Муратова Нозима Хабибуллаевна
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси 
ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Нотўлиқ оилаларда вояга етмаган фарзандларни ижтимоий ҳаётга тайёрлаш механизмларини такомиллаштириш”, 13.00.09-Ижтимоий педагогика.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Ped3298
Илмий раҳбар: Мусурманова Айниса Мусурмановна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти, PhD21/30.10.2020.Ped/S127.01.
Расмий оппонентлар: педагогика фанлари доктори, проффессор М. Қуронов, педагогика фанлари  доктори, проффессор З. Исмаилова
Етакчи ташкилот: Тарбия педагогикаси миллий институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик
II. Тадқиқотнинг мақсади нотўлиқ оилаларда вояга етмаган фарзандларни ижтимоий ҳаётга тайёрлаш механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нотўлиқ оила фарзандларини ижтимоий ҳаётга тайёрлаш мазмуни ота-она-бола ижтимоий муносабатлари, таълим мотивацияси, коммуникатив маданият, ўзликни англашга қаратилган тарбиявий қўллаб-қувватлашнинг ҳамкорликка йўналтирилган мақсадларига кўра адаптив кўникмалар идентивлигини таъминлашга боғлиқ оилавий қадриятларга доир тасаввурларнинг шаклланганлик даражаси асосида аниқланган; 
нотўлиқ оила фарзандларини ижтимоийлаштиришнинг педагогик модели болалар томонидан субект-субект муносабатлардаги ижтимоий ролларни идеаллаштиришга кўра идрок этишининг коммуникатив ҳамда когнитив хусусиятларга таъсири туфайли таълим ҳамда оила ҳамкорлигининг мазмунли ва услубий компонентини “ота” ва “она” образи ҳақидаги тасаввурларнинг идентивлиги орқали ижтимоий рефлекцияга боғлиқ мослашувчанлиги асосида такомиллаштирилган;
нотўлиқ оила фарзандларини ижтимоий ҳаётга тайёрлашнинг интегратив-педагогик механизмлари шахс ижтимоийлашувининг типологик жиҳатларини социал “Мен” образида намоён бўлишига кўра индивидуал хусусиятлар ҳисобга олинган оилабай диагностикадаги ижтимоий-педагогик ва коммуникатив сифатларни қадриятли муносабатларга мувофиқ ижобий импулсда қўллаш асосида такомиллаштирилган;
таълим жараёнида нотўлиқ оила фарзандларига педагогик ёрдам кўрсатиш шартлари “ўзаро таъсир – кўмак” тактик кейсларни ўқувчи ижтимоийлашувининг интроспексияга боғлиқ ҳолда қўллаш орқали ижтимоий ҳаётга тайёрликнинг конструктив “Мен” образида идентив намоён бўлиш жиҳатларини белгилашга кўра аниқлаштирилган. 
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Нотўлиқ оилаларда вояга етмаган фарзандларни ижтимоий ҳаётга тайёрлаш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган тадқиқот натижалар асосида: 
нотўлиқ оилалар фарзандларини ижтимоий ҳаётга тайёрлаш механизмларини такомиллаштиришнинг педагогик шарт-шароитлари оилаларнинг комплекс вазифалари интеграциясига йўналтирилган табиийлик, очиқлик тамойилларини оила аъзолари ўртасидаги ўзаро мулоқот жараёнига оммабоп контекстларда сингдириш асосида аниқлаштиришга доир таклифлар “Нотўлиқ оилаларда вояга етаётган фарзандларни ижтимоий ҳаётга тайёрлаш механизмлари” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг 2025-йил 23-апрелдаги 02-02/579-сон маълумотномаси), (Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Оила ва хотин қизлар бўлимининг 2025-йил 23-апрелдаги 
07/11-31-сон маълумотномаси). Натижада, нотўлиқ оилалар фарзандларини ижтимоий ҳаётга тайёрлашнинг педагогик шарт-шароитларини яратиш механизмлари ишлаб чиқилган;
нотўлиқ оилалар фарзандларини ижтимоий ҳаётга тайёрлаш механизмларини такомиллаштириш модели таълим ва оила ҳамкорлигини кучайтирувчи мазмунли ва услубий компонентни ижтимоий институтларга педагогик та'сир мослашувчанлигини барқарорлаштиришга устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар “Нотўлиқ оилада вояга етаётган фарзандни оилапарвар инсон қилиб тарбиялаш” ўқув дастуридаги вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг 2025-йил 23-апрелдаги 
02-02/579-сон маълумотномаси), (Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Оила ва хотин қизлар бўлимининг 2025-йил 23-апрелдаги 07/11-31-сон маълумотномаси). 
Натижада, нотўлиқ оилалар фарзандларини ижтимоий ҳаётга тайёрлаш механизмларини такомиллаштириш моделининг компонентлари такомиллаштирилган;
нотўлиқ оилалар фарзандларини ижтимоий ҳаётга тайёрлашнинг интегратив-педагогик механизмлари бола, ота-она ва яқинларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган оилабай диагностика инструментларини  қадриятли муносабатлар устуворлиги таъминланган муҳитда ижобий импулсда қўллаш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар “Маҳаллаларда тўлиқсиз оилалардаги муаммоси мавжуд фарзандлар билан ишлаш  механизмлари” мавзусига оид илмий лойиҳадаги вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг 2025-йил 23-апрелдаги 02-02/579-сон ма'лумотномаси), (Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Оила ва хотин қизлар бўлимининг 2025-йил 
23-апрелдаги 07/11-31-сон маълумотномаси). Натижада, нотўлиқ оилалар фарзандларини ижтимоий ҳаётга тайёрлашнинг интегратив-педагогик механизмлари такомиллаштирилган;
нотўлиқ оилалар фарзандларининг ижтимоий ҳаётга тайёрлигини баҳолаш мезонлари ўзини ўзи тасвирлаш ва намоён қилиш кўникмаларини интенсив ривожлантиришга мўлжалланган “ўзаро таъсир-кўмак” тактик кейсларни бола шахси ижтимоийлашуви жараёнида индивидуалликда қўллаш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар “Ёш оилаларда ажралиш тенденсияси, омиллари ва келиб чиқиш сабаблари” мавзусига оид илмий лойиҳадаги вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг 
2025-йил 23-апрелдаги 02-02/579-сон маълумотномаси), (Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Оила ва хотин қизлар бўлимининг 2025-йил 23-апрелдаги 07/11-31-сон маълумотномаси). Натижада, нотўлиқ оилалар фарзандларининг ижтимоий ҳаётга тайёрлигини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish