Абдирахмонов Азимжон Тохир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тижорат банкларининг инвестицион жозибадорлигини ошириш йўллари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Iqt4971.
Илмий раҳбар: Раззаков Жасур Хамрабоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бердияров Бахриддин Тавашарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент шаҳри филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тижорат банкларининг инвестицион жозибадорлигини ошириш йўллари юзасидан илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тижорат банкларининг капитал бозоридаги фаоллигини таъминлаш ва инвестицион портфел диверсификациясини самарали ташкил этиш мақсадида тижорат банкларининг қимматли қоғозларга инвестициялари ҳажмини босқичма-босқич ошириб бориш таклиф қилинган;
тижорат банкларининг инвестицион жозибадорлигини оширишда эмиссия қилинадиган акцияларда имтиёзли акцияларнинг улуши камида 5 фоиз бўлишини таминлаш орқали оптималлаштириш таклиф этилган;
замонавий яшил банк маҳсулотларини жорий этиш орқали халқаро кредит ташкилотлари ҳамда “яшил инвесторлар”дан молиявий ресурсларни жалб этиш имкониятларини 20 фоизгача ошириш орқали банк тизимининг экологик барқарорликни таъминлашдаги ролини кучайтириш таклиф этилган;
тижорат банкларининг капитал бозори орқали инвестицион жозибадорлигини ошириш мақсадида қўшимча оддий акциялар эмиссиясини ташкил этиш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банклари инвестицион жозибадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тижорат банкларининг капитал бозоридаги фаоллигини таъминлаш ва инвестицион портфел диверсификациясини самарали ташкил этиш мақсадида тижорат банкларининг қимматли қоғозларга инвестициялари ҳажмини ошириш таклифи АТ Алоқабанкнинг йиллик молиявий режалар ижросини амалга оширишда фойдаланилган (АТ Алоқабанкнинг 2025-йил 13-февралдаги 05-041683-сон маълумотномаси). Натижада 2023-йил январ ҳолатига кўра АТ “Алоқабанк”нинг банк активлари таркибида инвестициялар ва қимматли қоғозлар олди-сотдиси улуши аввалги молия йилига нисбатан 1,5 фоизга ошган ва 2022-йил январдаги 4,0 фоиздан 2023-йил январда 5,5 фоизга ўсган;
тижорат банкларининг инвестицион жозибадорлигини оширишда эмиссия қилинадиган акцияларда имтиёзли акцияларнинг улуши камида 5 фоиз бўлишини таминлаш орқали оптималлаштириш таклифи АТ Алоқабанк томонидан банкнинг эмиссион сиёсатида фойдаланилган (АТ Алоқабанкнинг 2025-йил 13-февралдаги 05-041683-сон маълумотномаси). Натижада 2024-йил 26-августда АТ “Алоқабанк” Кузатув кенгаши томонидан ҳамда 2024-йил 26-сентябрда Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан тасдиқланган қарорга мувофиқ оддий акциялар билан бирга номинал қиймати 1 сўм бўлган жами 1 512 000 000 (бир миллиард беш юз ўн икки миллион) дона имтиёзли акциялар эмиссия қилинган ҳамда банкнинг фонд биржадаги имтиёзли акциялар савдоси кенгайтирилган;
замонавий яшил банк маҳсулотларини жорий этиш орқали халқаро кредит ташкилотлари ҳамда “яшил инвесторлар”дан молиявий ресурсларни жалб этиш имкониятларини 20 фоизгача ошириш орқали банк тизимининг экологик барқарорликни таъминлашдаги ролини кучайтириш таклифи АТ Алоқабанк томонидан инвестицион жозибадорликни оширишда кредит сиёсатидан фойдаланишда қўлланган (АТ Алоқабанкнинг 2025-йил 13-февралдаги 05-041683-сон маълумотномаси). Натижада АТ Алоқабанкда “Муқобил энергия учун” модулли кредит, “Про-ток энергй” модулли кредит каби замонавий яшил банк маҳсулотлари жорий этилган ҳамда мазкур кредит маҳсулотларига капитал бозоридан молиявий ресурс жалб қилишда яшил облигациялардан фойдаланиш имкониятлари яратилган;
тижорат банкларининг капитал бозори орқали инвестицион жозибадорлигини ошириш мақсадида қўшимча оддий акциялар эмиссиясини ташкил этиш таклифи АТ Алоқабанк томонидан банкнинг эмиссион сиёсатида фойдаланилган (АТ Алоқабанкнинг 2025-йил 13-февралдаги 05-041683-сон маълумотномаси). Натижада 2024-йил 3-декабрда АТ “Алоқабанк” Кузатув кенгаши томонидан ҳамда 2024-йил 11-декабрда Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан тасдиқланган қарорга мувофиқ номинал қиймати 1 сўм бўлган жами 500 000 000 000 (беш юз миллиард) дона қўшимча оддий акциялар чиқарилган ҳамда оддий акциялар орқали мазкур банкнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш имконияти яратилган.