Шодмонов Холматжон Пулатжон ўғлининг фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Синтактик-стилистик фигуралар конвергенцияси”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B 2024.3.PhD/Fil.4965.
Илмий раҳбар: Абдупаттоев Муҳаммадтоир Тожимаматович филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Жамолиддинова Дилноза Мирхожиддинова, филология фанлари доктори, профессор;  Нурмонова Дилфуза Абдуҳамидовна, филология фанлари доктори, профессор.Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади – ўзбек тилшунослигида конвергенция назариясини асослаш билан бирга, мазкур ҳодисанинг синтактик-стилистик фигураларда юзага келиш ҳолатларини баҳолаш ва функционал имкониятларини ёритиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
– лингвистик конвергенция назарияси муаммолари ҳақидаги мавжуд тушунча ва ҳодисаларни тизимли ўрганиш билан бирга, тилшуносликда конвергенция ҳодисасининг моҳияти ҳамда уни ўрганишнинг назарий ва амалий аҳамияти ёритилган;
– синтактик-стилистик фигураларнинг стилистик тизимдаги ўзига хос ўрни ва уларни ўрганишнинг тилшунослик фани, жумладан, синтактик стилистика йўналиши учун долзарблиги, назарий ва амалий аҳамияти аниқланган;
– конвергенция ҳодисасининг синтактик-стилистик фигураларда аниқ ва тўлақонли воқеланиши билан боғлиқ нутқий масалалар лисоний далиллар таҳлиллари асосида исботланган;
– ўзбек поэтик нутқида синтактик-стилистик фигураларнинг конвергентив ҳолатларда қўлланиши ва бунда нутқ таркибидаги синтактик-стилистик ҳамда функционал ўзгаришлар, ўзига хос лисоний хусусиятлар мисоллар ёрдамида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Синтактик-стилистик фигуралар конвергенцияси масалаларига бағишланган диссертацион ишда эришилган илмий натижалар асосида:
– лингвистик конвергенция назарияси муаммолари ҳақидаги мавжуд тушунча ва ҳодисаларни тизимли ўрганиш билан бирга, тилшуносликда конвергенция ҳодисасининг моҳияти ҳамда уни ўрганишнинг назарий ва амалий аҳамияти ёритилганлиги бўйича берилган илмий хулоса ва тавсияларидан 2020-2021-йилларда Ўзбекистон давлат хореография академиясида амалга оширилган “Ўзбек миллий рақс санъатини тарғиб этишга бағишланган веб-сайт ва мультимедиа маҳсулотлари (электрон луғатлар) тўпламини яратиш” мавзусидаги ИЗ-2019081663 рақамли фундаментал лойиҳа доирасида “Ўзбек миллий рақс терминларининг қисқача ўзбекча-русча-инглизча-французча изоҳли луғати”ни яратишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги Ўзбекистон Давлат хореография академиясининг 2025-йил 3-мартдаги 1/04-187 рақамли маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг асосий қисми илмий-назарий жиҳатдан мукаммаллашган;
– синтактик стилистик фигураларнинг стилистик тизимдаги ўрни ва уларни ўрганишнинг тилшунослик фани учун аҳамиятига оид илмий қарашлари ва хулосаларидан “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” радиоэшиттиришлари сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2025-йил 7-мартдаги 26-36-956-сон маълумотномаси). Натижада мазкур радиоэшиттиришлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашган ва илмийлиги ортган;
– конвергенция ҳодисасининг синтактик-стилистик фигураларда аниқ ва тўлақонли воқеланиши билан боғлиқ нутқий масалалар лисоний таҳлиллар асосида исботланганлигига оид хулоса ва тавсиялардан 2021-2023-йилларда “Мусиқа ва санъат ўқув муассасалари учун “Болалар рақслари” фанидан интерактив ўқув-методик қўлланмалар яратиш” мавзусидаги Ф3-2019081773-рақамли фундаментал лойиҳани бажаришда, хусусан, “Ўзбек болалар рақслари, рақс либослари ва тақинчоқлари номларининг ўзбекча-русча-инглизча-французча қисқача изоҳли луғати”ни яратишда фойдаланилди. (Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги Ўзбекистон Давлат хореография академиясининг 2025 йил 4 мартдаги 1/04-188 рақамли маълумотномаси) Натижада лойиҳанинг асосий қисми илмий-назарий жиҳатдан мукаммаллашган илмийлиги ошган;
– ўзбек бадиий нутқида синтактик-стилистик фигураларнинг конвергентив ҳолатларда қўлланиши ва бунда бадиий нутқ таркибидаги синтактик-стилистик ҳамда функционал ўзгаришлар, ўзига хос лисоний хусусиятлари мисоллар ёрдамида далилланганлигига оид илмий қарашлари ва хулосаларидан “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” радиоэшиттиришлари сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2025 йил 7 мартдаги 26-36-956-сон маълумотномаси). Натижада мазкур радиоэшиттиришлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашган ва радиодастурларда берилган мазкур илмий натижалар радиотингловчиларнинг шеъриятни тушуниш ва чуқур англаш бўйича билимларининг шаклланишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish