Палванбаев Умидбек Ўктам ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда почта алоқаси инфратузилмасини такомиллаштириш” (Хоразм вилояти мисолида), 08.00.12 - “Минтақавий иқтисодиёт”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Iqt5527.
Илмий раҳбар: Матякубов Умиджон Рахимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Мухитдинов Худаяр Суюнович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рахимбаев Акмал Азадбоевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда почта алоқаси хизматларини самарадорлигини ошириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда почта алоқаси хизматларининг меҳнат салоҳияти ва ахборот-коммуникация технологияларидан (АКТ) фойдаланиш самарадорлигини ошириш модели таклиф этилган;  
минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда почта алоқаси хизматларининг инновацион самарадорлиги (1,0 < КЕИ < 1,5) юқори, (0,8 < КЕИ < 1,0) ўртача,  (0,5 < КЕИ < 0,8) паст ҳамда  (КЕИ < 0,5) жуда паст даражада табақалаштирилган ҳолда ажратиш мақсадга мувофиқлиги асосланган; 
минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожланишида почта алоқаси хизматларини самарадорлиги ва рақобатбардошлигини  ошириш мақсадида  “Хоразм  почта алоқаси хизматлари кластери”ни ташкил қилиш таклифи асосланган;
минтақа ижтимоий-иқтисодий ривожланишига почта алоқаси хизматлари таъсирини ифодаловчи омилларнинг 2025-2030-йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда почта алоқасини инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда почта алоқаси хизматларининг меҳнат салоҳияти ва ахборот-коммуникация технологияларидан (АКТ) фойдаланиш самарадорлигини ошириш модели Хоразм вилоят ҳокимининг 2025-йил 15-мартдаги “Хизматлар соҳаси барқарор ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 148-12-0-Қ/25-сонли қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 25-сентябрдаги 02-4-09/9765-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни жорий қилиниши натижасида минтақада почта алоқаси хизматларини кўрсатиш ҳажми 10-15 фоизга ошган; 
минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда почта алоқаси хизматларининг инновацион самарадорлиги (1,0 < КЕИ < 1,5) юқори, (0,8 < КЕИ < 1,0) ўртача,  (0,5 < КЕИ < 0,8) паст ҳамда  (КЕИ < 0,5) жуда паст даражада табақалаштирилган ҳолда ажратиш бўйича таклиф Хоразм вилоят ҳокимининг 2025-йил 15-мартдаги “Хизматлар соҳаси барқарор ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 148-12-0-Қ/25-сонли қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 25-сентябрдаги 02-4-09/9765-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий қилиниши натижасида минтақада фаолият кўрсатаётган почта алоқаси хизматларини кўрсатувчи табиркорлик субектларининг инновацион самарадорлиги 5-10 фоизга ошган;
минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожланишида почта алоқаси хизматларини самарадорлиги ва рақобатбардошлигини  ошириш мақсадида  “Хоразм  почта алоқаси хизматлари кластери”ни ташкил қилиш таклифи Хоразм вилоят ҳокимининг 2025-йил 15-мартдаги “Хизматлар соҳаси барқарор ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 148-12-0-Қ/25-сонли қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 25-сентайбрдаги 02-4-09/9765-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий қилиниши натижасида минтақада фаолият кўрсатаётган почта алоқаси хизматлари кўрсатувчи тадбиркорлик субектлари сони 10 фоизга ошишга эришилган;
минтақа ижтимоий-иқтисодий ривожланишига почта алоқаси хизматлари таъсирини ифодаловчи омилларнинг 2025-2030-йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари Хоразм вилоят ҳокимининг 2025-йил 15-мартдаги “Хизматлар соҳаси барқарор ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 148-12-0-Қ/25-сонли қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 25-сентайбрдаги 02-4-09/9765-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф минтақада почта алоқаси хизматларини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish