Иботова Мадина Отабек қизининг филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумот
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи): “Алишер Навоий ғазалиётида жон ва руҳнинг бадиий талқини”. 10.00.02 – Ўзбек адабиёти
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Fil5237
Илмий раҳбар: Амонова Зилола Қодировна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат педагогика институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети DSc.03/04.06.2021.Fil.72.09
Расмий оппонентлар: Сулаймонов Исроил Исомиддинович, филология фанлари доктори, профессор; Зебо Бакировна Қобилова, филология фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Алишер Навоий ғазалиётида жон ва руҳнинг бадиий тасвири ва талқини орқали илгари сурилган ғоя, образ ва ифода уйғунлигини илмий тадқиқ қилишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жон ва руҳ тушунчаларига оид фалсафий, диний-тасаввуфий қарашларнинг тарихий тадрижи, оғзаки ҳамда ёзма манбалардаги бадиий ифодасининг ўзига хослиги далилланган;
Алишер Навоий ижодида жон ва руҳнинг поетик ифодаси исломий ва тасаввуфий манбалар асосида шаклланганлиги ҳамда улуғ шоир ғазалиётида уларнинг бадиий-эстетик ифода имкониятлари кенгайганлиги исботланган;
Алишер Навоий ғазалларида жон ва руҳ талқинининг ирфоний-маърифий ва рамзий-тимсолий маънолари очиб берилган;
улуғ шоир жон ва руҳ тасвирининг бадиий талқинида фойдаланган тасвирий воситалар, шоир маҳорати, анъана ва ижодийлик масалалари ўрганилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Алишер Навоий ғазалиётида жон ва руҳнинг бадиий талқини” муаммосини тадқиқ этиш ҳамда унинг илмий - назарий асосларини ишлаб чиқиш асосида:
жон ва руҳ тушунчаларига оид фалсафий, диний-тасаввуфий қарашларнинг тарихий тадрижи, оғзаки ҳамда ёзма манбалардаги бадиий ифодасини Бухоро адабий муҳити ижодкорларининг илмий-адабий мероси асосида ўрганишда; Алишер Навоий ижодида жон ва руҳ талқинининг ўзига хослиги ҳамда исломий ва тасаввуфий манбалар асосида шаклланганлиги ҳақидаги назарий маълумотлар ва хулосалардан АЛ-662204396 “Бухоро адабий муҳити ижодкорларининг илмий-адабий мероси бўйича электрон платформа яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган (2025 -йил, 26-майдаги 4/3432 –сон маълмотнома). Натижада лойиҳа Бухоро адабий муҳити ижодкорларининг бадиий асарларини таҳлил қилишда жон ва руҳ тушунчаларига оид фалсафий, диний-тасаввуфий қарашлар билан боғлиқ маълумотлар билан бойитилган;
улуғ шоир Алишер Навоий жон ва руҳ тасвирининг бадиий талқинида фойдаланган тасвирий воситалар, шоир маҳорати, анъана ва ижодийлик масалалари ҳамда ғоявий-бадиий хусусиятларини яхлит тизим сифатида тадқиқ этишга бағишланган мазкур диссертация хулосаларидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ҳузуридаги “Нилуфар” адабий тўгараги, шунингдек, вилоят, шаҳар ва туманларда фаолият кўрсатаётган тўгараклар машғулотларида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилояти бўлимининг 2025-йил 14-майдаги 15-сонли маълумотномаси). Натижада тўгаракларнинг илмий савиясини оширишга, ўқувчи-ёшларнинг маънавий дунёқарашини такомиллаштиришга хизмат қилган;
тадқиқотдаги Алишер Навоий ғазалларида жон ва руҳ талқинининг ирфоний-маърифий ва рамзий-тимсолий маънолари очиб берилган ҳамда шоир фалсафий фикрлаш услубининг ўзига хослиги, ижодкор шеъриятида бадиий талқин қилинган мавзулар ҳақидаги илмий фикр ва қарашлардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг “Ассалом, Бухоро”, “Нажот билимда” телекўрсатувлари, “Бухоро” радиосининг “Таълимдаги муаммолар”, “Мулоқот ва мунозара” радиоешиттиришлари сенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2025-йил 26 -майдаги 01-09-109-сонли маълумотномаси). Натижада кўрсатувларнинг илмий-оммабоплигини таъминлашга, заҳирасини янги манбалар билан бойитишга хизмат қилган.