Тойирова Шоҳиста Бобобековнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар
 Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тоғ ва тоғолди ҳудудларида экологик туризмни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Iqt3166.2.PhD/Иқт1282
Илмий раҳбар: Усманова Дилафруз Каршиевна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Ипак ёʻли” туризм ва маданий мерос халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети, DSc.33/01.02.2022.I.145.01 
Расмий оппонентлар:  Норчаев Асатулло Норбоʻтаевич иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қодиров Азизжон Анварович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент
Етакчи ташкилот:    Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тоғ ва тоғолди ҳудудларида экологик туризмни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Табиатга саёҳат” экотуризмни ривожлантириш миллий дастурини амалга ошириш мақсадида янги туризм хизматларини (Плантинг Тоур, Плоггинг Тоур ва бошқалар) ҳамда экоакцияларни ташкил этиш асосида ҳудуднинг мавжуд табиий ресурсларидан келиб чиқиб туристлар учун сўқмоқлар, селфи зона ва пикник зоналар, манзарали томоша қилиш майдончалари ҳамда ҳайвонларни масофадан кузатиш имконини берувчи “Пҳото тоур ин тҳе моунтаинс” фототурларни ташкил этиш бўйича асосланган таклифлар асосланган;
мамлакатимизнинг олис ҳудудлари имкониятларидан самарали фойдаланиш, туризм йўналишига қўшимча инвестицияларни жалб қилиш, экстремал туризм хизматларини кенгайтириш, замонавий инфратузилма обектларини барпо этиш мақсадида тадбиркорлик субектларининг тоғли ҳудудларда зиплайн хизматлари ва канатли парк (тайпарк) экстремал туризм мажмуасини ташкил қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби асосида тоғли ҳудудларда умумий масофаси 200 метрдан кам бўлмаган зиплайн экстремал туризм мажмуаси учун 100 миллион сўм, ҳамда 150 квадрат метрдан кам бўлмаган канатли парк (тайпарк) экстремал туризм мажмуаси учун 80 миллион сўм миқдорида бир марталик субсидия ажратишнинг “Тҳе проcедуре фор грантинг а субсидй” такомиллаштирилган усули  боʻйича таклифлар далилланган;
мамлакатимизнинг мавжуд ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳисобига тадбиркорлик субектлари учун қўшимча имкониятлар яратиш орқали тоғли ва чекка ҳудудлардаги аҳолининг бандлигини таъминлаш, уларнинг даромад манбаини кенгайтириш мақсадида экоҳудудларда туристлик кластерларни ташкил этиш учун тадбиркорлик субектларига “Э-ауксион” электрон савдо платформаси орқали 10 йил муддатга ер участкалари ва давлат мулки обектларини ижарага бериш асосида тушган маблағларнинг 50 фоизи давлат қўриқхоналари буфер зоналари, миллий табиат боғлари ва питомниклар ерларидан доимий фойдаланувчиларга, 10 фоизи давлат мулки обектларидан самарали фойдаланиш марказига, 40 фоизи экология жамғармасига тақсимланиш “Метҳод оф рент дистрибутион” усули бўйича асосланган таклифлари асосланган;
мамлакатимизда муҳофаза қилинадиган ҳудудларнинг миллий табиат боғларида хўжалик фаолияти самарадорлигини ошириш омилларининг таъсирини ҳисобга олиб, тоғ ва тоғолди ҳудудларнинг туристлик салоҳияти ва ресурслардан самарали фойдаланиш кўрсаткичларининг прогноз ҳисоб-китоблари асосида 2030- йилгача бўлган ўрта муддатли прогноз параметрларини қўллаш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тоғ ва тоғолди ҳудудларида экологик туризмни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш асосида:
