Вахабова Насиба Абдулхамидовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифти (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талаба қизларни оилавий ҳайотга таййорлашнинг педагогик механизмларини такомиллаштириш”, 13.00.01. Педагогика назарийаси. Педагогик таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2023.3. PhD/Ped2673
Илмий раҳбар: Акрамов Хуснитдин Мухитдинович педагогика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02.
Расмий оппонентлар: Хўжамбердиева Шахноза Кўпайсиновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Солихўжаева Дилдора Абдураимовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат педагогика университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талаба қизларни оилавий ҳаётга тайёрлашнинг педагогик механизмларини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Талаба қизларни оилага тайёрлашнинг ижтимоий, педогогик ва психологик детерменантлари ҳамда компонентлари таълим мақсадлари ва оила функсияларини оъзоро аксиологик қадриятлар уйғунлигида тарбиявий таъсир даражасини оширишга хизмат қилувчи интегратив муҳитни ташкил этиш орқали очиб берилган;
Белл-Ланкастер тизими асосида талаба қизларнинг оилавий муносабатларга қадриятли ёндашувни сингдирувчи таълимий муҳит самарадорлигини таъминлаш замонавий шахс сифатлари (активлик, етакчилик, ижодкорлик, инноваторлик, ташаббускорлик) асосида такомиллаштирилган;
талаба қизларнинг оилага тайёрлигини ижтимоий ва тарбиявий меъёрларга асосланган функсионал модел ҳамда уларни рефлексив фаолиятини ривожлантирувчи “Оилавий ҳаётга бир қадам” мобел илова орқали баҳолаш мезонлари(мотивацион, фаолиятга доир, когнитив, рефлексив) асосида аниқлашга устворлик берилган;
талаба қизларни оилавий ҳаётга тайёрлашнинг функсионал механизми ҳамкорликда ўқитиш ва амалий дидактик машғулотларни лойиҳалашнинг амалий топшириқлар, интерактив таълим, тренг, мустақил таълим шакллари ва функсионал тизимли вазифаларни киритишга асосланган педагогик шарт-шароитлар орқали модернизация қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талаба қизларни оилавий ҳаётга тайёрлашнинг педагогик механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
талаба қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш жараёнининг педагогик-психологик детерминантлари ва компонентлари та'лим мақсадлари ва оила функсияларини о'заро аксиологик қадриятлар уйғунлигида тарбиявий таъсир даражасини оширишга хизмат қилувчи интегратив муҳитни ташкил этиш орқали очиб беришга доир консептуал ғоя ва таклифлардан “Қалб - меҳри” аёллар ва уларнинг оилаларини ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш марказининг 2021-йил 1-ноябрдан 2023-йил 30-апрелгача Олий мажлис жамоат фонди томонидан “Аёлларни тайзиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш ҳамда гендер тенглиги тўғрисида”ги қонунларнинг ижросини бажарилишини тарғиб қилишнинг инновацион усуллари номли грант лойиҳа доирасида фойдаланилган (“Қалб - меҳри” аёллар ва уларнинг оилаларини ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш марказининг (2023 йил 20 ноябрдаги №-11сонли маълумотномаси). Натижада, Педагогика ва психология йўналиши талаба қизларини ижтимоий-педагогик фаолиятга тайёрлаш самарадорлигини оширишга эришилган;
Белл-Ланкастер тизими асосида талаба қизларнинг оилавий муносабатларга қадриятли ёндашувни сингдирувчи таълимий муҳит самарадорлигини таъминлаш замонавий шахс сифатлари (активлик, етакчилик, ижодкорлик, инноваторлик, ташаббускорлик) асосида такомиллаштирилганлигига доир таклиф ва тавсиялардан 2022-2023 йилларда бажарилган 02-01/33-рақамли Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг “Хотин-қизларнинг асосий ҳаётий қадриятларига эришиш йўлларининг социологик тадқиқи” номли грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган. (Ўзбекистон аёллар ва қизлар уюшмаси Наманган вилояти худудий бўлимининг 15.11.2023 йил 17-сонли маълумотномаси). Натижада ҳамкорлик педагогикасининг консептуал ғояларини таълим-тарбия жараёнига татбиқ этишни такомиллаштиришга эришилган;
талаба қизларнинг оилавий ҳаётга тайёргарлигини ижтимоий ва тарбиявий меъёрларга асосланган функсионал модел ҳамда уларнинг рефлексив фаолиятини ривожлантирувчи “Оилавий ҳаётга бир қадам” мобел илова орқали баҳолаш мезонлари(мотивацион, фаолиятга доир, когнитив, рефлексив) асосида аниқлашга устворлик беришга оид таклиф ва тавсияларидан “Интеллект” минтақавий тадқиқотлар маркази томонидан 2022 йил июн-декабр ойларида бажарилган “Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш: муаммо-таҳлил-ечим” номли грант лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (“Интеллект” Наманган вилояти минтақавий тадқиқотлар марказининг 2023 йил 14 ноябрдаги №-8/23-сонли маълумотномаси). Натижада, талаба қизларини оилавий ҳаётга тайёрлашда коррексион-профилактик чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга эришилган;
талаба қизларни оилавий ҳаётга тайёрлашнинг функсионал механизми ҳамкорликда ўқитиш ва амалий дидактик машғулотларни лойиҳалашнинг амалий топшириқлар, интерактив таълим, тренг, мустақил таълим шакллари ва функсионал тизимли вазифаларни киритишга асосланган педагогик шарт-шароитлар орқали модернизациялашга доир таклиф ва тавсиялардан Олий та'лимнинг 5110900 - Педагогика-психология бакалавриат таълим йўналиши учун “Оила педагогикаси” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий та'лим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йилнинг 29-майдаги 232-сонли буйруғи). Натижада, педагогика-психология бакалавриат таълим йўналиши учун илмий методологик адабиётлар та'миноти ҳамда уни мазмунан бойитишига,шунингдек, талаба қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш самарадорлигини оширишга эришилган.