Тургунова Фазилат Нормуродовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар: Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сирдарё вилояти маданий мерос обектларини сақлаш ва музейлаштириш масалалари”, 17.00.06 - Музейшунослик. Тарихий-маданий обектларни консервация қилиш, таъмирлаш ва сақлаш (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/San82.
Илмий раҳбар: Нишанова Камола Солижон қизи, санатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат санъат музейи, PhD.08/09.07.2020.San.118.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Машариб Саидаматович, санъатшунослик фанлари доктори (DSc), катта илмий ҳодим; Темирходжаев Джахонгир Пулатович, тарих фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Сирдарё вилояти маданий мерос обектларини музейлаштириш жараёнлари ва ривожланиш босқичларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сирдарё вилоятидаги Эски Ховос ёдгорлигидан топилган сопол идишлар, чироқлар, муҳрлар, ип йигириш анжомлари ва Анахита ҳайкалчаси каби ноёб топилмалар орқали ҳудудда антик даврдан ўрта асрларгача узлюксиз ривожланган амалий санъат ва ҳайкалтарошлик анъаналари мавжуд бўлганлиги аниқланган;
Сирдарё вилояти тарихи ва маданияти музейи амалий санъат коллекциясида сақланаётган гиламдўзлик буюмлари (Руминия, Болгария, Туркманистон, Қирғизистон) геометрик, рамзий мотивлар устунлиги, кашта ҳамда тўқимачилик маҳсулотлари (Қашқадарё, Сурхондарё-Бойсун, Бухоро, Шаҳрисабз) этник рамзлари ҳудудда вилоят аҳолиси демографияси билан боғлиқ этноижтимоий жараёнларнинг ўзаро таъсири натижасида вужудга келгани далилланган;
Сирдарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейининг рангтасвир фонд заҳирасида Ўзбекистон рангтасвирининг етук намоёндалари Р.Чориев (1960-1970) замондошлар портретлари, И.Рубин (1980) зиёлилар портретлари, И.Енин (1980), А.Юсупов, З.Иноғомов (1970-1980) манзара жанри, сюрализмда Ф.Аҳмадалиевларнинг 1980-1990-йилларда ишлаган ижодий асарларидан ташкил топган ноёб коллекция тўпланганлиги далилланган;
Сирдарё вилояти тарихи ва маданияти музейи фондининг шаклланиш динамикаси биринчи бор илмий асосда баҳоланиб, дастлаб, 1986-йилда музей коллекцияси 134 та, 2006-йил 516 та, 2009-йилда 782 та, 2017-йилда Суратлар галереяси фаолияти тугатилиши натижасида 116 та рангтасвир асарлари ҳам музей фондидан жой олганлиги, бугунги кунда асосий фонд 14174 тага етганлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сирдарё вилояти маданий мерос обектларини илмий тадқиқ этиш тарихи ва музейлаштирилиши илмий тадқиқот ишини ўрганиш юзасидан олинган қуйидаги илмий натижалар асосида:
Сирдарё вилоятидаги Эски Ховос ёдгорлигидан топилган сопол идишлар, чироқлар, муҳрлар, ип йигириш анжомлари, Анахита ҳайкалчаси каби ноёб топилмалар орқали ҳудудда антик даврдан ўрта асрларгача узлюксиз ривожланган амалий санъат, ҳайкалтарошлик ва безакли керамика анъаналари мавжуд бўлганлиги бўйича олинган натижаладан «Ўзбекистон меъморчилиги санъати тарихи» номли ўқув қўлланмасини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 438-сон буйруғи билан тасдиқланган 676-354-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада қўлланма Сирдарё вилояти маданий мерос обектларини музейлаштириш ривожланишига доир илмий-тадқиқот материаллари билан бойитилиши, меъморий ёдгорликларга оид бадиий жараёнларни қўшимча манбалар тўлдирилишига хизмат қилган;
Сирдарё вилояти тарихи ва маданияти музейи амалий санъат коллекциясида сақланаётган гиламдўзлик буюмларида (Руминия, Болгария, Туркманистон, Қирғизистон) геометрик, рамзий мотивлар устунлиги, кашта ҳамда тўқимачилик маҳсулотларида (Қашқадарё, Сурхондарё-Бойсун, Бухоро, Шаҳрисабз) этник рамзлар, ҳудудий ўзига хосликлари вилоят аҳолиси демографияси билан боғлиқ этноижтимоий жараёнларнинг ўзаро таъсири натижасида вужудга келгани бўйича олинган натижалардан Сирдарё вилояти тарихи ва маданияти музейи амалий санъат фондини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси маданий мерос агентлигининг 2024-йил 8-ноябрдаги 02-05/4247-сон маълумотномаси). Натижада музейдаги амалий санъат коллекциясининг юзага келиши ва ривожланиши кузатилган этноижтимоий жараёнларни ёритишга хизмат қилган;
Сирдарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейининг рангтасвир фонд заҳирасида Ўзбекистон рангтасвирининг етук намоёндалари Р.Чориев, И.Рубин, И.Энин, А.Юсупов, З.Иноғомов, Ф.Ахмадалиевларнинг 1980-1990-йилларда ишлаган ижодий асарларидан ташкил топган нодир коллекция тўпланганлиги бўйича олинган натижалардан Сирдарё вилояти тарихи ва маданияти музейи рангтасвир заҳирасини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси маданий мерос агентлигининг 2024-йил 8-ноябрдаги 02-05/4247-сон маълумотномаси). Натижада Сирдарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейининг рангтасвир фонд заҳирасида сақланаётган ноёб асарлар билан танишиш имконини берган;
Сирдарё вилояти тарихи ва маданияти музейи 1986-йилда ташкил этилганда дастлаб музей коллекцияси сони 134 та, 2006-йил 516, 2009-йилда 782 та, 2017-йилда Суратлар галереяси фаолияти тугатилиши билан 116 та рангтасвир асарлари ҳам музей фондидан жой олганлиги, бугунги кунда асосий фонд 14174 тага етганлиги бўйича олинган натижалардан Сирдарё вилояти тарихи ва маданияти музейи фондини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси маданий мерос агентлигининг 2024-йил 8-ноябрдаги 02-05/4247-сон маълумотномаси). Натижада Сирдарё вилояти тарихи ва маданияти музейи рангтасвир коллекциясининг юзага келиши ва ривожланиши кузатилган бадиий жараёнларни таҳлил қилишга хизмат қилган.