Мамаюсипова Муқаддамхон Дилмурод қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Соянинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига экиш тизимлари ҳамда минерал ўғитлар меъёрларининг таъсири” мавзусидаги 06.01.08 – Ўсимликшунослик ихтисослиги (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси роъйхатга олинган рақами: В2024.4.PhD/Qx1548
Илмий раҳбар: Ўразматов Насибжон Назирович, қишлоқ хоъжалиги фанлари боъйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, PhD.05/30.10.2020.Qx.126.01.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Одилжон Олимжонович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Иминов Абдували Абдубаннобович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона вилоятининг ўтлоқи соз тупроқлари шароитида соянинг “Нафис” навининг ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлиги ва донининг технологик сифат кўрсаткичларига уруғ экиш тизимлари ва озиқлантириш меъёрларининг таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Фарғона вилоятининг ўтлоқи соз тупроқлари шароитида соянинг “Нафис” навидан юқори ва сифатли дон ҳосили етиштириш учун минерал ўғитларнинг Н90 П90 К60 кг/га меъёри қўлланилган фонда 60х5-1 тизимда экиш мақбул эканлиги аниқланган;
Соя етиштиришда минерал ўғитларнинг Н90 П90 К60 ва Н120 П90 К60 кг/га меъёрларда қўлланилиши ўсимликнинг қуруқ масса тўплашига ижобий таъсир кўрсатиб, бир ўсимликнинг умумий қуруқ массаси минерал ўғитларнинг Н30 П90 К60 кг/га меъёри қўлланилганга нисбатан 7,8- 12,8 г га юқори бўлиши аниқланган;
Минерал ўғитларнинг Н90 П90 К60 ва Н120 П90 К60 кг/га меъёрлари қўлланилиб, 60х5-1 уруғ экиш тизимида экилганда ўсимликнинг дуккак ҳосил қилиш даврида бир туп ўсимликдаги барглар сони 38,4-39,7 донани ташкил этиб, минерал ўғитларнинг Н30 П90 К60 кг/га меъёри қўлланилган фондаги 60х5-1 уруғ экиш тизимида экилганга нисбатан 3,3-4,6 донага кўп бўлганлиги аниқланган;
Минерал ўғитларни қандай меъёрларда қўлланилишидан қатʼий назар сояда туп сонини камайиб бориши ҳисобига ўсимлик илдизининг умумий қуруқ массасини ортиб бориши аниқланган;
Минерал ўғитларнинг Н60 Р90 К60 ва Н90 Р90 К60 кг/га меъёрлари қўлланилган фонлардаги 60х6х1 уруғ экиш тизимида экилганда унинг илдизида шакалланган туганаклар миқдорлари минерал ўғитларнинг Н30 Р90 К60 кг/га меъёри қўлланилган фондаги 60х6х1 уруғ экиш тизимида экилганга нисбатан дуккак ҳосил қилиш даврида сони 6,6-13,5 дона/ўсимлик, вазни 0,35 г/ўсимликни, минерал ўғитларнинг Н120 Р90 К60 кг/га меъёри қўлланилган фондаги 60х6х1 экиш тизимида экилган вариантга нисбатан туганаклар сони 1,3-8,2 дона/ўсимлик, вазни эса 0,07-0,43 г/ўсимликка юқори бўлиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фарғона вилоятининг ўтлоқи соз тупроқлари шароитида соянинг “Нафис” навини асосий экин сифатида етиштиришда минерал ўғитлар меъёрларига боғлиқ ҳолда мақбул уруғ экиш тизимларини ишлаб чиқиш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
соянинг “Нафис” навини асосий экин сифатида парваришлашда минерал ўғитлар меъёрларига боғлиқ ҳолда мақбул уруғ экиш тизимларини қўллаш юзасидан “Соянинг “Нафис” навини парваришлашда мақбул экиш тизимлари ва минерал ўғитлар меъёрларини қўллаш бўйича тавсиялар” тасдиқланган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 30 майдаги №05/04-04-284 сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома вилоятдаги мавжуд фермер хўжаликлари ва кластерларида соя етиштириш учун қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
баҳорги муддатда соянинг “Нафис” навини минерал ўғитларнинг Н90 П90 К60 кг/га меъёри фонида 60х5-1 тизимида экиш технологияси Фарғона вилоятининг ўтлоқи соз тупроқлари шароитида Бешариқ туманида 10,0 (ўн) гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 30 майдаги №05/04-04-284 сон маълумотномаси). Натижада, сояни парваришлашда минерал ўғитларнинг Н90 П90 К60 кг/га меъёри қўлланилиб, 60х5-1 уруғ экиш тизимида экилганда 29,3-31,8 с/га дон ҳосили олиниб, минерал ўғитларнинг Н30 П90 К60 кг/га меъёри қўлланилган фондаги 60х5-1 уруғ экиш тизимида экилганга нисбатан 8,1-10,1 с/га миқдорида қўшимча дон ҳосили олишни таъминлаган ва рентабеллик даражаси 37,2-43,2 % га юқори бўлган.
соянинг “Нафис” навини минерал ўғитларнинг Н120 П90 К60 кг/га меъёри фонида 60х6-1 тизимида экиш технологияси Фарғона вилоятининг ўтлоқи соз тупроқлари шароитида Ёзёвон туманида 7,0 (етти) гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 30 майдаги №05/04-04-284 сон маълумотномаси). Натижада, сояда минерал ўғитларнинг Н120 П90 К60 кг/га меъёри қўлланилган фондаги 60х6-1 экиш тизимида экилганда 28,0-30,7 с/га дон ҳосили олиниб, минерал ўғитларнинг Н30 П90 К60 кг/га меъёри қўлланилган фондаги 60х5-1 экиш тизимида экилганга нисбатан 7,4-9,5 с/га миқдорида қўшимча дон ҳосили олинган ва рентабеллик даражаси 34,1-40,9 % га юқори бўлган.