Хамидова Дилфуза Улуғбек қизининг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон номоддий маданий меросини сақлаш ва музейлаштириш масалалари”, 17.00.06 – Музейшунослик; тарихий-маданий обектларни консервация қилиш, таъмирлаш ва сақлаш (санъатшунослик фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/San175.
Илмий раҳбар: Давлатова Саодат Тиловбердиевна, тарих фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат санъат музейи, PhD.08/09.07.2020.San.118.01. 
Расмий оппонентлар: Орифжонова Гулирано Равшан қизи, тарих фанлари доктори; Абдуллаев Машариб Саидаматович, санъатшунослик фанлари доктори (DSc), катта илмий ҳодим.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон номоддий маданий меросини сақлаш ва музейлаштиришнинг типологик ечимидаги ўзига хос жиҳатларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ХХ аср охири – ХХИ аср бошларида номоддий маданий мероснинг шаклланиш ва ривожланиш босқичлари, жамиятлар, этник гуруҳлар ҳамда айрим ҳолатларда алоҳида шахслар томонидан ўз маданий меросининг таркибий қисми сифатида тан олинган номоддий маданий мерос намуналари, уларни ифодаловчи предметлар, артефактлар ва маданий маконларнинг ноёб номоддий маданий мерос намуналари аниқланган;
маданий меросни мазмунан аждодлар томонидан яратилган ахлоқий, илмий, диний, тафаккурий ва руҳий қарашлари, номоддий маданий мерос обектларини сақлаш ва ўрганишга қаратилган меёрий ҳуқуқий асослари миллий ва халқаро мезонларга мувофиқ равишда ривожлантирилганлиги, ижоди, моддий-маънавий бойликлар мажмуаси сифатида уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти ва турмуш тарзини ўзида мужассам этганлиги кўрсатиб берилган; 
ўзбек халқининг байрамлари, сайллар, томошалар, меҳмондўстлик, оилавий маросимлар билан боғлиқ анъаналар (бешик тўйи, исм қўйиш, суннат тўйи), ҳашарлар, миллий ҳунармандчилик (каштачилик, зардўзлик, кулолчилик, заргарлик, ганчкорлик ва бқ.) билан боғлиқ билим ва кўникмалар, тақлид, латифатарошлик, қиссагўйлик, воизлик, бир киши томонидан ижро этиладиган томошалар, масхара, рақс, қўғирчоқ ўйини (қўғирчоқбозлик), зарофат ва гўяндалик, табиат ва коинотга оид билим ва урф-одатлар йиғиндиси номоддий маданий мерос кўринишлари эканлиги асосланган;
республика музейларида номоддий маданий меросни музейлаштириш ва унинг ҳаётийлигини таъминлаш, ўзига хос ҳудудий хусусиятларга эга элементларини халқаро ва миллий меёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида тўплаш, ҳужжатлаштириш, сақлаш, муҳофаза қилиш, оммалаштириш, ўрнини ошириш, узатиш ҳамда турли жиҳатларини тиклашга оид ёндашувлар, шунингдек, музей фаолияти ва унга доир қонуности хужжатлар, фонд иши, хорижий тажриба, музей экспонатларини сақлаш ва ҳавфсизлиги тартиблари, маданий мерос обектлари, кўргазмалар, аудитория билан ишлаш ҳамда  музей терминлари кабилар асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда номоддий маданий меросининг мустақиллик йилларидаги ҳолати юзасидан ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида: 
ХХ аср охири – ХХИ аср бошларида номоддий маданий мероснинг шаклланиш ва ривожланиш босқичлари, жамиятлар, этник гуруҳлар ҳамда айрим ҳолатларда алоҳида шахслар томонидан ўз маданий меросининг таркибий қисми сифатида тан олинган номоддий маданий мерос намуналари, уларни ифодаловчи предметлар, артефактлар ва маданий маконларнинг ноёб номоддий маданий мерос намуналари аниқланганлигига оид таклифлар Ўзбекистон Бадиий академияси бадиий кўргазмалар дирекциясида 2022-йил 22-сентябрда ўтказилган Ўзбекистон халқ рассоми Тўра Курязовнинг “Тарих саҳифалари” деб номланган шахсий кўргазмасини ташкил этиш жараёнида самарали фойдаланилган (Ўзбекистон Бадиий академиясининг 2023-йил 26-сентябрдаги ДЕ24017544-сон маълумотномаси). Натижада мазкур кўргазманинг ташкил этилиши томошабинлар тасаввурларини кенгайтиришга хизмат қилган;
маданий меросни мазмунан аждодлар томонидан яратилган ахлоқий, илмий, диний, тафаккурий ва руҳий қарашлари, номоддий маданий мерос обектларини сақлаш ва ўрганишга қаратилган меёрий ҳуқуқий асослари миллий ва халқаро мезонларга мувофиқ равишда ривожлантирилганлиги, ижоди, моддий-маънавий бойликлар мажмуаси сифатида уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти ва турмуш тарзини ўзида мужассам этганлиги кўрсатиб берилганлигига оид натижалардан “Музей ашёларини экспертизаси ва реставрацияси (Ганчкорлик)” номли ўқув қўлланмасини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 23-августдаги 391-сонли буйруғи билан тасдиқланган 849771-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада қўлланма Ўзбекистонда номоддий маданий меросни сақлаш ва музейлаштиришга доир илмий-тадқиқот фаолиятидаги самарадорликни оширган ҳамда соҳага оид масалаларни ёритишга хизмат қилган;
республика музейларида номоддий маданий меросни музейлаштириш ва унинг ҳаётийлигини таъминлаш, ўзига хос ҳудудий хусусиятларга эга элементларини халқаро ва миллий меёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида тўплаш, ҳужжатлаштириш, сақлаш, муҳофаза қилиш, оммалаштириш, ўрнини ошириш, узатиш ҳамда турли жиҳатларини тиклашга оид ёндашувлар, шунингдек, музей фаолияти ва унга доир қонуности хужжатлар, фонд иши, хорижий тажриба, музей экспонатларини сақлаш ва ҳавфсизлиги тартиблари, маданий мерос обектлари, кўргазмалар, аудитория билан ишлаш ҳамда  музей терминлари кабилар асосланганлигига оид тадқиқот натижаларидан Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2024-йил 20-ноябрдаги 14-07-1827-сон маълумотномаси). Натижалар Ўзбекистонда номоддий маданий мероси мазмунан аждодлар томонидан яратилган ахлоқий, илмий, диний, тафаккурий ва руҳий қарашлар, кўпмиллатли халқ маданияти ҳамда ижоди моддий-маънавий бойликлар мажмуаси сифатида ўрганишда ҳамда соҳага оид тўлиқ ўрганилмаган бадиий жараёнларни ёритишга хизмат қилган; 
ўзбек халқининг байрамлари, сайллар, томошалар, меҳмондўстлик, оилавий маросимлар билан боғлиқ анъаналар (бешик тўйи, исм қўйиш, суннат тўйи), ҳашарлар, миллий ҳунармандчилик (каштачилик, зардўзлик, кулолчилик, заргарлик, ганчкорлик ва бқ.) билан боғлиқ билим ва кўникмалар, тақлид, латифатарошлик, қиссагўйлик, воизлик, бир киши томонидан ижро этиладиган томошалар, масхара, рақс, қўғирчоқ ўйини (қўғирчоқбозлик), зарофат ва гўяндалик, табиат ва коинотга оид билим ва урф-одатлар йиғиндиси номоддий маданий мерос кўринишлари эканлиги асосланганлигига оид тадқиқот натижаларидан Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2024-йил 20-ноябрдаги 14-07-1827-сон маълумотномаси). Натижалар ёш авлодни ҳар бир халқ, миллат тарихий тараққиёти даврида халқларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти ва турмуш тарзини ўзида мужассамлантирилганлигини ўзлаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish