Чориев Алиқул Жумаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сурхон воҳасинг оч тусли йенгил қумлоқ тупроқлари шароитида ингичка толали ғўзани томчилатиб суғориш усулининг самарадорлиги”,     06.01.02– “Мелиорация ва суғорма деҳқончилик”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B 2024.2.PhD/Т4795
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:  Бутаяров Абдуқодир Тухтаевич, техника фанлари фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.04/30.04.2021.Т.111.04. рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар:Салиев Баходир Каримович, техника фанлари доктори, профессор, Аманов Баходир Тухтасинович, техника фанлари фалсафа доктори, доцент
Етакчи ташкилот: “Бухоро давлат техника университети”
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Сурхондарё вилоятининг ўтлоқлашиб бораётган оч тусли енгил қумоқ тупроқлари шароитида ингичка толали ғўзанинг
“Термиз-202” навини етиштиришда томчилатиб суғориш тизими техникаси элементлари, технология қисмларини такомиллаштириш орқали илмий-амалий асосланган мақбул суғориш тартибини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ингичка толалали “Термиз-202” ғўзани оч тусли енгил қумлоқ тупроқ шароитлари учун томчилатиб суғоришнинг меъёри, давомийлиги ва муддатлари аниқланиб ишлаб чиқилган;
ингичка толалали “Термиз-202” ғўзани томчилатиб суғоришда енгил қумлоқ тупроқ шароитлари тўлиқ ҳисобга олиниб, суғориш техникаси элементлари оптималлаштирилган. 
ингичка толалали “Термиз-202” ғўзани томчилатиб суғоришда тупроқ қатлам қалинлиги ва ўсиш даври инобатга олиниб, намлик контури шакллантирилиб, суғориш тизими оптималлаштирилиб, сув ресурсларини тежаб, ҳосилдорликни ошириб ва тупроқ намлигини барқарор сақлашга қаратилган усуллар ишлаб чиқилган;
ғўзани суғориш жараёнида мавжуд табиий-иқлим шароитлари, томчилатиш қувурлари ва томизгичлар орасидаги масофа, томизгичларнинг бирламчи сув сарфи ҳамда суғориш қувурларининг оптимал узунлиги комплекс ҳисобга олиниб, томчилатиб суғориш техникаси элементларини танлаш ва лойиҳалаш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Сурхондарё вилоятининг оч тусли, енгил қумлоқ тупроқларда ингичка толали ғўзани томчилатиб суғориш бўйича олинган натижалар асосида:
“Термиз-202” навли ғўзани томчилатиб суғориш тизими орқали етиштиришда сувни тежаш ва ҳосилдорликни ошириш бўйича олинган натижалари амалиётга жорий қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 12-августдаги 05/13-2944-сонли маълумотномаси асосида). Тадқиқот натижаларига кўра, ҳар бир гектар майдонда ўртача 2950–3060 м³/га миқдорида суғориш суви тежалган. Шунингдек, пахта ҳосилдорлиги 8,13–12,24 с/га ёки нисбатан 22,65–25,54 % гача ошиш имконияти яратилган. 
“Термиз-202” навли ингичка толали ғўзани енгил қумлоқ тупроқларда томчилатиб суғориш шароитида етиштириш бўйича ҳосилдорликни ошириш кўрсаткичлари ва мақбул суғориш режими амалиётга жорий қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 12-августдаги 05/13-2944-сонли маълумотномасига асосан). Тадқиқот натижалари минерал ўғит сарфининг 33,65–42,44 % гача қисқартирилиши, меҳнат ресурсларининг 32,57–35,72 % гача тежалиши ҳамда сувдан фойдаланиш самарадорлиги динамикаси Ф = 0,684 дан 0,98 гача ошириш имконияти яратилган.
“Термиз-202” навли ғўзани томчилатиб суғоришда илмий асосланган сув тақсимоти тизими ва суғориш тартиби амалиётга жорий қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 12-августдаги 05/13-2944-сонли маълумотномасига асосан). Тадқиқот натижалари ёнилғи-мойлаш харажатларининг 36,44–47,92 % гача камайиши, суғоришга сарфланадиган сув миқдорининг 47,55–52,84 % гача тежилиши ҳамда пахта ҳосилдорлигининг 8,12–12,22 с/га ёки нисбатан 22,65–25,54 % гача ошириш имкониятияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish