Абсаматов Анвар Эргашевичнинг
фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Тижорат банклари активлари самарадорлигини оширишнинг метадологик асосларини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  
Илмий раҳбар: Худойқулов Хуршид Хуррамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент халқаро университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01
Расмий оппонентлар: Хусанов Дурбек Нишонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Исмаилов Алишер Агзамович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.; Холов Набижон Қахрамонович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Алфраганус Университй
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тижорат банклари активлари самарадорлигини оширишнинг метадологик асосларини такомиллаштиришга оид илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банкларининг фойда манбаларини тўғри идентификация қилиш, ҳамда ва активлардан фойдаланиш самарадорлигини аниқлашда РОА ≥ 1,5%, РОЕ ≥ 15% ва НПМ ≥ 25% меʼёрлари асосида даромадлилик коеффициентларини комплекс қўллаш орқали активлардан олинаётган соф фойдани аниқлаш усули ишлаб чиқилган;
банк активларининг фаоллик даражаси ва даромад келтирувчанлигини аниқлаш, даромад келтирмайдиган ва фаол актив операциялар ўртасидаги мувозанатни таъминлашда активлар айланувчанлиги коеффициенти 0.05 < АТР < 0.10 ва кредитларнинг активларга нисбати коеффициенти 50% < ЛТАР < 70% меʼёрларида бўлиши асосида баҳолаш таклифи асосланган;
тижорат банкларида муаммоли кредитлар даражаси 5 фоиздан 10 фоизгача, захиралар билан таъминланганлик даражаси 80 фоиздан 100 фоизгача бўлиши асосида банк активларининг хавф даражаси ва сифатини комплекс баҳолаш тартиби асосланган;
тижорат банкларида активлар самарадорлигини холис, тизимли ва солиштирма тарзда аниқлашда активлар самарадорлиги индекси асосида “самарасиз” тоифа 0 фоиздан 60 фоизгача, “қониқарли” тоифа 60 фоиздан 79 фоизгача ва “самарали” тоифа 80 фоиздан 100 фоизгача бўлиши мезонларига таянган баҳолаш механизми ишлаб чиқилган;
тижорат банкларини активларига таъсир қилувчи омиллар таъсирини баҳолашда ўзгармас эффект моделидан фойдаланган ҳолда 2030-йилга қадар активларни самарадорлиги прогноз кўрсаткичлари  ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банклари барқарорлигини мустаҳкамлаш методологиясини такомиллаштиришга оид ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
тижорат банкларининг фойда манбаларини тўғри идентификация қилиш, ҳамда ва активлардан фойдаланиш самарадорлигини аниқлашда РОА ≥ 1,5%, РОЕ ≥ 15% ва НПМ ≥ 25% меʼёрлари асосида даромадлилик коеффициентларини комплекс қўллаш орқали активлардан олинаётган соф фойдани аниқлаш усули бўйича таклифи “Туронбанк” акциядорлик тижорат банк амалиётида қўлланилган (“Туронбанк” акциядорлик тижорат банкнинг 2025-йил 29-августдаги 19/03-311-сонли маълумотномаси). Натижада, банкнинг молиявий самарадорлигини аниқ ва чуқур баҳолаш, инвесторлар ва акциядорлар учун шаффофлик ва жозибадорликни ошириш, ички назорат ва бошқарув қарорларини оптималлаштириш, шунингдек, молиявий барқарорлигини таъминлашга хизмат қилган;
банк активларининг фаоллик даражаси ва даромад келтирувчанлигини аниқлаш, даромад келтирмайдиган ва фаол актив операциялар ўртасидаги мувозанатни таъминлашда активлар айланувчанлиги коеффициенти 0.05 < АТР < 0.10 ва кредитларнинг активларга нисбати коеффициенти 50% < ЛТАР < 70% меʼёрларида бўлиши асосида баҳолаш таклифи “Туронбанк” акциядорлик тижорат банк амалиётида қўлланилган (“Туронбанк” акциядорлик тижорат банкнинг 2025-йил 29-августдаги 19/03-311-сонли маълумотномаси). Натижада, банк фаолияти самарадорлигини ошириш, фойда келтирмаётган активларни қисқартириш ва ресурслар тақсимотини оптималлаштириш орқали тижорат банкларининг рақобатбардошлиги ҳамда барқарор ривожланишини таъминлашга эришилган.
тижорат банкларида муаммоли кредитлар даражаси 5 фоиздан 10 фоизгача, захиралар билан таъминланганлик даражаси 80 фоиздан 100 фоизгача бўлиши асосида банк активларининг хавф даражаси ва сифатини комплекс баҳолашга доир таклифи “Туронбанк” акциядорлик тижорат банк амалиётида қўлланилган (“Туронбанк” акциядорлик тижорат банкнинг 2025-йил 29-августдаги 19/03-311-сонли маълумотномаси). Натижада муаммоли активларни эрта аниқлаш, захирани етарлилигини баҳолаш, капитал етарлилиги орқали банкни барқарорлигини аниқлаш ва банк активларини сифати ва риск даражасини комплекс баҳолаш имкониятини берган;
тижорат банкларида активлар самарадорлигини холис, тизимли ва солиштирма тарзда аниқлашда активлар самарадорлиги индекси асосида “самарасиз” тоифа 0 фоиздан 60 фоизгача, “қониқарли” тоифа 60 фоиздан 79 фоизгача ва “самарали” тоифа 80 фоиздан 100 фоизгача бўлиши мезонларига таянган баҳолаш механизмига доир такрифи “Туронбанк” акциядорлик тижорат банк амалиётида қўлланилган (“Туронбанк” акциядорлик тижорат банкнинг 2025-йил 29-августдаги 19/03-311-сонли маълумотномаси). Натижасида тижорат банкларининг самарадорлигини холис ва тизимли баҳолаш ва молиявий шаффофликни ошириш, бошқарув қарорларини оптималлаштириш ва банк ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини кучайтириш имкони яратилган;
Тижорат банкларини активларига таъсир қилувчи омиллар таъсирини баҳолашда ўзгармас эффект моделидан фойдаланган ҳолда 2030-йилга қадар активларни самарадорлиги прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган “Туронбанк” акциядорлик тижорат банк амалиётида қўлланилган (“Туронбанк” акциядорлик тижорат банкнинг 2025-йил 29-августдаги 19/03-311-сонли маълумотномаси). Натижада, банк активларини кўпайишига банк филиалларини капиталлашуви даражаси ва ҳудудлардаги банкларни сонини ошиши тижорат банк активларини самарадорлигига баҳолаш имкониятини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish