Шарофова Диёра Фурқатовна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тилларида “меҳмондўстлик” консептининг фразеологик бирликлардаги лингвомаданий таҳлили” 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Fil2134
Илмий раҳбар: Холмурадова Лейла Эшкувватовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/30.2019.Fil.83.01
Расмий оппонентлар: Бушуй Татяна Анатолевна, филология фанлари доктори, профессор; Маматов Абди Эшанкулович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек фразеологик олам манзарасида “меҳмондўстлик” концептининг семантик ва миллий-маданий хусусиятларини қиёсий – чоғиштирма аспектда аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек лисоний маданиятида меҳмондорчилик билан боғлиқ миллий-маданий консептлар умумий ва миллий кўринишда намоён бўлиши аниқланиб, умумий шаклда умуминсоний қадриятлар асосида намоён бўлса, миллий шаклда маълум бир халқнинг маданияти ва дунёқарашини намоён этиб келиши ҳамда ушбу консептларнинг лисоний - маданий ҳодиса сифатида турли халқларнинг тафаккур тизимини ҳам очиб бериши исботланган;
инглиз ва ўзбек фразеологизм ва паремияларида инглиз тилида “ҳоспиталитй”, ўзбек тилида “меҳмондўстлик” консептининг лексик, морфологик, денотатив ва коннотатив маъноларини ифодаловчи семантик майдон ҳамда библеизмлар, мифологизмлар, лотинизмлар таркибидаги фразеологизмларда ифодалаган когнитив майдони аниқланиб, инглиз ва ўзбек халқларида меҳмон кутиш жараёнларининг ўзаро лингвомаданий ўхшаш ва маданиятлараро мулоқотдаги фарқли жиҳатлари аниқланган;
инглиз ва ўзбек фразеологик фондидаги “меҳмондўстлик” консептининг миллий менталитет ва миллий маданиятга асосланган этномаданий мулоқот, пунктуаллик, шахсий чегара каби фарқлари инглиз тилида “гуест”, “ҳост”, ўзбек тилида “меҳмон”, “мезбон” каби лексик, лисоний ва маданий бўёқдорликни ифодаловчи фразеологик ва миллий қадриятларни очиб беришга хизмат қилувчи паремиологик қатламлари орқали очиб берилган;
тилнинг лисоний воситалар орқали ижтимоий қадриятларни ва меҳмондўстлик меъёрларини етказишнинг маданиятлараро мулоқотдаги роли очиб берилиб, уларнинг инсон ва жамиятга субектив - эмоционал таъсири ҳамда мулоқот шаклларни қуришга лингвомаданий жиҳатдан ёрдам бериши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида “меҳмондўстлик” консептининг фразеологик бирликлардаги лингвомаданий таҳлилини аниқлаш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
инглиз ва ўзбек лисоний маданиятида меҳмондорчилик билан боғлиқ миллий-маданий консептлар умумий ва миллий кўринишда намоён бўлиши аниқланиб, умумий шаклда умуминсоний қадриятлар асосида намоён бўлса, миллий шаклда маълум бир халқнинг маданияти ва дунёқарашини намоён этиб келиши ҳамда ушбу консептларнинг лисоний - маданий ҳодиса сифатида турли халқларнинг тафаккур тизимини ҳам очиб беришига оид таҳлил натижаларидан Қарши давлат университетида 2021-2023 йилларда амалга оширилган СУЗ-800-21ГР-381 “Реинфорcинг Энглиш Лангуаге cомпетенcе ат Карши Стате Университй” номли халқаро грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Қарши давлат университети, 2024-йил, 18-декабрдаги 04/3781-сонли маълумотномаси). Натижада, ўзбек ва инглиз тилларида оламнинг лисоний манзарасини қиёсий таҳлил қилиш жараёнида ўрганилаётган тушунчанинг миллий ўзига хос хусусиятларини тадқиқ қилишга доир хулосалар лойиҳа доирасидаги курсларга татбиқ қилинган;
инглиз ва ўзбек фразеологизм ва паремияларида инглиз тилида “ҳоспиталитй”, ўзбек тилида “меҳмондўстлик” консептининг лексик, морфологик, денотатив ва коннотатив маъноларини ифодаловчи семантик майдон ҳамда библеизмлар, мифологизмлар, лотинизмлар таркибидаги фразеологизмларда ифодалаган когнитив майдони аниқланиб, инглиз ва ўзбек халқларида меҳмон кутиш жараёнларининг ўзаро лингвомаданий ўхшаш ва маданиятлараро мулоқотдаги фарқли жиҳатлари аниқланганлигига оид натижалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 12-декабрдаги 2/24-4/7-690-сонли хатига асосан 2022-2024-йилларда амалга оширилган ва Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда Халқаро таълим бўйича Америка Кенгаши билан ҳамкорликда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштириладиган “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2024-йил 19-ноябрдаги 2554/02-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳанинг контентини шакллантиришда психолингвистика, лингво-маданиятшунослик атамаларининг ифодаланиши, уларнинг типологик таҳлили, ўзбек ва инглиз тилида “меҳмондўстлик” консептининг икки тилдаги қиёсий таҳлилини фразеологик мисоллар орқали ўрганиш муҳим манба сифатида хизмат қилган;
инглиз ва ўзбек фразеологик фондидаги “меҳмондўстлик” консептининг миллий менталитет ва миллий маданиятга асосланган этномаданий мулоқот, пунктуаллик, шахсий чегара каби фарқлари инглиз тилида “гуест”, “ҳост”, ўзбек тилида “меҳмон”, “мезбон” каби лексик, лисоний ва маданий бўёқдорликни ифодаловчи фразеологик ва миллий қадриятларни очиб беришга хизмат қилувчи паремиологик қатламлари орқали очиб берилганлигига оид натижаларидан Самарқанд давлат чет тиллар институтида амалга оширилган Европа Иттифоқининг Эрасмус+585845 ЭПП-1-2017-ЭС-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП “CЛАСС: Девелопмент оф тҳе интердисиплинарй мастер програм он Cомпутатионал Лингуистиcс ат Cентрал Асиан университиес” (CЛАСС: “Марказий Осиё Университетларида компютер лингвистикаси бўйича магистратура дастурини ишлаб чиқиш” номли халқаро грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 19-мартдаги 741/02-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз ва ўзбек тилларнинг “меҳмондўстлиги” маъноси билан фразеологик бирликларнинг ички ва ташқи лингвистик омиллар туфайли типологик ўхшашликлари ва фарқли жиҳатлари, ўзбек ва инглиз тилларида оламнинг лисоний манзарасини қиёсий таҳлил қилиш жараёнида ўрганилаётган тушунчанинг миллий ўзига хос хусусиятга эга эканлиги далилланган ва лойиҳага сингдирилган;
тилнинг лисоний воситалар орқали ижтимоий қадриятларни ва меҳмондўстлик меъёрларини етказишнинг маданиятлараро мулоқотдаги роли очиб берилиб, уларнинг инсон ва жамиятга субектив - эмоционал таъсири ҳамда мулоқот шаклларни қуришга лингвомаданий жиҳатдан ёрдам бериши тўғрисидаги хулосалардан Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси томонидан 2024-йил декабрда эфирга узатилган “Ассалом Самарқанд” телекўрсатуви дастурининг ссенарийини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясини 2024-йил 17-декабрдаги 2789/02-сон маълумотномаси). Натижада, бу кўрсатувни тайёрлашда тадқиқот ишида келтирилган қиёсий-типологик жиҳатдан инглиз ва ўзбек тилларида мавжуд материаллар бўйича “меҳмондўстлик” маъносига эга фразеологик бирликларни очиб бериш орқали телекўрсатув сифатининг янада оширилишига хизмат қилган.