Мўминов Фазлиддин Хусниддин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини бошқаришда инновацияларнинг роли (Олмазор тумани мисолида), 08.00.13 – Менежмент”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Iqt5219.
Илмий раҳбар: Зуфарова Нозима Гуламиддиновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Касимова Дилором Сабировна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мамуров Самад Эгамназарович, иқтисодиёт фанлари бўйча фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳудудий бошқарув тизимида инновацион технологиялар, маркетинг стратегиялари ва замонавий рақамли ечимлардан фойдаланиш орқали Олмазор тумани мисолида ижтимоий-иқтисодий ривожланишни жадаллаштириш ҳамда ҳудудий бошқарув самарадорлигини ошириш учун илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ҳудудларни бошқариш модели инфратузилма ривожланиши, “Интернет нарсалари” (ИоТ), геоахборот тизимлари (ГИС) ва катта ма'лумотлар таҳлили (Биг Дата) каби интеллектуал рақамли экотизим элементларини интеграциялаш асосида автоматлаштирилган бошқарув механизмини шакллантириш таклифи асосланган.
Ҳудудларни инновацион ривожлантириш ёндашуви “Смарт Cитй” рақамли бошқарув тизими ва Фуззй АҲП усулининг устуворликни баҳолаш алгоритмларини интеграциялаш асосида бошқарув қарорларини оптималлаштириш механизми таклифи асосланган.
Олмазор туманида ҳудудий бошқарув самарадорлигини ошириш бўйича 2030-йилгача мўлжалланган прогноз пессимистик, инерция ва оптимистик прогноз сенарийлари асосланган.
Инфратузилма ва демографик омилларни қамраб олган кўп омилли моделга кўра ҳудудлар бошқарув самарадорлигини ошириш мақсадида 2030-йилгача мўлжалланган прогноз сенарийси асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мазкур диссертацияда ишлаб чиқилган илмий натижалар ва амалий тавсиялар ҳудудий бошқарув тизимини такомиллаштиришда, хусусан Олмазор тумани мисолида инновацион технологияларни жорий этишда олинган илмий натижалар асосида:
1. Ҳудудларни бошқариш модели инфратузилма ривожланиши, “Интернет нарсалари” (ИоТ), геоахборот тизимлари (ГИС) ва катта ма'лумотлар таҳлили (Биг Дата) каби интеллектуал рақамли экотизим элементларини интеграциялаш асосида автоматлаштирилган бошқарув механизмини шакллантириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 29 августдаги № 03/16-3249-сон маълумотномаси). Натижада Олмазор туманида 15 та маҳалла кесимида “Смарт Cитй” компонентлари синовдан ўтказилиб, ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги 12 % га оширилди, аҳоли мурожаатларининг кўриб чиқилиш тезлиги 1,5 баравар яхшиланди.
2. Ҳудудларни инновацион ривожлантириш ёндашуви “Смарт Cитй” рақамли бошқарув тизими ва Фуззй АҲП усулининг устуворликни баҳолаш алгоритмларини интеграциялаш асосида бошқарув қарорларини оптималлаштириш механизми таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 29 августдаги № 03/16-3249-сон маълумотномаси). Натижада Олмазор туманида туризм, хизмат кўрсатиш ва ИТ соҳаси устувор йўналиш сифатида белгиланиб, инвестицияларни жалб қилиш жараёни такомиллаштирилди. Кичик бизнес ва стартап лойиҳалар сони 8–10 % га ошди.
3. Олмазор туманида ҳудудий бошқарув самарадорлигини ошириш бўйича 2030-йилгача мўлжалланган прогноз пессимистик, инерция ва оптимистик прогноз сенарийлари таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 29 августдаги № 03/16-3249-сон маълумотномаси). Натижада Олмазор туманида 2024-йилда туризм ва хизмат кўрсатиш соҳаларида 18 та янги лойиҳага старт берилди, уларнинг натижасида 210 та янги иш ўрни яратилди ва ҳудуднинг ялпи ҳудудий маҳсулоти ҳажми 6,5 % га ўсди.
4. Инфратузилма ва демографик омилларни қамраб олган кўп омилли моделга кўра ҳудудлар бошқарув самарадорлигини ошириш мақсадида 2030-йилгача мўлжалланган прогноз сенарийси Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 29 августдаги № 03/16-3249-сон маълумотномаси). Натижада Олмазор тумани 2025 йилги ривожланиш кўрсаткичлари прогноз қилинди ва натижада аҳоли бандлик даражаси 5 % га, хизматлар соҳаси улуши эса 7 % га ошиши кутилмоқда.