Алимова Мавлуда Адиз қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида ўқувчиларнинг танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Ped1367
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат педагогика институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат педагогика институти, PhD.03/12.02.2025.Ped.167.01
Илмий раҳбар: Қўлдошев Рустамбек Авезмуродович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор
Расмий оппонентлар: Нуруллаева Шахло Уктамовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор;Йўлдошева Дилором Нигматовна филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида ўқувчиларнинг танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларда танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари ахборотни синтезлаш, муаммога оқилона ечим топиш, мустақил қарор қабул қилиш, ўзлаштирилган билимларни англаш ҳамда рефлекцияга йўналтирилган топшириқларни она тили ва ўқиш саводхонлиги дарслари ўқув мазмунига имплементациялаш (ўқув фаолиятига татбиқ этиш, қўллаш ва жорий этиш) орқали аниқлаштирилди.
бошланғич синф ўқувчиларида танқидий фикрлаш кўникмасини ривожлантириш модели метакогнитив ва фаолиятга йўналтирилган ёндашувларни фикрлар хилма-хиллиги, рефлексив таҳлил ва танқидий фаоллик тамойилларининг интерактив алоқадорлигини таъминлаш ҳамда таълимий ғояларни ўзида акс эттирувчи ташкилий-жараёнли, натижавий-диагностик блокларнинг илмий-методик уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида ўқувчиларнинг танқидий фикрлашини ривожлантириш методикаси РАФТ, кутилмаган савол, қарши нуқта, мулоҳаза каби интерфаол таълим платформаси ёрдамида муаммоли матн, қиёсий савол, таҳлилий машқ мазмунидаги ўқув топшириқларини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида “Эвристик”, “Интерактив-коммуникатив” ва “Компетенсиявий” педагогик парадигмаларини ПИРЛС халқаро баҳолаш дастури талабига методик жиҳатдан уйғунлаштириш асосида, ўқувчиларнинг танқидий фикрлашини ривожлантириш самарадорлиги уларнинг таҳлил қилиш, ахборотни баҳолаш, далиллар билан асослаш ва тўғри қарор қабул қилиш кўникмаларини такомиллаштириш орқали оширилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олинган илмий натижалар қуйидаги ишларда жорийланган:
ўқувчиларда танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари – маълумотни таҳлил қилиш ва баҳолаш, муаммоли вазиятларда мустақил қарор қабул қилиш, ўзлаштирилган билимларни англаш ҳамда рефлекцияга йўналтирилган топшириқларни она тили ва ўқиш саводхонлиги дарслари ўқув мазмунига имплементациялаш (ўқув фаолиятига татбиқ этиш, қўллаш ва жорий этиш)га оид таклиф ва тавсиялардан “Она тили ўқитиш методикаси” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган ва ўқув жараёнига татбиқ этилган. (Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сонли буйруғи асосида берилган 258-0353-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида ўқувчиларнинг танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш дарслари жараёнида дидактик ўйинларни уюштириш ҳамда матн таҳлили, савол-жавоблар, муҳокамалар, эссе ёзиш орқали ўқувчилар фикрни таҳлил қилишга, луғат устида ишлаш орқали ўқувчиларнинг амалий кўникмаларини янада такомиллаштиришга эришилган;
бошланғич синф ўқувчиларида танқидий фикрлаш кўникмасини ривожлантириш модели конструктив ва фаолиятга асосланган ёндашувларни умумметодик тамойиллар (фикрлар хилма-хиллиги, ўз фикрига қайта мурожаат қилиш, танқидий фаоллик) билан интеграциялаш, шунингдек танқидий фикрлашга йўналтирилган таълимий ғояларни ўзида акс эттирувчи ташкилий-жараёнли ҳамда натижавий-диагностик блоклар узвийлигини таъминлашга доир хулосалардан “Она тили ўқитиш методикаси” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган ва ўқув жараёнига татбиқ этилган. (Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сонли буйруғи асосида берилган 258-0398-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, она тили ва ўқиш саводхонлиги дарслари жараёнида, ўқувчиларнинг танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш, дидактик ўйинларни уюштириш ҳамда луғат устида ишлаш орқали ўқувчиларнинг амалий кўникмаларини янада такомиллаштиришга эришилган;
она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида ўқувчиларнинг танқидий фикрлашини ривожлантириш методикаси РАФТ, кутилмаган савол, қарши нуқта, мулоҳаза каби интерфаол таълим платформаси ёрдамида муаммоли матн, қиёсий савол, таҳлилий машқ мазмунидаги ўқув топшириқларини ишлаб чиқишга доир амалий тавсиялардан “Она тили ўқитиш методикаси” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган ва ўқув жараёнига татбиқ этилган. (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 7-май 04-38-2105-сон маълумотномаси). Натижада она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида ўқитувчи-ўқувчиларни танқидий фиклаш кўникмаларини моделлаштиришда таянч компетенсияни ривожлантиришнинг методик таъминотини такомиллаштиришга эришилган;
она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида "Эвристик", "Интерактив-коммуникатив" ва "Компетенсиявий" педагогик парадигмаларини ПИРЛС халқаро баҳолаш дастури талабига методик жиҳатдан уйғунлаштириш асосида, ўқувчиларнинг танқидий фикрлашини ривожлантириш самарадорлиги уларнинг таҳлил қилиш, ахборотни баҳолаш, далиллар билан асослаш ва тўғри қарор қабул қилиш кўникмаларини такомиллаштиришга доир хулосалар  “Она тили ўқитиш методикаси” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган ва ўқув жараёнига татбиқ этилган. (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 7-май 04-38-2105-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг тил бойлигини кенгайтириш, мантиқий ва ифодали нутқини ривожлантириш билан бир қаторда, уларни мустақил ва танқидий фикрлашга ўргатиш, ўқиш ва ёзиш кўникмаси, ўқилган матнни чуқур тушуниш, таҳлил қилиш, баҳолаш ва хулосалаш малакасини бойитишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish