Баракаев Лазизжон Отақуловичнинг
юридик фанлар доктори (DSc) ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Жиноят ишларини юритишда махсус иқтисодий билимлардан фойдаланишнинг назарий-ҳуқуқий ва амалий муаммолари”, 12.00.09 - Жиноят процесси, криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.DSc/Yu296. 
Илмий маслаҳатчи: Астанов Истам Рустамович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ҳуқуқни муҳофаза қилиш Академияси, DSc.31/31.12. 2020.Yu.67.01 
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, профессор Суюнова Дилбар Жолдасбаевна; юридик фанлар доктори, профессор Муминов Бекзод Абдувахобович, юридик фанлар доктори, профессор Қўчқоров Хайрулла Зикриллаевич .
Етакчи ташкилот: Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жиноят ишларини юритишда махсус иқтисодий билимлардан фойдаланиш бўйича миллий қонунчилик ва амалиёт самарадорлигини ошириш, уни такомиллаштириш юзасидан таклиф, тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
иқтисодий экспертизаларнинг республикамизда мавжуд бўлмаган турларини тадқиқ қилиш заруратидан келиб чиққан ҳолда янги экспертиза ва тадқиқот турларини жорий этиш, ушбу иқтисодий экспертиза-ларни ўтказишда сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда ҳуқуқбузарлик фактини  аниқлаш, шунингдек, терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов жараёнида иш бўйича тайинланган иқтисодий экспертизаларни 
“E-material”, “Elektron surishtiruv va dastlabki tergov” дастурий таъминотлари орқали “E-ekspertiza” ахборот тизимига юбориш орқали ўзаро электрон ахборот алмашинувини йўлга қўйиш, янги турдаги иқтисодий экспертиза турлари бўйича терговга қадар текширув ва тергов органлари ходимларининг малакасини оширишга оид таклифлар асослантирилган;
Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари ҳамда уларга тенглаштирилган прокурорларга тафтиш муддатини узайтириш ваколатини бериш, тергов органларини замонавий криминалистик ускуналар билан жиҳозлаш, улар фаолиятига илғор ахборот технологияларини, шу жумладан, сунъий интеллектни жорий қилиш, суд экспертизасини онлайн тайинлаш ва юбориш ҳамда экспертиза хулосасини онлайн олиш тизимини жорий қилиш, тергов ҳаракатларига оид баённомалар ҳамда суд экспертизасини тайинлаш ҳақидаги қарорларни сунъий интеллект технологиялари ёрдамида электрон расмийлаштириш лозимлиги асослантирилган;
тафтиш ўтказиш учун тайинланадиган шахслар сифатида кўрсатилган ваколатли органлар, уларнинг номланиши билан боғлиқ ўзгаришлар бўйича таклифлар, тергов ва суд ҳаракатларини юритиш ҳужжатлари ва маълумотлар билан бир қаторда электрон маълумотларни далил сифатида қабул қилиш ҳақидаги таклифлар асослантирилган;
тафтиш ҳужжатларини далил тури сифатида белгилаш, ҳимоячи, жабрланувчи ва унинг вакилини ҳам экспертиза тайинлаш ва ўтказишда гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи сингари алоҳида ҳуқуқларга эга бўлган шахслар қаторига киритиш, тафтиш муддатларини календарь кун эмас, балки иш куни билан белгилаш лозимлиги асослантирилган;
терговга қадар текширув, тергов ва суд муҳокамасини ўтказишда далилларни топиш, олиш ва мустаҳкамлаш жараёнига мутахассис чақирилиши, мутахассис зарур билим ва кўникмаларга эга бўлмаса иш юритишда иштирок этишдан воз кечиши, мутахассис қонунда белгиланган тартибда огоҳлантирилган ҳолларда мажбуриятларини бузган тақдирда жиноий жавобгарликка тортилиши, мутахассиснинг ёзма фикри ва унга қўйилган талабларни белгилаш лозимлиги асослантирилган;
“E-tergov” дастурий таъминоти орқали мутахассисларни ишга жалб қилиш бўйича сўровлар юбориш ва жавобларини олиш, процессуал қарорларни электрон юбориш имкониятини яратиш, “E-tergov” дастурий таъминотидаги ҳодиса жойини кўздан кечириш баённомасининг мутахассис иштироки ва унинг жавобгарлиги қисмини шакллантириш лозимлиги асослантирилган;
терговда мутахассис иштирокисиз олинган электрон маълумотларни номақбул далиллар деб топишга оид таклифлар асослантирилган;
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига тергов ваколатлари берилиши ва унга тааллуқли ишларни белгилаш зарурлиги асослантирилган;
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жиноят ишларини юритишда махсус иқтисодий билимлардан фойдаланишга оид тадқиқот натижалари қуйидагиларда ўз ифодасини топган:
иқтисодий экспертизаларнинг янги турларини жорий этиш ва улар бўйича суриштирув ва тергов органлари ходимларининг малакасини ошириш,  экспертизаларни ўтказишда сунъий интеллектдан фойдаланиш, иқтисодий экспертизаларни “E-material”, “Elektron surishtiruv va dastlabki tergov” дастурий таъминотлари орқали “E-ekspertiza” ахборот тизимига юбориш тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги “Суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш ва соҳага замонавий технологияларни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 
ПҚ–270-сонли қарорининг тегишлича 2, 4-бандлари “а”, “б” кичик бандлари, 
8-банди “д” кичик бандини ҳамда ушбу қарор билан тасдиқланган Дастурнинг 21-бандини тайёрлашда инобатга олинган (Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг 2025 йил 24 сентябрдаги 29/1-1341-сон далолатномаси). Мазкур таклиф янги турдаги иқтисодий экспертиза ва тадқиқот турларини, соҳага замонавий технологияларни жорий этишга хизмат қилади;
Вилоятлар ҳамда уларга тенглаштирилган прокурорларга тафтиш муддатини узайтириш ваколатини бериш, тергов органларини замонавий криминалистик ускуналар билан жиҳозлаш, улар фаолиятига илғор ахборот технологияларини, шу жумладан, сунъий интеллектни жорий қилиш, суд экспертизасини онлайн тайинлаш ва юбориш ҳамда экспертиза хулосасини онлайн олиш тизимини жорий қилиш, тергов ҳаракатларига оид баённомалар ҳамда суд экспертизасини тайинлаш ҳақидаги қарорларни сунъий интеллект технологиялари ёрдамида электрон расмийлаш-тиришга оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тергов фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда тергов сифатини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони лойиҳасининг 1, 5 ва 10-бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Бош прокуратуранинг 2025 йил 8 апрелдаги далолатномаси). Бу таклифлар тафтишда қонунийликни таъминлаш, тергов органларини замонавий технологиялар билан жиҳозлаш, видео қайд этиш тизими, сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланиш орқали терговнинг сифатини ва шаффофлигини оширишга хизмат қилади;
тафтиш ўтказиш учун тайинланадиган шахслар сифатида кўрсатилган ваколатли органлар, уларнинг номланиши билан боғлиқ ўзгаришлар бўйича таклифлар, тергов ва суд ҳаракатларини юритиш ҳужжатлари ва маълумотлар билан бир қаторда электрон маълумотларни далил сифатида қабул қилишга оид таклифлардан ЖПКнинг 1873-моддаси, 87-моддаси биринчи қисми, 345-моддаси биринчи, иккинчи, бешинчи ва еттинчи қисмларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда фойдаланилган (Бош прокуратуранинг 2025 йил 10 мартдаги далолатномаси). Бу таклифлар тергов органлари учун далилларни тўплаш жараёнини такомиллаштириш, электрон маълумотлардан фойдаланиш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўйича ваколатларни аниқлаштириш орқали жиноятларни самарали очишга хизмат қилади;
тафтиш ҳужжатларини далил тури сифатида белгилаш, ҳимоячи, жабрланувчи ва унинг вакилини ҳам экспертиза тайинлаш ва ўтказишда гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи сингари алоҳида ҳуқуқларга эга бўлган шахслар қаторига киритиш, тафтиш муддатларини календарь кун эмас, балки иш куни билан белгилашга оид таклифлардан ЖПКнинг янги таҳрирдаги лойиҳасининг тегишлича 103-моддасининг иккинчи қисмини, 220-моддасининг номи ва биринчи қисмини, 236-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Бош прокуратуранинг 2024 йил 18 ноябрдаги далолатномаси). Бу таклифлар тафтиш ҳужжатларини далил сифатида эътироф этиш, барча томонларнинг процессуал ҳуқуқларини кенгайтириш ва тафтиш муддатларини оптималлаштириш орқали жиноят процессининг самарадорлигини оширишга қаратилган;
