Нажмиддинова Мадина Музаффаровнанинг
филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Академик дискурсда метакоммуникациянинг функсионал хусусиятлари”, 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компютер лингвистикаси ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Fil5933.
Илмий раҳбар: Султонова Шохиста Мухаммаджоновна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.76.04.
Расмий оппонентлар: Акбарова Зуҳро Акмалжоновна, филология фанлари доктори, профессор; Хегай Валентина Михайловна, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кўп маданиятли таълим муҳитида метакоммуникатив нутқий актларнинг муаммоли жиҳатлари ва ижтимоий-маданий хусусиятларига эътибор қаратган ҳолда академик дискурсда метакоммуникациянинг қўлланилишини ҳар томонлама таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
академик дискурс ва метакоммуникация тушунчаларига оид лингвистик ва социопрагматик ёндашувлар илмий-назарий жиҳатдан умумлаштирилган, шунингдек, турли мавқеларга оид позицияларни мувофиқлаштириш, коммуникатив узилишларни бартараф этиш ва мулоқотни маданий контекстга мослаштиришни таъминлайдиган кўп даражали механизмга асосланган академик дискурс метакоммуникациясининг назарий модели ишлаб чиқилган ҳамда эмпирик таҳлил орқали асосланган;
академик дискурсда метакоммуникация қўлланилишининг “ўқитувчи – талаба” мулоқотига хос бўлган асосий метакоммуникатив стратегиялари аниқланган, метакоммуникатив нутқий актларнинг муаллифлик типологияси (аниқлаштириш, тушунишни текшириш, мулоқот оҳангини тўғрилаш, ҳамдардликни ифодалаш, ўзаро таъсир қоидаларини ифодалаш ва бошқалар) таклиф қилинган ҳамда уларнинг вазифалари, қўллаш шартлари тавсифланган;
академик дискурсда доубле бинд (қарама-қарши кўрсатмалар) ҳодисасининг тизимли структураси асосида талабаларда стресс ва мотивациянинг пасайишига олиб келадиган ўқитувчиларнинг одатий бир-бирига зид талаблари аниқланган, таълим олувчиларнинг ҳиссий ҳолатига, таълим жараёнидаги муносабатлар муҳитига таъсир қилувчи омил сифатида педагогик мулоқотга доубле бинд (қарама-қарши кўрсатмалар) ссенарийларини киритиш зарурати дискурсив таҳлил асосида далилланган;
кўп маданиятли ҳамда байналмилал таълим муҳитида метакоммуникация самарадорлигига ижобий ва салбий таъсир этувчи омиллар, ўқитувчи ва талаба ўртасидаги мақомлар асимметрияси, мулоқот иштирокчиларнинг нутқий стратегияларидаги фарқлар, маданиятлараро алоқага оид тўсиқлар, академик ҳамкорликда метакоммуникатив компетентликнинг шаклланганлик кўрсаткичлари ўқитувчи ва талабалар билан ўтказилган сўровномалар орқали аниқланган ҳамда академик дискурсда самарали мулоқот стратегияларининг лингвистик асослари ёритиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Академик дискурсда метакоммуникациянинг функсионал хусусиятларини тадқиқ этиш жараёнида олинган назарий таклифлар ва амалий натижалардан:
академик дискурс ва метакоммуникация тушунчаларига оид лингвистик ва социопрагматик ёндашувлар илмий-назарий жиҳатдан умумлаштирилган, шунингдек, турли мавқеларга оид позицияларни мувофиқлаштириш, коммуникатив узилишларни бартараф этиш ва мулоқотни маданий контекстга мослаштиришни таъминлайдиган кўп даражали механизмга асосланган академик дискурс метакоммуникациясининг назарий моделидан Давлат илмий-техника дастурлари доирасида Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2023-йилларда бажарилган АМ-ФЗ-201908172 “Ўзбек тили таълимий корпусини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 17-июндаги 01/4-2551-сон маълумотномаси). Натижада мазкур таклифлар лойиҳани амалга ошириш ва академик мулоқотни такомиллаштиришга қаратилган ўқув-услубий материалларни яратишда методологик асос бўлиб хизмат қилган;
академик дискурсда метакоммуникация қўлланилишининг “ўқитувчи – талаба” мулоқотига хос бўлган асосий метакоммуникатив стратегиялари аниқланган, метакоммуникатив нутқий актларнинг муаллифлик типологияси (аниқлаштириш, тушунишни текшириш, мулоқот оҳангини тўғрилаш, ҳамдардликни ифодалаш, ўзаро таъсир қоидаларини ифодалаш ва бошқалар) таклиф қилинган ҳамда уларнинг вазифалари, қўллаш шартлари тавсифларидан 2021-2023-йилларда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети бажарилган ПФ-201912258 рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз) электрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 17-июндаги 01/4-2550-сон маълумотномаси). Натижада платформанинг академик дискурсга бағишланган бўлимлари, жумладан, ўқитувчи ва талабаларнинг метакоммуникатив компетенсиясини ривожлантиришга оид материаллар шакллантирилди;
академик дискурсда доубле бинд (қарама-қарши кўрсатмалар) ҳодисасининг тизимли структураси асосида талабаларда стресс ва мотивациянинг пасайишига олиб келадиган ўқитувчиларнинг одатий бир-бирига зид талаблари аниқланган, таълим олувчиларнинг ҳиссий ҳолатига, таълим жараёнидаги муносабатлар муҳитига таъсир қилувчи омил сифатида педагогик мулоқотга доубле бинд (қарама-қарши кўрсатмалар) ссенарийларини киритиш зарурати дискурсив таҳлил асосида далилланган, кўп маданиятли ҳамда байналмилал таълим муҳитида метакоммуникация самарадорлигига ижобий ва салбий таъсир этувчи омиллар, ўқитувчи ва талаба ўртасидаги мақомлар асимметрияси, мулоқот иштирокчиларнинг нутқий стратегияларидаги фарқлар, маданиятлараро алоқага оид тўсиқлар, академик ҳамкорликда метакоммуникатив компетентликнинг шаклланганлик кўрсаткичлари ўқитувчи ва талабалар билан ўтказилган сўровномалар орқали аниқланган ҳамда академик дискурсда самарали мулоқот стратегияларининг лингвистик асосларидан “Ўзбекистон-24” ижодий уюшмаси томонидан 2025-йилнинг январ-июн ойларида “Ўзбекистон” телеканалида эфирга узатилган “Бедорлик”, “Адабий жараён”, “Тил – миллат кўзгуси” телекўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда методик асос сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 16-июндаги 05-09-917-сон малумотномаси). Натижада ушбу тамойилларнинг қўлланилиши медиамаконда академик мулоқотнинг мазмуни ва сифатини оширишга хизмат қилган.