Мамарахимова Нафиса Иброхимовнанинг
Педагогика фанлари  бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи): “Бадиий матн асосида бошланғич синф ўқувчилари ижодий тафаккурини шакллантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим) 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Ped8231.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент амалий фанлар университети 
Илмий раҳбар: Фарсахонова Дилафруз Ризахановна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, 
доцент
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: А.Авлоний номидаги педагогик миллий маҳорат  институти, PhD.28/30.12.2019.Ped.68.01.
  Расмий оппонентлар: Абдуллаева Шахзода Абдуллаевна педагогика фанлари доктори, профессор, Шодиева Матлуба Жўраевна педагогика фанлари доктори (DSc), доцент
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади бадиий матн асосида бошланғич синф ўқувчиларининг ижодий тафаккурини шакллантириш методикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқувчиларида бадиий матн асосида ижодий тафаккурни шакллантиришнинг педагогик имкониятлари халқаро баҳолаш дастури талабларини миллий ўқитиш тизими билан ўзаро уйғунлигининг коллоборативлик (ҳамкорик) даражасини таъминлашда мотивацион-миллий қадриятли, коммуникатив-ўзбекона-мулоқот, когнитив-анъаналарга йўналтирилган ёндашувларга устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
бадиий матн асосида бошланғич синф ўқувчиларининг ижодий тафаккурини шакллантириш методикаси “рақамли сюжет қуриш ва таҳлил”, “аудио-матн-мантиқ” занжири, “танқидий саволлар модели”, “мултимодал матн талқини симуляцияси” каби интерфаол топшириқларни мантиқий-креатив-танқидий (30/30/40) фикрлаш компетенсияларини дидактик мақсадларга мос уйғунлаштириш ҳамда бадиий саводхонликни ривожлантиришга йўналтирилган комплекс методик тизим такомиллаштирилган;
бадиий матн асосида бошланғич синф ўқувчиларининг ижодий тафаккурини шакллантириш модели ўқувчиларда бадиий ижодкорликни ривожлантиришга қаратилган “Персонаж овози”, “Ортиқча сўз”, “Қофия”, эвристик ўйин-топшириқ каби таълимий методлар орқали матнни тинглаб тушуниш ва англаш даражаларини ривожлантиришга қаратилган ўқув-когнитив ва тарбиявий фаолиятнинг интегратив хусусиятларини дидактик жараённинг тузилмавий траекториясига мақсадли йўналтириш асосида такомиллаштирилган; 
бошланғич синф ўқувчиларининг бадиий матн асосида ижодий тафаккурини шакллантириш самарадорлиги лойиҳавий фаолият, муаммоли ўқитиш, коммуникатив компетенсия, бадиий ва ижодий тафаккурни шакллантиришда ижодкор яратувчи, изланувчан топағон, қизиқувчан сайёҳ ва нокреатив каби кўрсаткичлари билан боғлиқлигини реалистик ҳисобга олиш асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бадиий матн асосида бошланғич синф ўқувчиларининг ижодий тафаккурини шакллантириш методикасини аниқлаштириш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида: 
бошланғич синф ўқувчиларида бадиий матн асосида ижодий тафаккурни шакллантиришнинг педагогик имкониятлари халқаро баҳолаш дастури талабларини миллий ўқитиш тизими билан ўзаро уйғунлигининг коллоборативлик (ҳамкорик) даражасини таъминлашда мотивацион-миллий қадриятли, коммуникатив-ўзбекона-мулоқот, когнитив-анъаналарга йўналтирилган ёндашувларга устуворлик бериш асосида аниқлаштиришга оид таклифлардан “Она тили ва болалар адабиёти” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 438-сонли буйруғи билан тасдиқланган 438358-рақамли гувоҳномаси ҳамда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2025-йил 
27-февралдаги 11-05-1300/04-сонли маълумотномаси). Натижада бадиий матн асосида бошланғич синф ўқувчиларининг ижодий тафаккурини шакллантириш босқичлари ҳамда уларда қўлланилувчи методлардан фойдаланишнинг дидактик таъминотини оммалаштиришга шароит яратилган;
бадиий матн асосида бошланғич синф ўқувчиларининг ижодий тафаккурини шакллантириш методикаси “рақамли сюжет қуриш ва таҳлил”, “аудио-матн-мантиқ” занжири, “танқидий саволлар модели”, “мултимодал матн талқини симуляцияси” каби интерфаол топшириқларни мантиқий-креатив-танқидий (30/30/40) фикрлаш компетенсияларини дидактик мақсадларга мос уйғунлаштириш ҳамда бадиий саводхонликни ривожлантиришга йўналтирилган комплекс методик тизим такомиллаштиришга оид таклифлардан “Она тили ва болалар адабиёти” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган ҳамда Ўзбекистон миллий телерадиоканалида “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт” кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 
2025-йил 27-февралдаги 11-05-1300/04-сонли маълумотномаси ҳамда Ўзбекистон миллий телерадиоканалининг 2023-йил 4-декабрдаги 04-36-1826-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчилар ижодий тафаккурини шакллантириш методикаси мантиқий, креатив ва танқидий фикрлашга йўналтирилган интерфаол топшириқлар асосида такомиллаштирилган; 
бадиий матн асосида бошланғич синф ўқувчиларининг ижодий тафаккурини шакллантириш модели ўқувчиларда бадиий ижодкорликни ривожлантиришга қаратилган “Персонаж овози”, “Ортиқча сўз”, “Қофия”, эвристик ўйин-топшириқ каби таълимий методлар орқали матнни тинглаб тушуниш ва англаш даражаларини ривожлантиришга қаратилган ўқув-когнитив ва тарбиявий фаолиятнинг интегратив хусусиятларини дидактик жараённинг тузилмавий траекториясига мақсадли йўналтириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлардан “Ҳуснихат ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сонли буйруғи билан тасдиқланган 55123-рақамли гувоҳномаси ҳамда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2025-йил 27-февралдаги 
11-05-1300/04-сонли маълумотномаси). Натижада таклиф ва тавсиялар асосида бошланғич синф ўқувчилари ижодий тафаккурини шакллантириш методикаси такомиллаштирилган. 
бошланғич синф ўқувчиларининг бадиий матн асосида ижодий тафаккурини шакллантириш самарадорлиги лойиҳавий фаолият, муаммоли ўқитиш, коммуникатив компетенсия, бадиий ва ижодий тафаккурни шакллантиришда ижодкор яратувчи, изланувчан топағон, қизиқувчан сайёҳ ва нокреатив каби кўрсаткичлари билан боғлиқлигини реалистик ҳисобга олиш асосида аниқлаштиришга оид таклифлардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган Ф-7-13-сонли “Адабиётшунослик тарихининг фундаментал тадқиқи” мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажарилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2024-йил 31-январдаги 04/11-911-сонли маълумотномаси). Натижада бошланғич синф ўқувчиларининг нутқий компетенсияларини ривожланиши матнни ўқиб ва тинглаб тушуниш кўникмаларини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish