Дурумов Темур Ғолибовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақада меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш механизмларини такомиллаштириш” (Хоразм вилояти мисолида), 08.00.12 - “Минтақавий иқтисодиёт”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Iqt5514. 
Илмий раҳбар: Бекжанов Дилмурад Ёʻлдашович, иқтисодиёт фанлари боʻйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Хатамов Очилди Курбонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Маткаримов Феруз Бектурдиевич, иқтисодиёт фанлари боʻйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хоразм вилоятида меҳнат ресурсларидан фойдаланиш ҳолатини чуқур таҳлил қилиш ва улардан самарали фойдаланишни таъминлашга қаратилган такомиллаштирилган иқтисодий механизмларни ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақа иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда иш билан таъминлаш (ВИТА) агентликларини ташкил қилиш асосида меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишга таъсир этувчи омиллар тизими ишлаб чиқилган; 
минтақада меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишда, бандлик даражаси (0≤99.6 ≤100) “жуда яхши”, меҳнат ресурсларидан фойдаланиш (0≤96.2≤100) ва иқтисодий фаоллик (0≤95.4≤100) “яхши”, ишсизлик (0≤68.7≤100) “қониқарли” ҳамда нофаоллик (0≤65.1≤100) “қониқарли” даражадалиги асосланган;
минтақада меҳнат бозорининг ривожланганлик ҳолати интеграллашган индекс ва кластер ёндашуви асосида “паст (32,9-35,3)”, “ўрта (36,5-39,1)” ва “юқори (39,4-54,1)” интерваллар орқали баҳолаш таклиф этилган;
минтақада меҳнат ресурсларидан самарали фойданиш кўрсаткичларининг 2025-2030-йиллларга мўлжалланган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақада меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
минтақа иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда иш билан таъминлаш (ВИТА) агентликларини ташкил қилиш асосида меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишга таъсир этувчи омиллар тизими  бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамасига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 8-ноябр 06-15-09/11424-сон маълумотномаси). Натижада мазкур тизим минтақада норасмий бандлик ва ишсизлик даражасини пасайтириб, иқтисодий барқарорликни оширишга хизмат қилган;
минтақада меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишда, бандлик даражаси (0≤99.6 ≤100) “жуда яхши”, меҳнат ресурсларидан фойдаланиш (0≤96.2≤100) ва иқтисодий фаоллик (0≤95.4≤100) “яхши”, ишсизлик (0≤68.7≤100) “қониқарли” ҳамда нофаоллик (0≤65.1≤100) “қониқарли” даражадалиги бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамасига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 8-ноябр 06-15-09/11424-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф ҳудудларда камбагʻалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси фаолиятини такомиллаштиришга хизмат қилган; 
минтақада меҳнат бозорининг ривожланганлик ҳолати интеграллашган индекс ва кластер ёндашуви асосида “паст (32,9-35,3)”, “ўрта (36,5-39,1)” ва “юқори (39,4-54,1)” интерваллар орқали баҳолаш таклифи Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамасига жорий қилинган этилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 8-ноябр 06-15-09/11424-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф ҳудудларда меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш имкониятини берган;  
минтақада меҳнат ресурсларидан самарали фойданиш кўрсаткичларининг 2025-2030-йиллларга мўлжалланган прогноз параметрлари Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамасига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 8-ноябр 06-15-09/11424-сон маълумотномаси). Ушбу прогноз кўрсаткичлари минтақада меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган дастурларда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish