Туйчиева Саодат Меликузиевнанинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Бўлажак мутахассисларда касбий амалий компетентликни динамик ривожлантиришнинг психологик хусусиятлари», 19.00.06– Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.DSc/P258.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02
Расмий оппонентлар: Абдурасулов Рустам Абдураимович, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Назаров Акмал Мардонович, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Халилова Наргиза Икромалиевна, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот:Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бўлажак мутахассисларда касбий амалий компетентликни динамик ривожлантиришнинг психологик хусусиятларини очиб бериш орқали бўлажак мутахассисларнинг касбий ривожланишида Ҳард скиллс ва Софт скиллс амалий кўникма ва малакаларни ривожлантириш, бўлажак мутахассислар, жумладан педагог-психологларнинг касбий амалий компетентлигини ривожланишининг методологик асоси, компетентлик ёндасув асосида ривожлантирувчи дастур яратиш ва психологик-педагогик тавсияларни ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак педагог-психологларнинг касбий амалий компетентлигини ривожлантиришда «рақобатбардош мутахассис» образининг эмпатия, ташкилотчилик, коммуникативлик, ўз-ўзини фаоллаштириш билан боғлиқ профессионал сифатларга интегратив намоён бўлиши муҳимлиги туфайли касбий идентификасиянинг когнитив-семантик, ҳиссий-иродавий хусусиятларнинг динамик шаклланиши асосида Ҳард ва Софт скиллс кўникмаларига уйғунлашуви аниқланган;
бўлажак мутахассисларнинг касбий компетентлигини динамик ривожлантириш жараёнида 4+2 (4 кун назарий таълим, 2 кун амалиёт), 5+1 (5 кун назарий таълим, 1 кун амалиёт) амалиётларнинг педагог-психологлардаги Ҳард ва Софт скиллс кўникмаларини шаклланишига кўра “инсон-инсон” муносабатларида сухбатдошнинг шахсиятидаги “ўзига хос қизиқарли ўзгаришлар билан боғлиқ далиллар”ни интеллектуал ҳисларни фаоллашуви орқали ўрганишга интилишнинг интуитив ва рефлексив эмпатия асосида намоён бўлишига эришиш муҳимлиги далилланган;
бўлажак педагог-психологларда Софт ва Ҳард скиллс кўникмаларига боғлиқ касбий амалий компетентликни ривожлантиришда ижтимоий муносабатлардаги ахборотларни адекват идрок қилиш, уларни сақлаш ҳамда атрофдагиларга етказиш қобилиятини малакавий амалиёт орқали интеллектуал хислар, мантиқий тафаккур билан уйғун намоён бўлишига кўра шахснинг мулоқотда ўзини ўзи бошқариш хусусиятини аффилятив мотивлар асосида рефлексив эмпатияга боғлиқ шаклланишини таъминлаш муҳимлиги далилланган;
бўлажак педагог-психологларнинг индивидуал-типологик хусусиятларига кўра малакавий амалиёт жараёнида инсонлар билан муносабатларни конструктив йўлга қўйишга оид назарий билимларни амалий фаолиятга интеграсиялаш, инқирозли вазиятдаги инсоннинг психоемосионал ҳолатига интегратив таъсир этиш юзасидан қарорларни қабул қилиш кўникмаларини ривожланишига асосланиб касбий амалий компетентлик экстроверсия ва интроверсия даражасига боғлиқ равишда Селф-менежмент орқали динамик намоён бўлиши аниқланган;
бўлажак мутахассисларда касбий амалий компетентликни ривожлантириш модели малакавий амалиёт (4+2, 5+1) жараёнида талабаларнинг назарий билимларни амалда қўллаши ақлий, ижтимоий, ҳиссий-иродавий хусусиятларни “мижоз-психолог” диадаси таъсирида динамик шаклланишига олиб келганлиги туфайли “касбий мобиллик”, “стрессга чидамлилик”, “эмпатиявийлик” сифатларини психолог образи ҳақидаги тасаввурлар орқали уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Бўлажак мутахассисларда касбий амалий компетентликни динамик ривожлантиришнинг психологик хусусиятларини тадқиқ этишдан олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак педагог-психологларнинг касбий амалий компетентлигини ривожлантиришда «рақобатбардош мутахассис» образининг эмпатия, ташкилотчилик, коммуникативлик, ўз-ўзини фаоллаштириш билан боғлиқ профессионал сифатларга интегратив намоён бўлиши муҳимлиги туфайли касбий идентификасиянинг когнитив-семантик, ҳиссий-иродавий хусусиятларнинг динамик шаклланиши асосида Ҳард ва Софт скиллс кўникмаларига уйғунлашуви аниқланган тавсиялар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024- йил 7- декабрдаги 286-сон маълумотномасига асосан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модули мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024- йил 10- декабрдаги 286-а сон маълумотномаси). Натижада бўлажак мутахассисларни касбий ривожланишида Ҳард скиллс ва Софт скиллс амалий кўникма ва малакаларни тадқиқ этиш, ривожлантириш ва бўлажак мутахассисни амалий касбий компетентлигини ривожланиш динамикасини тадқиқ этиш психологик хусусиятлари ҳамда касбий тайёргарлик даражасини ривожланишига таъсир этувчи омилларни аниқлашга эришилган;
бўлажак мутахассисларнинг касбий компетентлигини динамик ривожлантириш жараёнида 4+2 (4 кун назарий таълим, 2 кун амалиёт), 5+1 (5 кун назарий таълим, 1 кун амалиёт) амалиётларнинг педагог-психологлардаги Ҳард ва Софт скиллс кўникмаларини шаклланишига кўра “инсон-инсон” муносабатларида сухбатдошнинг шахсиятидаги “ўзига хос қизиқарли ўзгаришлар билан боғлиқ далиллар”ни интеллектуал ҳисларни фаоллашуви орқали ўрганишга интилишнинг интуитив ва рефлексив эмпатия асосида намоён бўлишига эришиш муҳимлиги далилланган маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024- йил 7- декабрдаги 286-сон маълумотномасига асосан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модули мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024- йил 10- декабрдаги 286-а сон маълумотномаси). Натижада бўлажак мутахассисларнинг касбий компетентлигини динамик ривожлантириш шахс адаптивлиги, эмпатиявий хусусиятларнинг касбиу компетентликка таъсири борасидаги билимлар моҳияти бойитилган;
бўлажак педагог-психологларда Софт ва Ҳард скиллс кўникмаларига боғлиқ касбий амалий компетентликни ривожлантиришда ижтимоий муносабатлардаги ахборотларни адекват идрок қилиш, уларни сақлаш ҳамда атрофдагиларга етказиш қобилиятини малакавий амалиёт орқали интеллектуал хислар, мантиқий тафаккур билан уйғун намоён бўлишига кўра шахснинг мулоқотда ўзини ўзи бошқариш хусусиятини аффилятив мотивлар асосида рефлексив эмпатияга боғлиқ шаклланишини таъминлаш муҳимлиги далилланган тавсиялар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024- йил 7- декабрдаги 286-сон маълумотномасига асосан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модули мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024- йил 10- декабрдаги 286-а сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлашнинг амалий йўналтирилган методларини қўллашнинг илмий ҳамда амалий- услубий базаси такомиллаштирилган;
бўлажак педагог-психологларнинг индивидуал-типологик хусусиятларига кўра малакавий амалиёт жараёнида инсонлар билан муносабатларни конструктив йўлга қўйишга оид назарий билимларни амалий фаолиятга интеграсиялаш, инқирозли вазиятдаги инсоннинг психоемосионал ҳолатига интегратив таъсир этиш юзасидан қарорларни қабул қилиш кўникмаларини ривожланишига асосланиб касбий амалий компетентлик экстроверсия ва интроверсия даражасига боғлиқ равишда Селф-менежмент орқали динамик намоён бўлиши аниқланган маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024- йил 7- декабрдаги 286-сон маълумотномасига асосан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модули мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024- йил 10- декабрдаги 286-а сон маълумотномаси). Натижада индивидуал-типологик хусусиятларига кўра малакавий амалиёт жараёнида инсонлар билан муносабатларни конструктив йўлга қўйишга оид назарий билимларни амалий фаолиятга интеграсиялаш тизими таклиф этилган.
бўлажак мутахассисларда касбий амалий компетентликни ривожлантириш модели малакавий амалиёт (4+2, 5+1) жараёнида талабаларнинг назарий билимларни амалда қўллаши ақлий, ижтимоий, ҳиссий-иродавий хусусиятларни “мижоз-психолог” диадаси таъсирида динамик шаклланишига олиб келганлиги туфайли “касбий мобиллик”, “стрессга чидамлилик”, “эмпатиявийлик” сифатларини психолог образи ҳақидаги тасаввурлар орқали уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилганлигига оид маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024- йил 7- декабрдаги 286-сон маълумотномасига асосан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модули мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024- йил 10- декабрдаги 286-а сон маълумотномаси). Натижада бўлажак педагог-психологларни касбий фаолиятга тайёрлашнинг касбий малакавий амалиётлари (5+1, 4-+2, ишлаб чиқариш амалиёти)ни такомиллаштиришнинг психологик механизми ва унинг мувофиқлаштиришнинг илмий-методик таъминотини бойитилишига эришилган ҳамда олий таълим тизимида ўқув ва амалиёт жараёнини ташкил этувчи педагоглар, бўлажак мутахассисларга психологик тавсиялар ишлаб чиқилган.