Вахабов Мансур Туйчиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Маънавий ва маърифий тарғиботнинг ижтимоий-фалсафий асослари (Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси асосида), 09.00.04-Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Fal 1136.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/13.06.2025.F.178.02
Илмий раҳбар: Абилов Урал Мурадович, фалсафа фанлари доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар: Яхшиликов Жўрабой Яхшиликович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Мухторов Азамат, фалсафа фанлари доктори, профессор
.Етакчи ташкилот: Республика Маънавият ва Маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси асосида маънавий ва маърифий тарғиботнинг фалсафий асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳатлар жараёнида миллий юксалишга хос  ривожланиш динамикасининг жамият тараққиёти билан боғлиқ устувор тенденсияси сифатидаги конструктив аҳамияти парадигмал характерга эга эканлиги илмий асосланган; 
“Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият” консепсиясини амалга оширишда ёшларни миллий, маънавий манфаатларини ҳимоялашнинг таъсирчан, креатив ва инновасион тарбия услубларини амалга ошириш механизмларини такомиллаштириш зарурияти мантиқий исботланган; 
ғаразли кучлар уюштираётган мафкуравий ҳуружларни бартараф этишда жамиятда соғлом дунёқарашни шакллантиришга хизмат қиладиган эзгулик, бунёдкорлик ва инсонпарварлик тамойилига асосланган қарши-тарғибот имкониятларидан фойдаланиш бирламчи омил эканлиги мантиқий далилланган; 
ёшларни маънавий-мафкуравий дунёқарашини юксалтиришда “Янги Ўзбекистон – Учинчи Ренессанс” шиори орқали буюк аждодларимизнинг илмий-маънавий меросини тарғиб қилиш ўзига хос ижобий, фойдали ва позитив таъсир кучига эга эканлиги фалсафий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
“Маънавий ва маърифий тарғиботнинг ижтимоий-фалсафий асослари (Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси асосида)” номли тадқиқот доирасида ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида: 
мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳатлар жараёнида миллий юксалишга хос  ривожланиш динамикасининг жамият тараққиёти билан боғлиқ устувор тенденсияси сифатидаги конструктив аҳамияти парадигмал характерга эга эканлигига доир таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” Демократик партиясининг 2020-2024 йилларга моължалланган сайловолди дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда  фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” Демократик партияси Марказий кенгашининг 2022-йил 16-сентябрдаги 02/02-196-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳатлар жараёнида ривожланиб боришга боғлиқ илмий ёндашувларни ва партиянинг маънавий-маърифий тарғибот ишларини ташкил қилишда муҳим методологик асос боълиб хизмат қилган;
“Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият” консепсиясини амалга оширишда ёшларни миллий, маънавий манфаатларини ҳимоялашнинг таъсирчан, креатив ва инновасион тарбия услубларини амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга оид таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2023-йилга мўлжалланган манавий-марифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш боъйича чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда  ҳамда маданий-маърифий тадбирлар дастурлари лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2024-йил 4-январдаги 04-13/4-сон маълумотномаси). Натижада, жамиятдаги маънавий-маърифий тарғибот самарадорлигини оширишга, ушбу фаолият йўналишини йнада такомиллаштирилишига хизмат қилган;
 ғаразли кучлар уюштираётган мафкуравий ҳуружларни бартараф этишда жамиятда соғлом дунёқарашни шакллантиришга хизмат қиладиган эзгулик, бунёдкорлик ва инсонпарварлик тамойилига асосланган қарши-тарғибот имкониятларидан фойдаланиш бирламчи омил эканлигига оид таклиф-тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг “2022-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш боъйича чора тадбирлар дастури”нинг ИИИ йоъналишида белгиланган “Оила, талим ташкилотлари ва маҳаллаларда манавий тарбиянинг узвийлигини таминлашга доир чора-тадбирлар” номли “Марказнинг  ҳудудий боълим ва боълиммаларида  етакчи мутахассислар” мавзусидаги 13-бандида  белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда  фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги “Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар” институтининг 2022-йил 14-сентябрдаги 204-сон маълумотномаси). Натижада, марказ фаолиятининг тарғибот ишлари самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
ёшларни маънавий-мафкуравий дунёқарашини юксалтиришда “Янги Ўзбекистон – Учинчи Ренессанс” шиори орқали буюк аждодларимизнинг илмий-маънавий меросини тарғиб қилиш ўзига хос ижобий, фойдали ва позитив таъсир кучига эга эканлигига оид таклиф-тавсиялардан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йилда эфирга узатилган “Ассалом, Самарқанд!” телекўрсатуви ва “Кун мавзуси” радиоешиттириши дастурлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йил 28-декабрдаги 01-07/420-сон маълумотномаси). Натижада, кенг жамоатчилик орасида маънавий-маърифий тарғибот ва ташвиқот ишларини янада такомиллаштириш, замон талабларига мос келадиган усул ва шаклларини жорий этишга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish