Холиков Юлдош Туйчиевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда ҳарбий хизматчилар мафкуравий иммунитетини кучайтиришнинг маънавий-маърифий омиллари” 09.00.08 – “Маънавий тарбия”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Fal1097
Илмий раҳбар: Бердикулов Сирожжон Насипкулович: фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти, DSc.03/08.05.2024.F.135/01
Расмий оппонентлар: Ахмедов Ҳусниддин Алиқулович – сиёсий фанлари доктори, профессор; Ташанов Абдухолиқ Дайнович – фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
Ўзбекистонда ҳарбий хизматчилар мафкуравий иммунитетини кучайтиришнинг маънавий-маърифий омилларини маънавий тарбия нуқтаи назардан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ҳарбий хизматчиларнинг кундалик ва жанговор хизматини ўташ давомида уларда ватанпарварлик, юртга садоқат, фидоийлик каби фазилатларни шакллантириш, мос равишда ёт ғояларга нисбатан мафкуравий иммунитетни ҳосил қилиш пропорсионал жараён (таълим ва амалиёт миқдорига ва сифатига мувофиқ, мутаносиб равишда ўсиш) эканлиги асосланган;
ҳарбий хизматчиларда мафкуравий иммунитетни кучайтиришнинг стратегик йўналишлари сифатида ғоявий таҳдидларнинг олдини олишга қаратилган қадриятларга асосланган парадигмалар (миллий-тарихий, маънавий-ахлоқий, ватанпарварлик ва фуқаролик масъулияти) аниқланиб, ғоявий ва маънавий тарбиялаш, мустаҳкам руҳий тайёргарлик, ахборот хавфсизлиги ва коммуникация, қонунчилик ва маъмурий назорат каби механизмларнинг ўзаро уйғунликда амалга оширилиши муҳимлиги исботланган; 
қуролли кучлар ёш ҳарбий хизматчилари ўртасида олиб бориладиган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини амалга ошириш (маданий ва илмий дастурлар, интерактив машғулотлар, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш) орқали, уларнинг маънавий ва интеллектуал салоҳияти, тафаккури ва дунёқарашининг юксалиши, мафкуравий иммунитетининг мустаҳкамланиши, халққа муҳаббат ва садоқат туйғусининг шаклланиши, замонавий дунё билан интеграциялашувчанлиги таъминланиши далилланган;
Янги Ўзбекистон ҳарбий хизматчиларининг мафкуравий иммунитетини кучайтиришда аждодлар томонидан яратилган маънавий мерос, миллий ва умуминсоний қадриятлар диалектикаси ҳамда жамиятда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари, давлат дастурларининг мазмун ва моҳиятини тизимли равишда етказишнинг маънавий-маърифий ва методологик жиҳатлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотнинг натижалапи, ундаги илмий хулоса ва таклифларнинг амалиётга жорий этилаётгани бўйича қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган:
ҳарбий хизматчиларнинг кундалик ва жанговар хизматини ўташ давомида уларда ватанпарварлик, юртга садоқат, фидоийлик каби фазилатларни шакллантириш, мос равишда ёт ғояларга нисбатан мафкуравий иммунитетни ҳосил қилиш пропорсионал жараён (таълим ва амалиёт миқдорига ва сифатига мувофиқ, мутаносиб равишда ўсиш) эканлигига оид илмий-амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия қўмондонлигида жанговар хизматга саралаш ва жанговар хизматни олиб боришда, маънавий-маърифий тайёргарлик машғулотларида ҳамда “Ватанпарварлик соати”ни ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг 2024-йил 22-ноябрдаги 10410/8-cон далолатномаси). Натижада, ҳарбий хизматчилар мафкуравий иммунитетини муcтаҳкамлашга қаратилган профилактика ва тарғибот-ташвиқот ишлар натижадорлигига ижобий таъcир кўрcатган;
ҳарбий хизматчиларда мафкуравий иммунитетни кучайтиришнинг стратегик йўналишлари сифатида ғоявий таҳдидларнинг олдини олишга қаратилган қадриятларга асосланган парадигмалар (миллий-тарихий, маънавий-ахлоқий, ватанпарварлик ва фуқаролик масъулияти) аниқланиб, ғоявий ва маънавий тарбиялаш, мустаҳкам руҳий тайёргарлик, ахборот хавфсизлиги ва коммуникация, қонунчилик ва маъмурий назорат каби механизмларнинг ўзаро уйғунликда амалга оширилиши муҳимлиги бўйича илгари сурилган таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги бўлинмаларининг кундалик ва жанговар хизматига тушишдан олдин саралаш ва тайёргарлик кўришда, жанговар хизматни ўташда, дала ўқув полигонларида жанговар тайёргарлик машғулотларини олиб боришда ва махсус юкларни кузатишда ҳамда руҳий зўриқишлар йўлагидан ўтишда ҳарбий хизматчилар ўртасида олиб борилган тарғибот-ташвиқот тадбирларида ижодий фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2024-йил 14-ноябрдаги 14/3307-сон далолатномаси). Натижада, ҳарбий хизматчилар мафкуравий иммунитетини шакллантириш, маънавий-маърифий йўналишдаги билим ва кўникмаларини ошириш, ўқув-услубий ҳамда мафкуравий тарғибот ишларини самарали ташкил этишга хизмат қилган;
Қуролли Кучлар ёш ҳарбий хизматчилари ўртасида олиб бориладиган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини амалга ошириш (маданий ва илмий дастурлар, интерактив машғулотлар, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш) орқали, уларнинг маънавий ва интеллектуал салоҳияти, тафаккури ва дунёқарашининг юксалиши, мафкуравий иммунитетининг мустаҳкамланиши, халққа муҳаббат ва садоқат туйғусининг шаклланиши, замонавий дунё билан интеграциялашувчанлиги таъминланиши бўйича берилган таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2024-йил 27-мартдаги 
01-10/57-сон буйруғи 1-иловаси билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги кадрлар сиёсати”нинг 4-боб “Кадрлар сиёсатининг асосий йўналишлари” бўлимини тайёрлашда ҳамда ёшлар ўртасида миллий қадриятларга беписандлик, зарарли ёт ғоялар таъсирига берилиш, жиноятчилик ва экстремизм ҳаракатларига адашиб қўшилиб қолиш ҳолатларининг олдини олишга оид ташкил этилган дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2024-йил 13-ноябрдаги 4-13-21-5949-cон далолатномаси). Натижада, агентлик томонидан ёш ҳарбий хизматчиларнинг мафкуравий иммунитетини юксалтириш доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш самарадорлигини ошириш имконини берган;
Янги Ўзбекистон ҳарбий хизматчиларининг мафкуравий иммунитетини кучайтиришда аждодлар томонидан яратилган маънавий мерос, миллий ва умуминсоний қадриятлар диалектикаси ҳамда жамиятда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари, давлат дастурларининг мазмун ва моҳиятини тизимли равишда етказишнинг маънавий-маърифий ва методологик жиҳатларига оид илмий-амалий таклиф ҳамда тавсиялардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2019-йил 1-ноябрда ўтказилган 
ВИ-съездида тасдиқланган “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” консепсиясини амалга оширишда ҳарбий хизматчилар ўртасида “Ўзбекистон халқининг маданий, анъанавий ва миллий маънавий қадриятларини чуқур эъзозлайдиган ватанпарвар инсонларни ўз сафида бирлаштириш”,  “Миллий-маданий қадриятлар ҳамда замонавий тараққиётнинг уйғунлигини таъминлаш”, “Жамиятда ҳуқуқий, сиёсий онг 
ва маданиятни ошириш орқали қонун устуворлигини таъминлаш” мавзуларида ўтказилган тадбирлар дастурларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгашининг 2024-йил 18-ноябрдаги 02/05-70-cон далолатномаси). Натижада, ҳарбий хизматчиларни буюк алломалар қолдирган нодир асарларини ўқишга қизиқишини ошириш, уларда миллий ва умумбашарий қадриятларга содиқлик ҳиссини мустаҳкамлашга хизмат қилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish