Насимов Азизбек Азимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Ахборотлашган жамиятда ахлоқий қадриятлар трансформацияси, 09.00.02 – Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (Этика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Fal1021
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/13.06.2025.F.178.02
Илмий раҳбар: Ғайбуллаев Отабек Мухаммадиевич, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Насиба Буроновна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Усмонова Лайло Рахматиллаевна, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ахборотлашган жамият ва ахборотли қадриятлар трансформацияси жараёнларини фалсафий таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жамиятнинг ахборотлашуви жараёнида кибермакондаги ахборот хавфсизлиги, ахборот экспансиясининг олдини олишда ахлоқий қадриятларнинг экзистенсиал таркибий қисмларини плюралистик ва детерминистик моҳияти фалсафий жиҳатдан далилланган;
жамиятда ахлоқий меъёрлар (ҳалоллик, ростгўйлик, инсофлилик) идентлигининг интернет, оммавий ахборот воситаларидаги ўзгариш динамикасини ижобий ва салбий тенденсияси фалсафий-ахлоқий жиҳатлари асосланган;
глобаллашув даврида виртуал мулоқот прогрессияси ахлоқий инқироз, бегоналашув, ахлоқий индивидуалликни фуқаролар ўртасидаги инсонийлик, инсоний қадриятларнинг камайиши, инсоннинг қадрсизланиш сабаблари ва инсон вируал оламда чегарасиз эркинликка эга деб билиши жамият этосферасидаги вулгар, апатия, аномия каби деструктив муаммоларга олиб келиши мантиқан далилланган;
ахборотлашган жамиятда техносфера ва антропосфера корреляцион уйғунлигини таъминлашнинг коммуникатив, когнитив, информатив кўринишлари медиамаконда идеологизация негизида синтезлашган ҳолда ахлоқий қадриятлар трансформациялашуви жараёнида вужудга келиши мумкинлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ахборотлашган жамиятда инсоннинг ахлоқий қадриятлари ривожланиши билан боғлиқ ишлаб чиқилган илмий хулосалар асосида:
жамиятнинг ахборотлашуви жараёнида кибермакондаги ахборот хавфсизлиги, ахборот экспансиясининг олдини олишда ахлоқий қадриятларнинг экзистенсиал таркибий қисмларини плюралистик ва детерминистик моҳияти фалсафий жиҳатдан далилланганлигига оид таклиф-тавиялардан Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг 8/14-рақамли “Э-зиёраттоурисм ин Самарканд электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий грант лойиҳасининг “Ижтимоий, иқтисодий ва маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни тизимли таҳлил этиш” банди доирасида фойдаланилган (Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг 2024-йил 22-июндаги 737-сон маълумотномаси). Натижада, грант лойиҳасидаги ахборотлашган жамиятни янги босқичга олиб чиқишга кенг йўл очадиган ахлоқий қадриятларнинг бойишига, инсон маънавий оламига нисбатан янгича фалсафий дунёқарашни шаклланишига хизмат қилган;
жамиятда ахлоқий меъёрлар (ҳалоллик, ростгўйлик, инсофлилик) идентлигининг интернет, оммавий ахборот воситаларидаги ўзгариш динамикасини ижобий ва салбий тенденсияси фалсафий-ахлоқий жиҳатлари асосланганлигига доир таклиф-тавсиялардан Самарқанд давлат чет тиллар институти билан ҳамкорликда Европа Иттифоқи Эрасмус + дастурининг 2016-2018 йилларга мўлжалланган 561624-ЕРР-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС + CБҲЕ ИМЕП: рақамли “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли халқаро амалий грант лойиҳаси ижросини таъминлашда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2024-йил 13-июндаги 1230/02-сон маълумотномаси). Натижада, хорижий давлатлар билан ҳамкорликни янги бочқичга олиб чиқишда олий таълим соҳасидаги ахборотлаштириш жараёнларининг ривожланишига, чет давлатларда таҳсил олаётган талабаларнинг ахлоқий қадриятларга нисбатан ватанпарварлигини оширишга хизмат қилган;
глобаллашув даврида виртуал мулоқот прогрессияси ахлоқий инқироз, бегоналашув, ахлоқий индивидуалликни фуқаролар ўртасидаги инсонийлик, инсоний қадриятларнинг камайиши, инсоннинг қадрсизланиш сабаблари ва инсон вируал оламда чегарасиз эркинликка эга деб билиши жамият этосферасидаги вулгар, апатия, аномия каби деструктив муаммоларга олиб келишига доир таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонуншилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан бажарилган “Соғлом инсон – соғлом миллат” мавзусидаги лойиҳа ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонуншилик палатаси, Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг 2024-йил 19-июндаги 04/9-10-20-сон маълумотномаси). Натижада, ахборотлашган жамиятда фуқароларнинг партиялар томонидан ташкил этилаётган соғломлаштириш борасидаги амалий фаолиятларига қизиқишлари кучайишига, партияларнинг ахлоқий қадриятлар руҳидаги тадбирлари фалсафий жиҳатдан бойишига хизмат қилган.
ахборотлашган жамиятда техносфера ва антропосфера корреляцион уйғунлигини таъминлашнинг коммуникатив, когнитив, информатив кўринишлари медиамаконда идеологизация негизида синтезлашган ҳолда ахлоқий қадриятлар тпансформациялашуви жараёнида вужудга келиши мумкинлиги асосланганлигига доир таклиф ва тавсиялардан Самарқанд вилояти телерадиокомпаниясининг 2024-йил 5-май куни эфирга узатилган “Инсон қадри учун” кўрсатувининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилояти телерадиокомпаниясининг 2024-йил 19-июн даги 01-07/155-сон маълумотномаси). Натижада, телевидениеда орқали халққа етказиб берилаётган кўрсатувларда ахлоқий қадричтларнинг рақамлаштирилишига, телетомошабинларнинг маънавий онги миллий ғоя билан уйғунлашишига хизмат қилган.