“Табиатга саёҳат” экотуризмни ривожлантириш миллий дастурини амалга ошириш мақсадида янги туризм хизматларини (Плантинг Тоур, Плоггинг Тоур ва бошқалар) ҳамда экоакцияларни ташкил этиш асосида ҳудуднинг мавжуд табиий ресурсларидан келиб чиқиб туристлар учун сўқмоқлар, селфи зона ва пикник зоналар, манзарали томоша қилиш майдончалари ҳамда ҳайвонларни масофадан кузатиш имконини берувчи “Пҳото тоур ин тҳе моунтаинс” фототурларни ташкил этиш бўйича асосланган таклифлар 2024-йил 12-январдаги ПҚ-21-сонли “Табиатга саёҳат” экотуризмни ривожлантириш Миллий дастурига киритилган (Туризм қоʻмитасининг 2025-йил 28-октябрдаги 03-10-17-11101-сон  маълумотномаси);
мамлакатимизнинг олис ҳудудлари имкониятларидан самарали фойдаланиш, туризм йўналишига қўшимча инвестицияларни жалб қилиш, экстремал туризм хизматларини кенгайтириш, замонавий инфратузилма обектларини барпо этиш мақсадида тадбиркорлик субектларининг тоғли ҳудудларда зиплайн хизматлари ва канатли парк (тайпарк) экстремал туризм мажмуасини ташкил қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби асосида тоғли ҳудудларда умумий масофаси 200 метрдан кам бўлмаган зиплайн экстремал туризм мажмуаси учун 100 миллион сўм, ҳамда 150 квадрат метрдан кам бўлмаган канатли парк (тайпарк) экстремал туризм мажмуаси учун 80 миллион сўм миқдорида бир марталик субсидия ажратишнинг “Тҳе проcедуре фор грантинг а субсидй” такомиллаштирилган усули бўйича асосланган таклифлар 2025-йил 19-июндаги 383-сон “Тадбиркорлик субектларининг тоғли ва чўл ҳудудларда зиплайн хизматлари ва канатли парк (тайпарк) экстремал туризм мажмуасини ташкил қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисида” вақтинчалик “Низом”га киритилган (Туризм қоʻмитасининг 2025-йил 28-октябрдаги 03-10-17-11101-сон  маълумотномаси);
мамлакатимизнинг мавжуд ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳисобига тадбиркорлик субектлари учун қўшимча имкониятлар яратиш орқали тоғли ва чекка ҳудудлардаги аҳолининг бандлигини таъминлаш, уларнинг даромад манбаини кенгайтириш мақсадида экоҳудудларда туристлик кластерларни ташкил этиш учун тадбиркорлик субектларига “Э-ауксион” электрон савдо платформаси орқали 10 йил муддатга ер участкалари ва давлат мулки обектларини ижарага бериш асосида тушган маблағларнинг 50 фоизи давлат қўриқхоналари буфер зоналари, миллий табиат боғлари ва питомниклар ерларидан доимий фойдаланувчиларга, 10 фоизи давлат мулки обектларидан самарали фойдаланиш марказига, 40 фоизи экология жамғармасига тақсимланиш “Метҳод оф рент дистрибутион” усули бўйича асосланган таклифлар 2024-йил 12-январдаги ПҚ-21-сонли “Экологик туризм йўналишида фаолияти йўлга қўйиладиган истиқболли туристлик кластер лойиҳалар”нинг “Манзилли рўйхати”га киритилган (Туризм қоʻмитасининг 2025-йил 28-октябрдаги 03-10-17-11101-сон  маълумотномаси);
мамлакатимизда муҳофаза қилинадиган ҳудудларнинг миллий табиат боғларида хўжалик фаолияти самарадорлигини ошириш омилларининг таъсирини ҳисобга олиб, тоғ ва тоғолди ҳудудларнинг туристлик салоҳияти ва ресурслардан самарали фойдаланиш кўрсаткичларининг прогноз ҳисоб-китоблари асосида 2030 - йилгача бўлган ўрта муддатли прогноз параметрларини қўллаш бўйича амалий тавсиялар Туризм қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган “2025–2030 йилларда ҳудудларнинг туризм салоҳиятини изчил ўрганиш натижасида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар” дастури ва “Йўл хариталари”га киритилган (Туризм қоʻмитасининг 2025-йил 28-октябрдаги 03-10-17-11101-сон  маълумотномаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish