Балтаева Нодира Тимур қизининг
Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
  

 I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инглиз тилида синоним сўзларни ўқитиш асосида талабаларнинг лексик компетенсиясини ривожлантириш методикаси( педагогик таълим йўналиши мисолида)” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Ped8939 
Илмий раҳбар: Қораев Самариддин Баракаевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти, PhD.03/05.05.2023.Fil.163.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик кенгаш.
 Расмий оппонентлар: Исроилова Дилдора Мухторовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Пулатова Дурдона Равшановна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззаҳ давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз тилида синоним сўзларини ўқитиш асосида педагогик йўналиш талабаларининг лексик компетенсиясини ривожлантиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий йангилиги қуйидагилардан иборат: 
    талабаларнинг инглиз тилида лексик компетенсиясини ривожлантириш жараёнининг педагогик ва методологик тадқиқотлар доирасида ўрганилганлик даражаси сўзларнинг маъноси ва мазмунини лексик-грамматик тоифага (сўз туркумлари), ясалиш усулларига (содда, қўшма, ясама), вазифасига (мустақил, ёрдамчи) кўра таснифлаб ўргатилиши мисолида аниқлаштирилган; 
педагогик таълим йўналиши талабаларининг инглиз тилида лексик компетенсиясини ривожлантиришнинг лингводидактик асослари семантизация, лексик бирликнинг лингвистик хусусиятларини ва уларнинг ўзлаштирилишига алоқадор психологик табиатини ҳисобга олувчи методик ёндашувлар асосида такомиллаштирилган;
педагогик таълим йўналиши талабалари инглиз тилидаги лексик компетенсиясини синоним сўзларни ўргатиш асосида ривожлантиришга қаратилган дидактик моделнинг компонентлари синонимларни тизимлаштириш, синоним сўзларни хариталаш ва синонимик таққослаш жадвалларидан фойдаланиш каби методик воситалар ўртасидаги интегратив боғлиқликни кучайтириш орқали такомиллаштирилган;
педагогик таълим йўналиши талабаларининг инглиз тилида лексик компетенсиясини ривожлантиришнинг услубий таъминоти лексик бирликлар маъносининг синонимлар воситасида идрок этишини таъминловчи интегратив методик топшириқлар асосида   такомиллаштирилган ва унинг самарадорлиги математик статистик таҳлил асосида  аниқлаштирилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз тилини ўқитишда синоним сўзлар орқали педагогик таълим йўналиши талабаларининг лексик компетенсиясини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга оид тадқиқот натижалари асосида:
инглиз тили ўқув жараёнида талабаларнинг лексик компетенсиясини ривожлантиришда, сўзларнинг маъноси ва мазмунини лексик-грамматик тоифага (сўз туркумлари), ясалиш усулларига (содда, қўшма, ясама), вазифасига (мустақил, ёрдамчи) кўра таснифлаб ўргатилишига доир маълумотлар “Хорижий тил” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 25-июндаги 218-сонли буйруғи). Натижада, инглиз тилини ўқитишда талабаларнинг лексик компетенсиясини такомиллаштиришга доир методлар асосида таълим самарадорлигини оширишга эришилган;
талабаларнинг лексик компетенсиясини ривожлантиришнинг лингводидактик асослари семонтизация, лексик бирликнинг лингвистик хусусиятларини ва уларнинг ўзлаштирилишига алоқадор психологик табиатини ҳисобга олиш тамойилларидан фойдаланиш ҳақидаги таклифлардан Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика Фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида 2017-2020-йилларда бажарилган А1-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий фундаментал лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика Фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2024-йил 12-июлдаги 293-сон маълумотномаси). Натижада, педагогик таълим йўналишлари талабалари учун синоним сўзлар орқали лексик компетенсияни ривожлантиришга йўналтирилган “Тҳематиc Сйнонйм Диcтионарй Wоркбоок” номли услубий қўлланма ва дарс ишланмалари ишлаб чиқилган;
талабаларнинг инглиз тилида лексик компетенсиясини ривожлантириш моделининг амалий компоненти синонимларни контекстларда ўрганиш, синоним сўзларни хариталаш ва синонимик таққослаш жадваллари каби машқлар тизими билан интернал интеграциясини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид тадқиқот натижалари Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ “Маънавий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт” радио эшиттиришининг 2024-йил 5-январ кунидаги сонида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 9-февралдаги 04-36-797-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз тилида талабаларнинг лексик компетенсиясини ривожлантиш усуллари оммалаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish