Ботиров Музаффар Шодмоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Янги Ўзбекистонда ҳуқуқий реалликни ривожлантиришнинг ижтимоий-маданий омиллари” 09.00.02-Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (Ҳуқуқ фалсафаси).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Fal1404.
Илмий раҳбар: Бозаров Дилмурод Мирзарасулович. фалсафа фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар:
1.Абдуғани Жуманазарович Холбеков–социология фанлари доктори, профессор,
2.Маткаримова Жамила Дурдиевна– фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоаат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Янги Ўзбекистонда вужудга келаётган ҳуқуқий реалликни ижтимоий-фалсафий таҳлил қилиш орқали унинг ўзгариш тенденсияларини очиб бериш ва ривожланиш истиқболларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Давлат сиёсатининг стратегик йўналишлари ва демократия сари қўйилган динамик ўзгаришларнинг янги даврини чуқур таҳлил қилиш асосида ҳуқуқий реал-ликнинг маънавий-ахлоқий ва сиёсий жиҳатлари, ҳуқуқий маданият ва оммавий ахборот воситалари фаолиятининг таъсирини ҳуқуқий-фалсафий таснифлаш мезонлари, Янги Ўзбекистонда ҳуқуқий реалликни қарор топтиришнинг интеллектуал-потенсиал имко-ниятлари ва истиқболлари асосланган.
“Ҳуқуқ”, “ҳуқуқий реаллик”, “ҳуқуқий нореаллик”, “ҳуқуқий идеаллик” тушунчалари ва уларнинг ўзаро алоқадорлиги, ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя механизми эволюцияси ва унинг инсон ҳуқуқларининг кафолатлари тизими кундалик ҳаётда қонуннинг ҳақиқий ҳолати, қонунлар судлар томонидан қандай талқин қилиниши, ҳоки-мият органлари томонидан ижро эилиши ва фуқаролар томонидан қандай бажарилиши назарий ва эмпирик жиҳатдан далилланган.
Ҳуқуққа ҳурмат, эркинлик ва ижтимоий адолат қадриятларини кучайтириш орқали ҳуқуқий реалликни ижтимоий-маданий ва глобаллашув шароитида барқарор ривожлантириш масаласи очиб берилган.
Эадқиқотда ҳуқуқий билимлар шунчаки ахборот ресурси сифатида эмас, балки ёш авлод тафаккурида ижтимоий-ҳуқуқий идентитетни шакллантирувчи, онгли фуқаролик позициясини мустаҳкамловчи детерминатив омил сифатида очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Янги Ўзбекистонда ҳуқуқий реалликни ривожлантиришнинг ижтимоий-маданий омиллари” мавзуидаги тадқиқот натижалари асосида:
давлат сиёсатининг стратегик йўналишлари ва демократия сари қўйилган динамик ўзгаришларнинг янги даврини чуқур таҳлил қилиш асосида ҳуқуқий реалликнинг маънавий-ахлоқий ва сиёсий жиҳатлари, ҳуқуқий маданият ва оммавий ахборот воситалари фаолиятининг таъсирини ҳуқуқий-фалсафий таснифлаш мезонлари, Янги Ўзбекистонда ҳуқуқий реалликни қарор топтиришнинг интеллектуал-потенсиал имко-ниятлари ва истиқболларига оид илмий-назарий хулосалар, амалий таклиф-тавсиялардан “Адолат” социал-демократик партияси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг 2025-йил 30-январдаги №01-02/23 рақамли маълумотномаси). Натижалар партия электоратининг ижтимоий онгининг ўзгаришига, ҳар бир фуқаронинг ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини билиш асосида фаолиятни ташкил этишга хизмат қилган;
“ҳуқуқ”, “ҳуқуқий реаллик”, “ҳуқуқий нореаллик”, “ҳуқуқий идеаллик” тушунчалари ва уларнинг ўзаро алоқадорлиги, ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя механизми эволюцияси ва унинг инсон ҳуқуқларининг кафолатлари тизими кундалик ҳаётда қонуннинг ҳақиқий ҳолати, қонунлар судлар томонидан қандай талқин қилиниши, ҳокимият органлари томонидан ижро эилиши ва фуқаролар томонидан қандай бажарилиши назарий ва эмпирик жиҳатдан асосланган хулоса, таклиф ва тавсиялардан Ёшлар ишлари Агентлиги фаолиятида фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2025-йил 9-январдаги 4-09-21-133 рақамли маълумотномаси). Натижалар ёшлар ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, қонун устуворлиги ҳамда суд-ҳуқуқ ислоҳотларини тарғибот қилиш бўйича Агентлик олиб борадиган ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
Янги Ўзбекистонда ҳуқуқий реалликни қарор топтиришнинг интеллектуал-потенсиал имкониятлари, ҳуқуққа ҳурмат, эркинлик ва ижтимоий адолат қадриятларини кучайтириш орқали ҳуқуқий реалликни ижтимоий-маданий ва глобаллашув шароитида барқарор ривожлантиришига оид таклиф ва тавсияларидан Республика Маънавият ва маърифат маркази фаолиятида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2025-йил 23-январдаги 03/01/19-79 рақамли). Натижалар Марказнинг аҳоли орасида олиб борадиган ҳуқуқий тарибот ишлари самарадорлигини оширишга, оммавий ахборот воситаларида мақолалар эʼлон қилишга хизмат қилган;
ҳуқуқий билимлар шунчаки ахборот ресурси сифатида эмас, балки ёш авлод тафаккурида ижтимоий-ҳуқуқий идентитетни шакллантирувчи, онгли фуқаролик позициясини мустаҳкамловчи детерминатив омил сифатида эканлигига оид хулоса, таклиф ва тавсиялар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 22-январдаги 04-37-280 рақамли маълумотномаси). Натижалар мактабгача ва мактаб таълим тизимида ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлиги, ҳуқуқий билимларини ошириш, миллий ифтиҳор, миллий ғурур, ватанпарварлик туйғуларини кучайтиришга қаратилган фаолиятида фойдаланилди.