Мўсаева Олтиной Туйчибой қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Амбулатория амалиётида гериатрик беморларни гендер хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда реабилитация қилишда комплекс ёндашув», 14.00.12 – Тиббий реабилитология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Tib3226.
Илмий раҳбар: Ризаев Жасур Алимджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарканд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/31.10.2024.Tib.102.03.
Расмий оппонентлар: Хаджиметов Абдугаффор Ахатович, биология фанлари доктори; Саидов Максуд Арифович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертатсия йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Гериатрик беморларнинг функционал фаоллигини тиклаш ва ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган, жинсга асосланган амбулатория реабилитация моделини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
амбулатор шароитда кекса ёшдаги беморлардаги асосий функционал дефицитлар — когнитив, мотор, нутритив, психоэмоционал ва сенсор (кўриш ва эшитиш) бузилишлар, шунингдек ҳаёт сифати ҳамда ижтимоий омилларнинг (ёлғизлик ва эйджизм) комплекс тахлил килинган ва уларнинг гендер ҳусусиятлари илмий жиҳатдан асосланган;
жинслар ўртасидаги клиник ва функционал фарқларини таҳлил қилиш асосида амбулатор шароитда қўлланиладиган тиббий реабилитация модели телемедицина орқали такомилаштирилган;
илк бор амбулатория амалиётида гериатрик беморларда MMSE, MoCA, BDI, MNA, TUG, Barthel ва SF-36 каби мослаштирилган суровномалар асосида хает сифати курсаткичлари бахоланган ва терапевтик жараендаги прогностик ахамияти исботланган;
беморларда ижтимоий адаптация даражасини оширишда гендер-дифференциаллаштирилган реабилитация дастурларининг клиник самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиғи бўйича ягона хулоса 2025 йил 22 майдаги 18/08 – сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: амбулатор шароитда кекса ёшдаги беморлардаги асосий функционал дефицитлар — когнитив, мотор, нутритив, психоэмоционал ва сенсор (кўриш ва эшитиш) бузилишлар, шунингдек ҳаёт сифати ҳамда ижтимоий омилларнинг (ёлғизлик ва эйджизм) комплекс тахлил килинган ва уларнинг гендер ҳусусиятлари илмий жиҳатдан асосланган. Бу бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2025-йил 26-мартдаги № 8-сон баённомаси билан тасдиқланган «Комплексный подход к реабилитации гериатрических пациентов с учетом гендерных особенностей в амбулаторной практике» номли услубий тавсияномада ўз аксини топган. Мазкур таклиф Самарқанд шаҳар 1-сон шифохонаси бўйича 27.03.2025 йилдаги 24-21-сон ва Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси бўйича 10.04.2025 йилдаги 57-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025-йил 22- майдаги 18/08-сон). Ижтимоий самарадорлиги: Бу янгилик кекса аҳолида кенг тарқалган когнитив, мотор ва нутритив чекловларнинг жинс ва ёш бўйича аниқ тенденцияларини очиб берди. Аҳоли орасида геронтологик хатарлар ҳақида хабардорликни ошириш, ижтимоий ёлғизлик, эйджизм ва гендерга боғлиқ психологик тўсиқларни камайтириш имконини берди. Бунда эркакларда саркопения, юрак-қон томир муаммолари, аёлларда эса остеопороз, депрессия ва овқатланиш етишмовчилиги устунлигига асосланган муаммоларга йўналтирилган профилактик ва реабилитацион чора-тадбирларни ишлаб чиқишга замин яратилди. Иқтисодий самарадорлиги: Жинс ва ёшга хос дефицитлар тўғрисидаги маълумотлар асосида ресурслар — диагностика, дори-дормонлар, персонал вақти — мақсадли равишда тақсимланди. Бу орқали такрорий ташрифлар сони 18,7% га, такрорий мурожаатчилар улуши эса 25% дан 12% га қисқарди. Бунинг ўзи, йиллик 150 нафар беморга хизмат кўрсатилганда, камида 31,5 миллион сўмлик соғлиқни сақлаш харажатларини тежаш имконини бериши мумкун. Хулоса: амбулатор шарт-шароитда гериатрик беморларда жинс ва ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда асосий функционал дефицитларнинг аниқланиши ва уларга йўналтирилган комплекс ёндашувнинг ишлаб чиқилиши реабилитация жараёни самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Бу ўз навбатида аҳоли саломатлигини яхшилаш, такрорий касалланишларни камайтириш ва соғлиқни сақлаш тизими харажатларини тежашда муҳим аҳамиятга эга.
иккинчи илмий янгилик: жинслар ўртасидаги клиник ва функционал фарқларини таҳлил қилиш асосида амбулатор шароитда қўлланиладиган тиббий реабилитация модели телемедицина орқали такомилаштирилган. Бу бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2025-йил 26 мартдаги № 8-сон баённомаси билан тасдиқланган «Комплексный подход к реабилитации гериатрических пациентов с учетом гендерных особенностей в амбулаторной практике» номли услубий тавсияномада ўз аксини топган. Мазкур таклиф Самарқанд шаҳар 1-сон шифохонаси бўйича 27.03.2025 йилдаги 24-21-сон ва Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси бўйича 10.04.2025-йилдаги 57-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025-йил 22- майдаги 18/08-сон). Ижтимоий самарадорлиги: Модуляр реабилитация тизими ҳар бир беморнинг ҳолати ва жинсга хос эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда шахсий реабилитация курсини тузиш имконини берди. Бу ҳолат пациентларнинг реабилитация жараёнидаги иштироки ва қониқишини ошириб, уларнинг мустақилликка эришишини тезлаштирди. Модуляр ёндашув реабилитацияни эркаклар ва аёлларда фарқли стратегик асосда амалга оширишни мумкин қилди. Иқтисодий самарадорлиги: Фаол модуляр реабилитация асосида курсни тўлиқ якунловчи беморлар улуши 37,4% дан 62,1% гача ошди. Бу реабилитациянинг самарасини ва барқарорлигини кўрсатади. Қисқа вақтли даволаш, камроқ орқага қайтиш ва камида 25–30 млн сўмлик ижтимоий ва тиббий харажатларнинг олдини олиш имконини беради. Хулоса: жинс ва ёш хусусиятларига таянган ҳолда ишлаб чиқилган модуляр тиббий реабилитация тизими амбулатор амалиётда индивидуал ёндашувни таъминлаб, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, мустақилликка эришишини тезлаштириш ва соғлиқни сақлаш харажатларини камайтиришда муҳим аҳамият касб этди.
учинчи илмий янгилик: илк бор амбулатория амалиётида гериатрик беморларда MMSE, MoCA, BDI, MNA, TUG, Barthel ва SF-36 каби мослаштирилган суровномалар асосида хает сифати курсаткичлари бахоланган ва терапевтик жараендаги прогностик ахамияти исботланган. Бу бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2025-йил 26-мартдаги № 8-сон баённомаси билан тасдиқланган «Комплексный подход к реабилитации гериатрических пациентов с учетом гендерных особенностей в амбулаторной практике» номли услубий тавсияномада ўз аксини топган. Мазкур таклиф Самарқанд шаҳар 1-сон шифохонаси бўйича 27.03.2025 йилдаги 24-21-сон ва Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси бўйича 10.04.2025 йилдаги 57-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025-йил 22- майдаги 18/08-сон). Ижтимоий самарадорлиги: Янги алгоритм мутахассисларга беморнинг умумий ҳолатини тез ва тўлиқ баҳолаш имконини берди. Бу орқали эрта босқичда дефицитларни аниқлаш, индивидуал муаммоларни мақсадли ҳал қилиш ва ижтимоий адаптацияни тезлаштириш имкони яратилди. Ушбу ёндашув беморнинг реабилитация жараёнида ўзини тўлиқ намоён этиши, ўз қобилиятларини тиклаши ва ёлғизлик ҳамда ижтимоий изоляцияни енгишига кўмаклашди. Иқтисодий самарадорлиги: Шкалаларга асосланган баҳолаш орқали ресурслар фақат реал эҳтиёжларга йўналтирилди. Шу йўл билан диагностикалар ва хизматларнинг самарадорлиги ошди. Реабилитациядан кейинги кузатувлар ҳам автоматлаштирилган мониторинг орқали амалга оширилди, бу эса транспорт ва ташкилий харажатларни сезиларли даражада қисқартирди. Амалиётда ушбу алгоритмни жорий этиш орқали умумий хизмат кўрсатиш харажатлари бир неча фоизга камайгани қайд этилди. Хулоса: амбулатор шароитда гендер хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилган комплекс функционал ҳолатни баҳолаш алгоритми дефицитларни эрта аниқлаш, индивидуал реабилитация чораларини белгилаш ва хизмат кўрсатиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
тўртинчи илмий янгилик: беморларда ижтимоий адаптация даражасини оширишда гендер-дифференциаллаштирилган реабилитация дастурларининг клиник самарадорлиги исботланган. Бу бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2025-йил 26-мартдаги № 8-сон баённомаси билан тасдиқланган «Комплексный подход к реабилитации гериатрических пациентов с учетом гендерных особенностей в амбулаторной практике» номли услубий тавсияномада ўз аксини топган. Мазкур таклиф Самарқанд шаҳар 1-сон шифохонаси бўйича 27.03.2025 йилдаги 24-21-сон ва Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси бўйича 10.04.2025 йилдаги 57-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025-йил 22- майдаги 18/08-сон). Ижтимоий самарадорлиги: Тадқиқот натижалари гендерга асосланган реабилитация моделлари реал шароитда бемор ҳаётининг сифатини оширишга, реабилитациядан кейинги адаптацияга ва ижтимоий функцияларни тиклашга хизмат қиладиганини тасдиқлади. Ушбу ёндашув геронтологик ёшдаги беморларни жамиятга қайта жалб этиш, уларнинг ижтимоий изоляциясини олдини олиш, ўзини қадрлаш туйғусини кучайтириш ва ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнайди. Иқтисодий самарадорлиги: Реабилитация курси харажатлари илгариги модельда ўртача 1200000 сўм бўлган бўлса, янги моделда бу 990000 сўмгача камайтирилди. Ҳар бир бемор учун 210000 сўм иқтисодий фойда қайд этилди. Ушбу натижалар амбулатор реабилитация моделининг кенг жорий этилишини иқтисодий жиҳатдан мақбул эканлигини кўрсатади. Хулоса: амбулатор амалиётда илк бор жорий этилган гендер-дифференциаллаштирилган реабилитация дастурларининг самарадорлиги клиник ва статистик жиҳатдан баҳоланиб, самарали эканлиги илмий асосда исботланди. Ушбу ёндашув гериатрик беморларда ҳаёт сифатини ошириш, ижтимоий адаптацияни кучайтириш ва соғлиқни сақлаш харажатларини камайтиришда муҳим аҳамият касб этади.