терговга қадар текширув, тергов ва суд муҳокамасини ўтказишда далилларни топиш, олиш ва мустаҳкамлаш жараёнига мутахассис чақирилиши, мутахассис зарур билим ва кўникмаларга эга бўлмаса иш юритишда иштирок этишдан воз кечиши, мутахассис қонунда белгиланган тартибда огоҳлантирилган ҳолларда мажбуриятларини бузган тақдирда жиноий жавобгарликка тортилиши, мутахассиснинг ёзма фикри ва унга қўйилган талабларни белгилашга оид таклифлар ЖПКнинг янги таҳрирдаги лойиҳасининг 64-моддаси биринчи қисмини, бешинчи қисми олтинчи хатбошисини, еттинчи қисмини, 65-моддасини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Бош прокуратуранинг 2024 йил 18 ноябрдаги далолатномаси). Ушбу таклифлар мутахассисларнинг суд-тергов жараёнидаги иштирокини тартибга солиш, уларнинг ҳуқуқий мақомини аниқлаштириш ва жавобгарлигини белгилаш орқали одил судловнинг сифатини оширишга хизмат қилади;
“E-tergov” дастурий таъминоти орқали мутахассисларни ишга жалб қилиш бўйича сўровлар юбориш ва жавобларини олиш, процессуал қарорларни электрон юбориш имкониятини яратиш, “E-tergov” дастурий таъминотидаги ҳодиса жойини кўздан кечириш баённомасининг мутахассис иштироки ва унинг жавобгарлиги қисмини шакллантиришга оид таклифлардан прокуратура органларида “E-tergov” дастурий таъминотини яратиш ва амалиётга жорий этиш бўйича “Йўл харитаси”нинг 2, 3 ва 9-бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Бош прокуратуранинг 2024 йил 7 октябрдаги далолатномаси). Бу таклифлар “E-tergov” дастурий таъминотини такомиллаштириш, уни бошқа ахборот тизимлари билан интеграциялаш, электрон ҳужжат алмашинувини жорий этиш ва тергов ходимларининг малакасини ошириш орқали тергов фаолиятининг самарадорлигини ва сифатини яхшилашга хизмат қилади;
терговда мутахассис иштирокисиз олинган электрон маълумотларни номақбул далиллар деб топилишига оид таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига рақамли далиллар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1003-сон Қонунининг 1-моддаси 8-банди (ЖПКнинг 951-моддасига киритилган ўзгартириш ва қўшимча)ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025 йил 24 сентябрдаги 9/dn-192-сон далолатномаси). Мазкур таклиф далилларни олишда қонунийлик ва адолат мезонларига риоя қилинишини таъминлашга ҳамда далиллар мақбуллигига оид қонунчиликни замонавий шароитларга мувофиқлаштиришга хизмат қилади;
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментга тергов ваколатлари берилиши ва унга тааллуқли ишларни белгилашга оид таклифларидан Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 февралдаги “Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1038-сон Қонунининг 1-моддаси 1, 2, 5, 6-бандлари (ЖПКнинг 35, 1873, 345, 3812-моддаларига киритилган ўзгартиришлар)ни шакллантиришда фойдаланилган (Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025 йил 24 сентябрдаги 9/dn-192-сон далолатномаси). Ушбу таклиф иқтисодий жиноятларга қарши курашиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади;
тадқиқот ишида берилган таклифлардан “2025–2030 йилларга мўлжалланган Ўзбекистонда жиноят ишларини тергов қилишда махсус иқтисодий билимлардан фойдаланиш истиқболлари” номли Концепция, “Жиноят иши юзасидан тафтиш тайинлаш, ўтказиш, унинг натижаларини расмийлаштириш ва ҳал қилиш бўйича Йўриқнома” ҳамда “Солиқ органларининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом лойиҳаларини ишлаб чиқишда бевосита фойдаланилган (Бош прокуратуранинг 2025 йил 27 октябрдаги 15/02-2-2025-сон далолатномаси). Бу таклифлар жиноят ишларини тергов қилишда махсус иқтисодий билимлардан фойдаланишга оид қонунчилик ва амалиётни такомиллаштиришга хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish