Ҳайдаров Ислом Қосимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʼи): «Қудуқларни бурғилаш учун янги композицион бурғилаш қоришмасини ишлаб чиқиш», 04.00.11 – Қудуқларни бурғилаш ва ўзлаштириш технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Т3072.
Илмий раҳбар: Муртазаев Абдижаббар Мустафаевич, техника фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “ЎЗЛИТИНЕФТГАЗ” АЖ, DSc.23/25.08.2021.Т.136.01.
Расмий оппонентлар: Хужаев Исматилла Кушаевич, техника фанлари доктори, профессор; Эшпулатов Тура Поёнович, техника фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: нефт ва газ қудуқларини бурғилашда тузли қатламларни самарали бурғилаб ўтиш учун мўлжалланган бурғилаш қоришмаси таркибида қўлланиладиган композицион реагент ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор мураккаб тузли ётқизиқларни бурғилашда бурғилаш эритмасининг барқарорлигини таъминлайдиган крахмал таркибли композицион реагент ишлаб чиқилган;
юқори ҳароратларда бурғилаш эритмасининг термик барқарорлигини ва структуравий-механик хусусиятларини сақлаб қолишни таъминлайдиган композицион реагент компонентларининг оптимал нисбатлари аниқланган;
крахмал асосидаги реагентлар қудуқ деворларида ингичка, мустаҳкам ва кам филтрацияли қоришма плёнкаси ҳосил қилиши, тузли қатламларнинг эрувчанлигини пасайтириши, деворларнинг емирилишини чеклаши ҳамда алюминий оксиди таъсирида ишқаланиш коеффициентининг камайиши аниқланган;
крахмалли полисахаридлар коллоид-дисперсён барқарорлаштирувчи тузилма ҳосил қилиб, тузли қатламларнинг эрувчанлигини пасайтиради ва гилли жинсларнинг емирилишини олдини олади, бу эса қудуқ стволи деворларининг геомеханик барқарорлигини таъминлаш имконияти илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ишлаб чиқилган янги композицион бурғилаш қоришмалари ва уларни қўллаш технологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ишлаб чиқилган крахмал асосидаги композицион реагенти (КРК) Сомонтепа конидаги 86-сонли қудуқда амалиётга жорий қилинган (“Ўзбекнефтегаз” АЖнинг 2025 йил 14 мартдаги 03-18-8-268-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу реагентни жорий қилиш орқали крахмал асосидаги реагентлар қудуқ деворларида ингичка, мустаҳкам ва кам филтрацияли қоришма плёнкаси ҳосил қилиб, тузли қатламларнинг эрувчанлигини пасайтириш имконини берган;
бурғилаш қоришмаси Ярмоқ 9-сонли ва Алан конидаги 202-сонли қудуқларда амалиётга жорий қилинган (“Ўзбекнефтегаз” АЖнинг 2025 йил 14 мартдаги 03-18-8-268-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу тузли қатламларнинг эрувчанлиги пасайиб, гилли жинсларнинг емирилиши олди олинган, бу эса қудуқ стволи деворларининг геомеханик барқарорлигини ошириб 10–17 % гача иқтисодий самарага эришиш имконини берган.