Рахимова Гуларо Ибрагимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шиҳобиддин ас-Суҳравардийнинг фалсафий ғоялари асосида талабаларда маънавий-ахлоқий жиҳатларни ривожлантириш методикаси” мавзусидаги 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (фалсафа).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Ped6168
Илмий раҳбар: Хажиева Максуда Султановна, Педагогика фанлари доктори , профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат педагогика институти ҳузуридаги PhD.03/31.10.2024.Ped.187.01
Расмий оппонентлар: Киямов Нишон Садикович педагогика фанлари доктори, профессор, Қурбонов Жасурбек Акмалжонович педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Шиҳобиддин Суҳравардийнинг фалсафий ғоялари асосида талабаларда маънавий-ахлоқий жиҳатлатни такомиллаштиришга йўналтирилган илмий-методик тавсияларни ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Шиҳобиддин Суҳравардийнинг фалсафий ғоялари асосида талабаларда маънавий - ахлоқий жиҳатларни такомиллаштиришнинг дидактик имкониятлари таълим жараёнида касбга лойиқлик, самарали мулоқот, эмпатия, дифференциация, ҳалоллик, намуна бўлиш, самимийлик, билвосита мулоқот каби тамойилларга дескриптив жиҳатдан ёндашиш асосида аниқланган;
Шиҳобиддин Суҳравардийнинг фалсафий ғоялари асосида талабаларда маънавий - ахлоқий жиҳатларини ривожлантириш модели таълим жараёнида талабаларнинг ўзини англаш, ахлоқий танловни онгли амалга оширишга йўналтирилган “ички нур – билим – амал – ахлоқий тажриба” босқичлари орқали маърифий ва руҳий тажрибани уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
Шиҳобиддин Суҳравардийнинг фалсафий ғоялари асосида талабаларда маънавий - ахлоқий жиҳатларни ривожлантириш методикаси таълим жараёнига нур, маърифат ва камолотнинг ўзаро боғлиқлиги асосида рефлексив таҳлил, маънавий диалог, мантиқий фикрлаш машғулотларини қиёсий ва инвариант тадбиқ этиб диагностик, интегратив ва инкрементал таълим воситаларидан фойдаланиш ва адаптация қилиш имкониятларини очиб беришни назарда тутган ҳолда такомиллаштирилган;
Шиҳобиддин Суҳравардийнинг фалсафий ғоялари асосида талабаларда маънавий - ахлоқий жиҳатларини ривожлантириш методикаси самарадорлиги талабаларнинг маънавий онг, ахлоқий қадрият ва шахсий масъулият даражасини аниқлаш имконини берувчи “нурнинг маърифатга айланиши” консепсияси асосида ишлаб чиқилган маънавий-ахлоқий тарбия мезонлари ва индикаторлари тизими боʻйича ахлоқий рефлекция, ўзини таҳлил қилиш ва маънавий уйғониш кўникмаларини ривожлантириш асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Шиҳобиддин Суҳравардийнинг фалсафий ғояларидан талаба ёшларни тарбиялашда қўллашга доир тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш асосида:
Шиҳобиддин Суҳравардий фалсафий ғояларининг таълим жараёнида касбга лойиқлик, самарали мулоқот, эмпатия, дифференциация, ҳалоллик, намуна бўлиш, самимийлик, билвосита мулоқот каби тамойилларини дескриптив жиҳатлари очиб берилган тадқиқот натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим,фан ва инновациялар вазирлигининг 333-178 рақамли “Умумий педагогика ва психология” номли дарслигида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим,фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 6-сентябрдаги 333-сонли буйруғи). Натижалар ёшлар учун ахлоқий маданиятни юксалтиришга хизмат қилувчи замонавий касбий ёндашувлар ва технологияларни ишлаб чиқишда кенг фойдаланилган;
Шиҳобиддин Суҳравардийнинг фалсафий ғоялари асосида талабаларда маънавий - ахлоқий фазилатларини ривожлантириш модели таълим жараёнида талабаларнинг ўзини англаш, ахлоқий танловни онгли амалга оширишга йўналтирилган “ички нур – билим – амал – ахлоқий тажриба” босқичлари орқали маърифий ва руҳий тажрибани уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилганлигига оид хулосалар педагогика йўналишида «Бошланғич таълим педагогикаси» номли дарслик ичидаги мавзуларга сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим,фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 22 декабрдаги 537-03-828-сон маълумотномаси). Натижалар ёшлар учун ахлоқий маданиятни юксалтиришга хизмат қилувчи замонавий касбий ёндашувлар ва технологияларни ишлаб чиқишда кенг фойдаланилган;
Суҳравардийнинг фалсафий ғояларини ўқитишни таълим жараёнига нисбатан қиёсий ва инвариант тадбиқ этишда диагностик, интегратив ва инкрементал таълим воситаларидан фойдаланиш ва уларни адаптация қилиш имкониятлари очиб берилганлигига оид хулоса ва таклифларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг бир қатор тарғибот дастурларни амалга оширишда фойдаланилган. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муасасаси 2024 йил 10 декабрдаги 04/36-1269-сон маълумотномаси).Натижада ушбу ёндашувлар асосида амалга оширилган дастурлар Суҳравардий фалсафий ғояларининг нафақат назарий, балки амалий аҳамиятга эгалигини исботлаб берди. Шунингдек, улар миллий таълим ва маънавий тарғибот тизимини бойитишга хизмат қилишини кузатиш мумкин.
Шиҳобиддин Суҳравардийнинг фалсафий ғоялари асосида талабаларда маънавий - ахлоқий фазилатларини ривожлантириш методикаси самарадорлиги талабаларнинг маънавий онг, ахлоқий қадрият ва шахсий масъулият даражасини аниқлаш имконини берувчи “нурнинг маърифатга айланиши” консепсияси асосида ишлаб чиқилган маънавий-ахлоқий тарбия мезонлари ва индикаторлари тизими боʻйича ахлоқий рефлекция, ўзини таҳлил қилиш ва маънавий уйғониш кўникмаларини ривожлантиришда доир хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим,фан ва инновациялар вазирлигининг 333-178 рақамли “Умумий педагогика ва психология” номли дарслигида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим,фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 6-сентябрдаги 333-сонли буйруғи). Натижада мазкур ёндашувлар асосида татбиқ этилган дастурлар Суҳравардийнинг фалсафий қарашлари фақат назарий эмас, балки амалий жиҳатдан ҳам муҳим ўрин тутишини тасдиқлаб, миллий таълим ҳамда маънавий-маърифий тарғибот тизимини янада бойитишга хизмат қилишини кузатиш мумкин.