Ахмедова Фируза Анваровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): Тортувчи тармоқни ёндош линияларга таъсирини камайтириш усулларини такомиллаштириш, 05.08.05 – “Темир йўлларининг ҳаракатланувчи таркиби, поездларни тортиш ва электрлаштириш”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2024.4.PhD/Т5150
Илмий раҳбар: Болтаев Отабек Ташмухамматович, техника фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/31.08.2022.Т.73.07 рақамли Илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: Гайибов Тулкин Шерназарович, техника фанлари доктори, профессор; Файзуллаев Жовҳарбек Султон ўғли, техника фанлари номзоди (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси энергетика муаммолари институти. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: тортувчи тармоқни ёндош линияларга таъсирини камайтириш ва турли яқинлашиш кенгликларида ёндош линияларда ҳосил бўладиган кучланишларни аниқлаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тортувчи тармоқни ёндош линияларга электромагнит таъсирининг математик ва компютер моделлари ёндош линиялар тескари таъсирини инобатга олиш орқали ишлаб чиқилган;
тортувчи тармоқнинг турли режимлари ва турли яқинлашиш кенгликларида ёндош линияларда ҳосил бўладиган кучланишларни аниқлаш усули тизимларнинг фазавий координаталарини инобатга олиш орқали такомиллаштирилган;
тармоқланган экранловчи ва кучайтирувчи ўтказгичларни қўллаш орқали тортувчи тармоқнинг ёндош линияларга таъсирларини камайтириш усули такомиллаштирилган;
симметрияловчи трансформаторли таъминот тизимини қўллаш орқали тортувчи тармоқнинг ёндош линияларга таъсирларини камайтириш усули такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тортувчи тармоқнинг индуксияланган кучланиши ва уни ёндош линияларга таъсирини тадқиқ қилиш бўйича олинган натижалар асосида:
тортувчи тармоқни ёндош линияларга электромагнит таъсирининг математик ва компютер моделлари “1-сон Электромонтаж поезди” МЧЖ, “Йўл электротехника лабораторияси”да индуксияланган кучланишларни назорат қилиш ва унинг қийматини аниқлаш ҳамда ўзгариш ҳолати ҳақидаги маълумотларни олиш учун жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлигининг 2025 йил 9 октябрдаги 4/Э1430 – сон маълумотномаси). Натижада тортувчи тармоқ ва ёндош линияларга хизмат кўрсатувчи ишчи ходимларнинг хавфсизлигини таъминлашга эришилган.
тортувчи тармоқнинг турли режимлари ва турли яқинлашиш кенгликларида ёндош линияларда ҳосил бўладиган кучланишларни аниқлаш усули “1-сон Электромонтаж поезди” МЧЖ, “Йўл электротехника лабораторияси”да индуксияланган кучланишларни юқори аниқликда ҳисоблаш ва уни линия бўйлаб тақсимланишини аниқлаш учун жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлигининг 2025 йил 9 октябрдаги 4/Э1430 – сон маълумотномаси). Натижада индуксияланган кучланишларни 1.5÷2.5% гача юқори аниқликда ҳисоблашга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish