Халиков Акбар Тиловбердиевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
“Умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларининг фрилансерликка оид компетенсияларини шакллантириш методикасини такомиллаштириш”. 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Ped5183.
Илмий раҳбар: Ўтапов Тойир Усмонович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, DSc.17/7.06.2024.К/Т.06.03.
Расмий оппонентлар: Ҳоликулова Феруза Хасановна, педагогика фанлари доктори, доцент; Каршиева Дилноза Уткиржоновна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларининг фрилансерликка оид компетенсияларини шакллантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўқувчиларнинг фрилансерликка оид компетенсияларини шакллантиришнинг огоҳлик ва изланиш, асосий, техник ва тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш, портфолиони ривожлантириш, узлюксиз ўрганиш ҳамда такомиллаштириш босқичлари ахборот-таълим муҳитлари, фрилансерлик платформаларидан фойдаланишга устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
“Информатика ва ахборот технологиялари” фанини ўқитиш жараёнида ўқувчиларда фрилансерликка оид компетенсияларни шакллантиришни ташкилий-тузилмавий модели компютерли, веб-квест таълим технологияларини фрилансерлик таълимига адаптив йўналтиришнинг ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
умумий ўрта таълим мактаблари 8-синф ўқувчиларининг фрилансерликка доир машғулотларининг ўқув-ташкилий тузилмаси ҳамда босқичлари веб-квест таълим технологияси, вебга мослаштирилган ўқув ресурслар билан ишлаш компетентлигига кўра тизимлаштириш ва интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг фрилансерликка оид компетенсияларини шакллантиришда дарсдан ташқари фаолиятдан фойдаланиш асосида мулоқот ва касбий кўникмаларини шакллантириш, ташкилотчилик қобилиятларини эгаллаш, ўзини-ўзи бошқариш, масъулият кўникмаларини ошириш, креатив фикрлашини, жамоада ишлаш ҳамда ўзига ишонтириш кўникмаларини ривожлантириш босқичлари тизимлаштириш асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларининг фрилансерликка оид компетенсияларини шакллантириш методикасини такомиллаштиришга оид ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
ўқувчиларнинг фрилансерликка оид компетенсияларини шакллантиришнинг огоҳлик ва изланиш, асосий, техник ва тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш, портфолиони ривожлантириш, узлюксиз ўрганиш ҳамда такомиллаштириш босқичлари ахборот-таълим муҳитлари, фрилансерлик платформаларидан фойдаланишга устуворлик бериш асосида аниқлаштириш ҳамда “Информатика ва ахборот технологиялари” фанини ўқитиш жараёнида ўқувчиларда фрилансерликка оид компетенсияларни шакллантиришни ташкилий-тузилмавий модели компютерли, веб-квест таълим технологияларини фрилансерлик таълимига адаптив йўналтиришнинг ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Информатика ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2023-йил 17-июлдаги 314-сон буйруғи, 433584853904867148-рақамли гувоҳномаси). Натижада, ўқувчиларнинг фрилансерликка оид компетенсияларини шакллантиришга эришилган;
умумий ўрта таълим мактаблари 8-синф ўқувчиларининг фрилансерликка доир машғулотларининг ўқув-ташкилий тузилмаси ҳамда босқичлари веб-квест таълим технологияси, вебга мослаштирилган ўқув ресурслар билан ишлаш компетентлигига кўра тизимлаштириш ва интеграциялаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлардан ОТ-Ф1-049 рақамли “Талабаларда ассертив хулқни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари” номли амалий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган. Ушбу лойиҳада талабаларнинг ассертив хулқини шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятларига оид диагностик дастурлар, электрон дарсликлар ишлаб чиқишда илмий-методик манба бўлиб хизмат қилган. (Низомий номидаги Тошкент  давлат педагогика  университетининг 2024-йил 5-декабрдаги 11-05-6998/04 сонли далолатномаси). Натижада, ўқувчиларнинг фрилансерликка оид фикрлашини ривожлантиришга хизмат қилган;
ўқувчиларнинг фрилансерликка оид компетенсияларини шакллантиришда дарсдан ташқари фаолиятдан фойдаланиш асосида мулоқот ва касбий кўникмаларини шакллантириш, ташкилотчилик қобилиятларини эгаллаш, ўзини-ўзи бошқариш, масъулият кўникмаларини ошириш, креатив фикрлашини, жамоада ишлаш ҳамда ўзига ишонтириш кўникмаларини ривожлантириш босқичлари тизимлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Информатика ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2023-йил 17-июлдаги 314-сон буйруғи, 433584853904867148-рақамли гувоҳномаси). Натижада, ўқувчиларнинг фрилансерликка оид кўникмаларини шакллантиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish