнинг фоиз ставкаси ўзгариши натижасида юзага келадиган рисклар минималлаштирилган, 2024-йилда 45 млрд. сўмлик йўқотиш олди олинган.
банкнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш ҳамда турли рисклар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик ва таъсир даражаларини баҳолаш мақсадида, валюта рискларининг бошқа молиявий рискларга кўрсатадиган таъсирини “мултипликатив” ва “занжирли” стресс-тест ссенарийлари орқали аниқлаш таклифи “Туронбанк” АТБ стресс-тест ўтказиш сиёсатида фойдаланилган (“Туронбанк” АТБнинг 2025-йил 23-сентябрдаги 19/03-332-сонли маълумотномаси). Натижада, валюта рискларини бошқаришда муҳим восита сифатида фойдаланилиб, валюта курсининг тебраниши банкнинг бошқа рискларга таъсирини баҳолаш ва уларни олдини олиш амалиёти мустаҳкамланган .
банкда бозор рискларини самарали бошқариш ҳамда эҳтимолий йўқотишларни олдиндан чеклаш мақсадида, бозор рискларига нисбатан “юмшоқ” (софт) лимитлар риск аппетитининг 80 фоизи, “қатъий” (ҳард) лимитлар эса 100 фоизи даражасида белгиланиши таклифи “Туронбанк” АТБ фаолиятига жорий этилган(“Туронбанк” АТБнинг 2025-йил 23-сентябрдаги 19/03-332-сонли маълумотномаси). Натижада, банкнинг бозор рискларини ушбу лимитлар орқали назорат қилиш, рискларни эрта аниқлаш ва уларни олдини олиш имкониятини оширган.