Ражабова Мафтуна Икром қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Замонавий халқаро муносабатлар тизимида толерантлик омилини ривожлантириш тенденсиялари (Корея Республикаси ва Ўзбекистон мисолида)”, 23.00.04 – Халқаро муносабатлар, жаҳон ва минтақа тараққиётининг сиёсий муаммолари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Ss595
Илмий раҳбар: Саидов Санжар Шавкатович сиёсий фанлар доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/29.12.2022.Ss.21.02
Расмий оппонентлар:
Жўраев Сайфиддин Ахматович сиёсий фанлар доктори, профессор.
Бердиев Бектош Охнорович сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Корея Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси халқаро муносабатлари тизимида толерантлик омилининг ўзига хос жиҳатларини ҳамда унинг сиёсий ва социомаданий консептларини очиб бериш, шунингдек, улардан фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
замонавий дунё тартибининг ўзгариши ва минтақавий низоларни ҳал қилишда янги ёндашувларнинг пайдо бўлиши шароитида толерантлик ва геосиёсий ўзига хослик муаммолари комплекс ёндашув асосида микро, мезо ва макро даражада очиб берилган;
ўзаро халқаро ҳамкорликнинг барча жабҳаларида толерантлик муносабатини ёйиш масаласини долзарблаштириш сабаблари турли мафкуравий ва ижтимоий нуқтайи назардан Шарқ жамиятлари (Жанубий Корея)да пайдо бўлаётган иқтисодий, демографик ва этномаданий муаммоларни конструктив шаклда ҳал қилиш мезонлари аниқланган;
ХХИ асрда юз бераётган дунё тартибини беқарорлаштирувчи диний, этник, мафкуравий, сиёсий, иқтисодий омиллар ўртасида ўзаро боғлиқлик мавжудлигини эътироф этиш билан бир қаторда, сиёсий бағрикенгликни мустаҳкамлаш ушбу омилларнинг салбий таъсирини бартараф этишнинг самарали йўли сифатида исботланган;
Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ва сиёсий ислоҳотлар жараёнида диний ҳамда дунёвий бағрикенглик, ижтимоий ҳамжиҳатлик, шериклик ва плюрализм тамойилларини ўз ичига олган ёндашув асосида, ёшлар онгига зарар етказувчи бузғунчи ғоялар, “оммавий маданият” ва ахлоқий инқирозларнинг олдини олиш, жамиятда соғлом ижтимоий муҳитни шакллантириш зарурати асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий халқаро муносабатлар тизимида толерантлик омилини ривожлантириш тенденсияларини ёритиш бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
замонавий дунё тартибининг ўзгариши ва минтақавий низоларни ҳал қилишда янги ёндашувларнинг пайдо бўлиши шароитида толерантлик ва геосиёсий ўзига хослик муаммолари комплекс ёндашув асосида микро, мезо ва макро даражада очиб берилишига оид илмий хулосалардан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сайловолди дастурининг В устувор йўналишида белгиланган “Мамлакатимизда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш, фуқароларимизни турли мафкуравий таҳдидлар, зарарли оқим ва ғоялардан ҳимоя қилиш” вазифаларини бажаришда фойдаланилган (ОъзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қоъмитасининг 2025-йил 23-майдаги 01-27/233-сон маълумотномаси). Натижада партиянинг сиёсий тарғибот материаллари ва услубий ишланмаларини тайёрлаш ҳамда такомиллаштиришга хизмат қилган;
ўзаро халқаро ҳамкорликнинг барча жабҳаларида толерантлик муносабатини ёйиш масаласини долзарблаштириш сабаблари турли мафкуравий ва ижтимоий нуқтайи назардан Шарқ жамиятлари (Жанубий Корея)да пайдо бўлаётган иқтисодий, демографик ва этномаданий муаммоларни конструктив шаклда ҳал қилиш мезонлари аниқланганлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги томонидан жамиятимизда ёшлар орасида диний ва дунёвий бағрикенгликни тарғиб қилишга қаратилган видеоматериаллар ва услубий қўлланмалар тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2025-йил 4-июлдаги 05-01-21-3682-сон далолатномаси). Натижада бу каби видеоматериаллар ва услубий қўлланмаларнинг мазмун-моҳияти сезиларли даражада бойитилган;
ХХИ асрда юз бераётган дунё тартибини беқарорлаштирувчи диний, этник, мафкуравий, сиёсий, иқтисодий омиллар ўртасида ўзаро боғлиқлик мавжудлигини эътироф этиш билан бир қаторда, сиёсий бағрикенгликни мустаҳкамлаш ушбу омилларнинг салбий таъсирини бартараф этишнинг самарали йўли сифатида исботлангани борасидаги илмий хулоса ва амалий тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси томонидан конференция, семинар, давра суҳбатлари, шунингдек, маданий-гуманитар соҳалардаги тадбирларни ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитасининг 2025-йил 7-ноябрдаги 37-02-14/939-сон маълумотномаси). Натижада соҳага оид илмий-таҳлилий, тарғибот материалларининг шаклланиши ва самарадорлигининг ошишига хизмат қилган.
Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ва сиёсий ислоҳотлар жараёнида диний ҳамда дунёвий бағрикенглик, ижтимоий ҳамжиҳатлик, шериклик ва плюрализм тамойилларини ўз ичига олган ёндашув асосида, ёшлар онгига зарар етказувчи бузғунчи ғоялар, “оммавий маданият” ва ахлоқий инқирозларнинг олдини олиш, жамиятда соғлом ижтимоий муҳитни шакллантириш зарурати асослангани хусусидаги илмий-назарий таклиф ва тавсиялардан Европа Иттифоқининг молиявий кўмагида Конрад Аденаур номидаги жамғарма бошчилигидаги консерсиум доирасида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати томонидан бажарилган “Марказий Осиёда бағрикенглик ва тинчлик учун трансчегаравий ва секторлараро мулоқот” номли лойиҳада фойдаланилган (“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати – нодавлат нотижорат ташкилотининг 2025-йил 19-июндаги 381/25-сон далолатномаси). Натижада лойиҳанинг ҳудудларда миллатлараро муносабатларни таҳлил қилишга қаратилган тадқиқот вазифасини бажаришда диссертация материаллари муҳим манба бўлиб хизмат қилган.