Исмаилов Сардор Самидуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Рақамлаштириш шароитида инсон капиталини банк экотизимига трансформациялаш», 08.00.10 – Демография. Меҳнат иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Iqt....
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даража ва унвони: Абдурахманов Каландар Ходжаевич, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, DSc.22/30.12.2019.I.100.01
Расмий оппонентлар: Худойбердиев Зайниддин Явкачевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рахматуллаева Шахноза Хамидовна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори PhD, доцент.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: рақамлаштириш шароитида инсон капиталини банк экотизимига самарали трансформациялаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инсон капиталини бошқариш стратегиялари ва механизмлари рақамлаштириш шароитида минимал ҳаётий банк маҳсулотини ишлаб чиқиш бўйича таклиф этилган учта асосий босқич ва касбий ўсишни рағбатлантириш асосида истеъдодларни бошқариш механизми, мутахассисларни илғор молиявий технологиялар билан ишлашга ички тайёрлов тизимига кўра тайёрлаш, бозор ўзгаришларига ходимлар мослашувчанлигини синхрон тарзда тайёрлигини таъминлаш механизмига кўра такомиллаштирилган;
рақамли ва сунъий интеллект технологияларини ўзлаштиришни баҳолаш бўйича кўрсаткичлар тизими таклиф этилиб, тест ва сўров кабиларга асосланган ҳолда рақамли экотизимда ишлашда зарурий кўникмаларни эгаллаш даражасини аниқлашга қаратилган банк ходимларининг рақамли компетенсияларини баҳолаш методикаси ишлаб чиқилган;
рақамли трансформация шароитида кадрлар малакасини ошириш билан бирга банк хизматлари бозоридаги рақобатбардошлигини таъминлашга йўналтирилган кадрлар тайёрлаш ички тизимини яратишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланиб, унга кўра сунъий интеллект, катта маълумотлар (Биг Дата), автоматлаштириш ва таҳлилий фаолият каби рақамли технологияларни ўзлаштириш бўйича ходимларни ўқитиш ва қайта тайёрлаш дастурлари таклиф қилинган;
молия бозори талабларига мувофиқ ҳолда банк ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантириш ҳамда инновацион ривожлантиришда ғоялар ва ташаббусларга ундовчи қулай муҳит яратиш асосида рақамли трансформация шароитида банкларнинг юқори рақобатбардошлиги ва барқарорлигини таъминлашнинг муҳим омили бўлган малакали кадрларни сақлаб қолиш ва жалб этиш дастури услубий ва амалий жиҳатдан асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамлаштириш шароитида инсон капиталини банк экотизимига самарали трансформациялаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
инсон капиталини бошқариш стратегиялари ва механизмлари рақамлаштириш шароитида минимал ҳаётий банк маҳсулотини ишлаб чиқиш бўйича таклиф этилган учта асосий босқич ва касбий ўсишни рағбатлантириш асосида истеъдодларни бошқариш механизми, мутахассисларни илғор молиявий технологиялар билан ишлашга ички тайёрлов тизимига кўра тайёрлаш, бозор ўзгаришларига ходимлар мослашувчанлигини синхрон тарзда тайёрлигини таъминлаш механизмига кўра такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 12-майдаги ПФ-5992-сон “Ўзбекистон Республикаси банк тизимини 2020-2025-йилларда ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги фармони 2-иловасининг 6-банди “Кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш”да фойдаланилган (Капитал банкнинг 2024-йил 19-декабрдаги И-07-7719/П-24-сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф ходимларнинг янги технологияларни ўзлаштиришда мослашувчанлигини 15%, меҳнат унумдорлигини 12% ва мижозлар эҳтиёжини қондиришни 18% оширишга муайян даражада хизмат қилган;
рақамли ва сунъий интеллект технологияларини ўзлаштиришни баҳолаш бўйича кўрсаткичлар тизими таклиф этилиб, тест ва сўров кабиларга асосланган ҳолда рақамли экотизимда ишлашда зарурий кўникмаларни эгаллаш даражасини аниқлашга қаратилган банк ходимларининг рақамли компетенсияларини баҳолаш методикаси бўйича таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 21-февралдаги ПФ-37-сон фармонида фойдаланилган (Капитал банкнинг 2024-йил 19-декабрдаги И-07-7719/П-24-сонли маълумотномаси). Таклиф банк ходимлари рақамли кўникмалари бўйича ўртача баллини 25%, мижозлар эҳтиёжини қондириш даражасини 20% оширишга ва мижозлар сўровларини кўриб чиқиш вақтини 18% камайтиришга муайян даражада хизмат қилган;
рақамли трансформация шароитида кадрлар малакасини ошириш билан бирга банк хизматлари бозоридаги рақобатбардошлигини таъминлашга йўналтирилган кадрлар тайёрлаш ички тизимини яратишнинг мақсадга мувофиқлиги ва унга кўра сунъий интеллект, катта маълумотлар (Биг Дата), автоматлаштириш ва таҳлилий фаолият каби рақамли технологияларни ўзлаштириш бўйича ходимларни ўқитиш ва қайта тайёрлаш дастурлари бўйича таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 12-августдаги ПФ-109-сон “Факторинг хизматлари бозорини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида фойдаланилган (Капитал банкнинг 2024-йил 19-декабрдаги И-07-7719/П-24-сонли маълумотномаси). Таклиф маслаҳатчилар харажатларини 25%, рақамли воситалар билан ишлашдаги хатоликларни 20% қисқартиришга ва ходимларнинг рақамли мослашувга жалб этилишини 35% оширишга муайян даражада хизмат қилган;
молия бозори талабларига мувофиқ ҳолда банк ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантириш ҳамда инновацион ривожлантиришда ғоялар ва ташаббусларга ундовчи қулай муҳит яратиш асосида рақамли трансформация шароитида банкларнинг юқори рақобатбардошлиги ва барқарорлигини таъминлашнинг муҳим омили бўлган малакали кадрларни сақлаб қолиш ва жалб этиш бўйича услубий-амалий жиҳатдан асосланган дастурий таъминот бўйича таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 12-майдаги ПФ-5992-сон “Ўзбекистон Республикаси банк тизимини 2020-2025-йилларда ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги фармонида фойдаланилган (Капитал банкнинг 2024-йил 19-декабрдаги И-07-7719/П-24-сонли маълумотномаси). Таклиф ходимларнинг рақамли малакасини 25%, мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини 15%, онлайн транзакцияларни 30% ошириш ва тез ўзгаришлар шароитида банклар барқарорлигини мустаҳкамлашга муайян даражада хизмат қилган.